Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир
“Илм – хазинадир, унинг калити саволдир. Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, яъни ўқимишли одам, эшитувчи ва уларни дўст тутувчи”
Download 73.04 Kb.
|
1 2
Bog'liqilm
“Илм – хазинадир, унинг калити саволдир. Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, яъни ўқимишли одам, эшитувчи ва уларни дўст тутувчи”. Шунинг билан бирга, талаба савол бериш жараёнида, саволнинг мазмунига, кераклилигига ҳам эътибор бериш муҳим. Бундан ташқари, илм олиш жараёнида интернет тармоқларидан ҳар доим эмас, фақат керакли ўринларда фойдаланиш мумкин. Ана шу жиҳатларга эътибор берилса, илм эгаллашга киришилган вақт зое кетмайди.
Инсон ҳаёти давомида сермазмун ва фаровон яшаб ўтиши эгаллаган билими билан боғлиқдир. Илмсиз, маърифатсиз киши эса ўз ҳаётини беҳуда ўтказади, шунингдек, ўзгаларни ҳам жоҳиллиги учун азиятга қўяди. Эътибор берсак, дунёда содир бўлаётган кўплаб разолат, уруш ва низоларга билимсизлик, жоҳиллик сабаб бўлмоқда. Ўзларини билимдон сановчи айрим чаласавод кимсаларнинг ҳаракатлари аянчли оқибатлар келтириб чиқармоқда. Дин ниқоби остида ўзларининг пуч ғояларини ёшлар онгига зўр бериб сингдирмоқчи бўлаётган, муборак Ислом динига мутлақо ёт ғояларни тарғиб этаётган кучларнинг сохта чақириқларига ишониб қолмаслик учун ҳам илм керак. Чунки илмли киши ҳақ ва ботилнинг фарқига боради, ахборотлар оқимидан ўзи учун фойдалисини ола билади. Қолаверса, илмсизликка қарши курашади. Бу борада айниқса, ислом динини ниқоб қилиб олган илмсизларни мисол қилиб келтириш мумкин, улар аслида маърифатли бўлмасаларда оят ва ҳадисларни ўзларига мослаштириб шарҳлаб оладилар. Аслида, оят ва ҳадисларни шарҳлаш учун илмда маълум даражага эга бўлиш муҳим саналади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан – Аллоҳнинг Китобида ўз раъйи билан гапирса, илмсиз фикр билдирса хато бўлиши ҳамда оғир гуноҳ эканлиги мазмунидаги ҳадислар келтирилган. Демак, кимдандир диний маълумот эшитганда аввало уни чуқур текшириб кўриш, устоз танлашда адашмаслик муҳимдир. Бу каби алдовлардан узоқ юриш учун эса билимга эга бўлиш лозим. Илмсизлик, илм кашфиётининг асл мақсадидан тўғри фойдаланмаслик жаҳолатдир. Илмсизлик орқасидан оддий бир жумла нотўғри талқин қилиниб, умуман бошқа бир далиллар билан асослантирилиши оқибатида инсонларнинг умидсизлик даражаси ортиб кетмоқда, ҳаётнинг озгина машаққатларига дуч келинса сабрсизликка йўл қўйилмоқда, натижада, ҳуқуқбузарликлар содир этилиб, чақалоқларни сотиш, аканинг укасидан ўғирлик қилиши, қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчиликлар, бунинг ортидан она ва фарзанд ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви, ҳаттоки, ўзининг жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Дунёга тафаккур назари билан қаранг, илм кашфиётларидан тўғри фойдаланмаслик, уларни нотўғри мақсадларда қўллаш натижасида турли кассаликлар вужудга келмоқда, қишлоқлар, шаҳарлар йўқ бўлиб, халқлар қирилиб кетмоқда, одамлар ногирон бўлиб, қолган умрини қийинчиликлар билан ўтказмоқда. Буларнинг барчасини маърифатсизликдан деб баҳолаш мумкин. Аслида, илм – бахтга етакловчи энг тўғри йўлдир. Юртимизда биз учун яратилаётган шарт-шароитларнинг қадрига етиб, келажакда шу эл корига ярайдиган, халқ манфаатларини ўйлайдиган баркамол инсон бўлиб етишишимиз энг асосий бурчимиз ҳисобланади. Маърифатли бўлиб, жаҳолатга қарши курашишимиз эртанги кунимиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Download 73.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling