Иқлим ўзгариши — кенг тарқалаётган, жадал ва тезлашиб бораётган жараёндир. Ғарбда яшовчилар учун ҳам сайёранинг исиш хавфи энди фақат чекка ҳудудларга таъсир қиладиган муаммо эмас
Download 26.92 Kb.
|
1-Маъруза (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аномал иссиқ
Сув тошқинлари
Табиий офатларнинг яна бир даҳшатлиси сув тошқинларидир. Афғонистон шарқида жойлашган Нуристон вилоятида юз берган тошқинларда камида 150 киши ҳалок бўлди. Хитойнинг Женгжоу шаҳрида кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошқинлари содир бўлди ва бир қанча инсонларнинг ҳаётига нуқта қўйилди. Ҳиндистоннинг Гоа ва Маҳараштра штатларида рўй берган кенг кўламли сув тошқинларидан кейин минглаб бинолар вайрон бўлди. Белгияда 14–16 июль кунлари юз берган тошқинлар 10 млрд евродан кўпроқ зарар етказган. Ғарбий Германияда минглаб одамлар сув тошқинлари сабаб уйларини тарк этди, 100 мингдан ортиқ киши электр таъминотисиз қолди. Аномал иссиқ 3–7 июнь кунлари Тошкентда уч асрнинг максимум ҳарорати кузатилгани қайд этилганди. Пойтахтда 5, 7 ва 8 июль кунлари яна рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат такрорланди. Франциянинг ижтимоий масалалар ва соғлиқни сақлаш вазири Анес Бюзен ёзда кузатилган аномал иссиқлик 1,5 минг кишининг ўлимига сабаб бўлганини маълум қилди. Канаданинг Британ Колумбияси провинциясида аномал иссиқ ҳаво сабабли деярли 500 киши вафот этган. Провинцияда ҳаво ҳарорати рекорд кўрсаткич — 49,6 даражага етган. Бунгача Канадада ҳарорат 45 даражадан ошмаган. Японияда саккиз мингдан ортиқ одам касалхоналарга ётқизилган. Бунга жазирама туфайли иссиқлик уриши сабаб сифатида кўрсатилган. Бу ҳодисаларнинг ҳар биридан иқлим ўзгариши инсониятга қанчалик хавф туғдира бошлаганини кўришимиз мумкин. Мутахассислар асрлар давомида денгиз сатҳининг кўтарилишини башорат қилмоқдалар, илгари «аср тошқини» деб ҳисобланган нарса 80 йил ичида ҳар йили содир бўладиган ҳодисага айланиши мумкин. «Cloud to Street» компанияси мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, XXI аср бошидан буён сув тошқинидан жабр кўрган одамлар сони 24 фоизга ортган. Бу кўрсаткич олимларнинг прогнозидан 10 баробар кўп. Олимларнинг ҳисоб-китобича, 2000 йилдан 2018 йилгача тошқинлар сайёрамизнинг 2,23 млн квадрат километрлик ҳудудига зарар келтирган, тошқинлардан 290 миллионга яқин киши жабр кўрган. Сув тошқинларининг қарийб 90 фоизи Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига, айниқса Ҳинд, Ганга-Брахмапутра ва Меконг дарёлари минтақасига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, сунъий йўлдош маълумотлари Лотин Америкасининг жанубий қисми, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида ҳам сув тошқинлари кўпайганини кўрсатади. Иқлим ва демографик ўзгаришлар туфайли 2030 йилга бориб сув тошқинлари яна 25та мамлакатда юз бера бошлаши прогноз қилинмоқда. Greenpeace Australia Pacific тадқиқотлар бўлими бошлиғи Никола Казуленинг таъкидлашича, глобал исиш оқибатида Тинч океанидаги айрим орол давлатлар йўқ бўлиб кетиши мумкин. «Дунё океани сатҳининг кўтарилиши Кирибати, Вануату ва Сулаймон оролларини яшаш учун яроқсиз ҳолга келтиради», дейди мутахассис. Маълумот берилишича, 1900 йилдан буён дунё океани сатҳи 20 сантиметрга кўтарилган. Download 26.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling