Иктисодий ва ижтимоий география кафедраси


Download 1.38 Mb.
bet1/4
Sana29.07.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1663702
  1   2   3   4
Bog'liq
1 4 UzR-ning tabiiy sharoiti va tabiiy boyliklari (Badalov U) Prezen

Иктисодий ва ижтимоий география кафедраси

  • Мавзу: Узбекистон Республикасининг табиий шароити ва табиий бойликлари
  • Маърузачи: У. Бадалов

Узбекистон Республикасининг табиий шароити ва табиий бойликлари

  • РЕЖА
  • 1. Табиий ресурсларнинг халк хужалигидаги ахамияти.
  • 2. Ёкилги-энергетика ресурслари.
  • 3. Маъдан (минерал) ресурслар.
  • 4. Шифобахш маъдан ресурслари.
  • 5. Норуда ресурслар.
  • 7. Иклимий ва сув ресурслари.
  • 8. Биологик ресурслар.
  • 9. Табиатни мухофаза килиш

Ўзбекистон Республикасининг табиий шароити

  • Узбекистоннинг марказий, жанубий ва шарқий қисмлари ер юзаси шарқка - тоғ олди ва тоғларга томон аста-секин кўтарилиб боради. Ғарбий қисми эса чўлдан иборат. Жой баландлашган сайин тупроқ-ўсимликлар ўзгариб даштга ўтилади. Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий қисмларида халқ хўжалиги учун жуда мухим бўлган Зарафшон, Қашқадарё ва Сурхондарё, Сирдарё, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари водийлари ва нихоят тоғлар ўртасидаги Фарғона водийси бор. Бу водийлар ва Амдарёнинг қуйи оқими республиканинг ахоли зич жойлашган вохаларидир. Ўзбекистоннинг қолган қисми текислик - чўлдан иборат. Республиканинг чекка шимолий-ғарбида Қорақалпоғистон Республикаси ерида Орол денгизига тақалиб келган чўл ва сувсиз кенг Устюрт платоси жойлашган. Орол денгизидан жанубда кенг Амударё дельтаси, ундан бир оз юқорироқда Хоразм вилояти жойлашган. Ўзбекистоннинг иқлими умуман кескин континентал бўлиб, текисликларда ёзда жазирама иссиқ ва қуруқ бўлади. Июлнинг ўртача ҳарорати 26 градус (Нукус), 30,2 (Бухоро), 32 (Термиз) боради. Қиш анча булутли ва баъзан нисбатан қаттиқ совуқлар хам бўлади. Январнинг ўртача қарорати -5,3. Энг паст ҳарорат шимолда -30 гр ва ундан хам паст бўлади. Баҳор қисқа, серёнғин ва об-ҳаво беқарор бўлиб, бирдан исиб, бирдан совиб туради. Кузда хаво очик келади, қишга томон ҳарорат аста-секин пасая боради. Йиллик ёғин миқдори текисликларда 120-200 мм, Амударё дельтасида 45 мм. Тоғолди зонасида ёғин миқдори 300-400 мм гача етади, ғарб томонга қараганда тоғ ён бағрларига ёғин яна хам кўпроқ ёғади. Ёғинни бу ерга асосан ғарбий шамоллар олиб келади. республикамизнинг жанубида ва жануби-ғарбдан вақти-вақти билан қуруқ афғон шамоли эсиб туради.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling