Иктисодий таълимот


  8-мавзу: Жаҳон хўжалиги тўғрисидаги иқтисодий таълимотлар


Download 409.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/15
Sana30.10.2023
Hajmi409.49 Kb.
#1733465
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
iqtisodij talimotlar tarixi fanidan test topshiriqlari

 


80 
8-мавзу: Жаҳон хўжалиги тўғрисидаги иқтисодий таълимотлар 
443.
«Инсон ривожланиш индекси» ўз ичига қандай кўрсаткичларни олади? 
а) бандлик, узоқ умр кўриш, саводхонлик 
б) жон бошига ЯММ, бандлик, саводхонлик 
в) жон бошига ЯММ, узоқ умр кўриш, бандлик 
г) жон бошига ЯММ, узоқ умр кўриш, саводхонлик 
444.
Халқаро иқтисодий алоқалар тартибга солиниб, унда ривожланаётган 
мамлакатлар манфаати ҳисобга олиниши керак бўлган йўналиш қандай 
номланади? 
а) халқаро савдони тартибга солиш ташкилоти 
б) янги халқаро иқтисодий тартиб 
в) ривожланаётган мамлакатларни индустрлаштириш 
г) ривожланаётган мамлакатлар учун савдо тажрибаси 
 
445. Бозор иқтисодиётининг объектив қонунларига бўйсунувчи, бир-бири 
билан чамбарчас боғланган миллий иқтисодиётларнинг йиғиндиси қандай 
номланади? 
а) халқаро иқтисодий интеграция 
б) халқаро иқтисодий кооперация 
в) жаҳон бозори 
г) жаҳон хўжалиги 
 
446. Мамлакатнинг бошқа мамлакатларга кўрсатадиган хизматлари бўйича 
келган пул билан шу мамлакатга бошқа мамлакатлар кўрсатадиган хизматлар 
бўйича чиқиб кетган пул ўртасидаги нисбат нимани ифодалайди? 
а) хизматлар ва носавдо операциялар баланси
б) капиталлар ва кредитлар харакати баланси
в) ташқи савдо баланси 
г) тўлов баланси
 
447. Мамлакат ялпи миллий маҳсулотининг аҳоли жон бошига тўғри келиши, 
индустриализация даражаси ва ишлаб чиқариш таркиби бўйича мамлакатларни 
гуруҳларга ажратиш мезони қандай номланади? 
а) иқтисодий потенциали даражаси. 
б) иқтисодий ўсиш усули; 
в) иқтисодий ривожланиш даражаси; 
г) иқтисодиётининг ижтимоий таркиби; 
 


81 
448. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, инфляция даражаси, ташқи 
савдо баланси, табиий қазилма бойликлари, инфраструктура, коммуникация 
воситалари ва бошқа омиллар мавжудлиги ҳисобга олинадиган классификация 
қандай аталади? 
а) савдо – иқтисодий интеграция 
б) халқаро савдонинг эркинлаштирилиши 
в) ташқи савдо рейтинги 
г) маҳсулотлар рақобатбардошлиги 
 
449. Халқаро савдони эркинлаштириш мақсадида айрим мамлакатларнинг 
ўзлари ўртасида савдо тўсиқларини йўқотиш мақсадида алоҳида гуруҳларга 
бирлашиши қандай номланади? 
а) халқаро иқтисодий интеграция 
б) эркин иктисодий зона 
в) савдо блоклари 
г) эркин савдо зоналари 
 
450. Жаҳон бозорида маҳсулот, валюта, ишчи кучи ва бошқаларнинг ҳаракат 
жараёнларига хос қонун ҳамда қонуниятларини ўрганувчи назариялар - … 
а) Жаҳон иқтисодиёти назарияси 
б) Конвергенция назарияси 
в) «Ўзбек модели» 
г) Тийилиш назарияси 
 
451. Мамлакатга кириб келаётган импорт учун, баъзида экспорт товарлари учун 
қўйиладиган квоталар, лицензиялар, стандартлар, эмбарго, субсидиялар қандай 
номланади? 
а) савдо тўсиқлари 
б) нотариф тўсиқлар 
в) тарифли тўсиқлар 
г) қўшимча қиймат солиғи 
 
452. Кейинги 25 йил давомида Япония, Германия, Франция, Италия каби 
мамлакатлар ривожланишидаги қайси хусусият уларнинг АҚШ га нисбатан 
қолоқлигини камайтириб, унга етиб ола бошлашига имкон яратди? 
а) илмий техника тараққиётига катта эътибор 
б) экспортни ривожлантиришга эътибор
в) меҳнат унумдорлигини ошириш 
д) товарлари рақобатбардошлигини ошириш 
 
453. Ички бозорининг катталиги ва бойлиги, ундаги истъемолнинг 
даромадлилиги, илмий – техник даражасининг юқорилиги, бошқа мамлакатлар 
билан савдо, инвестиция ва банк капитали соҳасида кучли алоқаси билан 
ажралиб турадиган мамлакатни кўрсатинг. 
а) Хитой 


82 
б) АҚШ 
в) Япония 
г) Германия 
454. Индустрлаштиришни кучайтириш, экспорт йўналишли иқтисодиётни 
ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, 
очиқ иқтисодиётни тарғиб қилиш каби иқтисодий стратегияни танлаган 
мамлакатлар гуруҳини кўрсатинг. 
а) янги индустриал мамлакатлар 
б) саноати ривожланган мамлакатлар 
в) ривожланаётган мамлакатлар 
г) ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатлар 
 
455. Бир мамлакат валютасининг нархини бошқа мамлакат валютаси билан 
аниқлаш нима деб аталади? 
а) валюта паритети 
б) евровалюта 
в) валюта курси 
г) валюта котировкаси 
456.
Мамлакатлар, минтақавий бирлашмалар, алоҳида корхоналар ўртасида 
дунё хўжалиги тизимида юз берадиган мураккаб иқтисодий муносабатлар 
мажмуаси қандай аталади? 
а) халқаро савдо муносабатлари 
б) халқаро иқтисодий муносабатлар 
в) жаҳон хўжалиги 
г) халқаро иқтисодий интеграция
457. Мамлакатга олиб келинган товарларга қилинган валюта сарфлари билан 
уларни мамлакат ичида ишлаб чиқарганда кетадиган харажатларга нисбати 
нимани ифодалайди? 
а) мамлакат иқтисодиётининг импортга йўналтирилганлигини 
б) импортнинг валюта самарадорлиги кўрсаткичини 
в) импортнинг мамлакат маҳсулотларига нисбатан
рақобатбардошлигини 
г) экспортга нисбатан импортнинг афзаллиги кўрсаткичини 
 
458. Халқаро капитал ва кредит шаклида валюта маблағлари келиши ва 
чиқиб кетишининг нисбати нимани ифодалайди?
а) ташқи савдо баланси 
б) тўлов баланси


83 
в) хизматлар ва носавдо операциялар баланси
г) капиталлар харакати баланси
 
459. Мамлакатнинг бошқа қисмларида қўлланилмайдиган имтиёз ва 
рағбатлантиришларнинг ўзига хос тизими амал қиладиган худуд қандай 
аталади? 
а) эркин иқтисодий зоналар 
б) оффшор зона 
в) эркин савдо зонаси 
г) эркин божхона зоналари 
 
460. Хорижий инвесторга чет элдаги корхона фаолияти устидан назорат 
қилиш имкониятини берадиган тадбиркорлик капиталига сарфланган узоқ 
муддатли қўйилмалар кўринишидаги инвестиция шакли.
а) портфель инвестицияси
б) четга капитал чиқариш
в) бевосита инвестициялар
г) ялпи инвестиция 
461. Турли мамлакатлар доирасида ресурсларнинг эркин харакат қилиши, 
ягона умумий бозор ташкил қилиш мақсадларида бирлашуви нима деб аталади? 
а) эркин иқтисодий зоналар 
б) эркин савдо зонаси 
в) халқаро иқтисодий интеграция 
г) савдо блоклари 
 
462. Жаҳон бозорига мослашган ҳолда халқаро меҳнат тақсимотида 
мамлакатнинг нисбий устунлигидан фойдаланиш имкониятларини яратувчи 
иқтисодиёт қандай номланади? 
а) эркин иқтисодиёт 
б) очиқ иқтисодиёт 
в) яширин иқтисодиёт 
г) бозор иқтисодиёти 
463. Ташқи савдонинг миллий даромад ўсишига, бандлик даражасига, 
истеъмол ва инвестиция фаоллигига таъсир кўрсатишини белгилаб берадиган 
коэффициент қандай аталади? 
а) маҳсулотлар рақобатбардошлиги классификацияси 
б) ташқи савдо мультипликатори 
в) ташқи савдо самарадорлиги 
г) ташқи савдо инфраструктураси 
 
464. Хорижий акционер компания акция ва облигацияларни сотиб олиш 
шаклидаги узоқ муддатли капитал сарфлаш:


84 
а) халқаро қимматбаҳо қоғозлар бозори 
б) портфель инвестициялари
в) лицензиялаштириш 
г) бевосита инвестициялар 
 
 
465. Интеграцияга киришган мамлакатлар ўзаро бож тўловларини йўқ 
қилиши, лекин бошқа мамлакатлар учун бож тўлови сақланиб қолиши асосида 
бирлашуви қандай номланади? 
а) тўлиқ иқтисодий интеграция 
б) умумий бозор 
в) эркин савдо зонаси 
г) божхона иттифоқи 

Download 409.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling