Иқлим ўзгариши — кенг тарқалаётган, жадал ва тезлашиб бораётган жараёндир. Ғарбда яшовчилар учун ҳам сайёранинг исиш хавфи энди фақат чекка ҳудудларга таъсир қиладиган муаммо эмас


Мутахассислар иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун бир қанча тавсиялар беришган


Download 26.92 Kb.
bet4/4
Sana28.12.2022
Hajmi26.92 Kb.
#1020120
1   2   3   4
Bog'liq
1-Маъруза (1)

Мутахассислар иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун бир қанча тавсиялар беришган:

  • қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни камайтириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш;

  • энергия самарадорлигини ошириш ва соҳаларни энергия тежовчи технологиялар билан модернизация қилиш;

  • табиатда яшилликни кўпайтириш, ўрмон ёнғинларининг олдини олиш, дарахтзорларни кўпайтириш;

  • экологик тоза қишлоқ хўжалигига ўтиш;

  • тупроқ таркибидаги органик моддаларни сақлаб қолиш (чунки уларнинг йўқолиши тўғридан тўғри иссиқхона эффектига таъсир қилади);

  • экологик тежамкор транспорт турларига ўтиш.

Хулоса
Иқлим кўрсаткичларининг йил сайин тобора ёмонлашиб бораётганини инсоният Ердан шафқатсизларча фойдаланишни давом эттираётгани билан боғлаш мумкин. Кўпчилик давлатлар томонидан бу жараён хавфсизликка қарши энг катта таҳдид сифатида кўрилмоқда. Дунё бўйлаб содир бўлган аянчли ҳодисалар экологик хавфсизликни таъминлашнинг қўшимча механизмларини ишлаб чиқишга етарли даражада кучли туртки бериши керак. Йўқса кейинчалик жуда кеч бўлиши мумкин.
кизикарли маълумот сифатида
Олимлар йўқолиб кетиш хавфи остида турган мамлакатлар номини айтишди
Уларнинг сўзларига кўра, ушбу минтақадаги мамлакатлар узоқ вақтдан буён денгиз тошқинлари, циклонлар, давомли қурғоқчилик ва грунт сувларининг шўрланишидан азият чекмоқда. Бундан ташқари, дунё океани сатҳининг кўтарилиши сабабли кўплаб мамлакатлар сув остида қолмоқда.
Глобал исиш оқибатида Тинч океанидаги айрим орол давлатлар йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақда БМТ иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи олимлари Guardian нашрига берган интервьюсида айтишди.
Уларнинг сўзларига кўра, ушбу минтақадаги мамлакатлар узоқ вақтдан буён денгиз тошқинлари, циклонлар, давомли қурғоқчилик ва грунт сувларининг шўрланишидан азият чекмоқда. Бундан ташқари, дунё океани сатҳининг кўтарилиши сабабли кўплаб мамлакатлар сув остида қолмоқда.
«Бу эса Кирибати, Вануату ва Сулаймон оролларини яшаш учун яроқсиз ҳолга келтиради», — деди Greenpeace Australia Pacific тадқиқотлар бўлими бошлиғи Никола Казуле.
Аввалроқ иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи Ер илгари ҳисоб-китоб қилинганидан кўра тезроқ исиб бораётганини маълум қилганди.
Олимларнинг ҳисоботида қайд этилишича, дунё бўйича ўртача ҳарорат 1,1 даражага кўтарилган. Бу эса 2040 йилга бориб ўртача ҳарорат 1,5 даражага ошишини билдиради.
У ҳолда иссиқ тўлқинлар, шамоллар, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва ёнғинлар янада кўпроқ содир бўла бошлайди, музликлар эриб қулайди.
Маълумот берилишича, 1900 йилдан буён дунё океани сатҳи 20 сантиметрга кўтарилган.
Download 26.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling