1 www.imfaktor.uz
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси “
Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш”
концепциясида белгиланган устувор илмий тараққиёт мақсадлари йўлида
imfaktor.uz
илмий нашрлар портали томонидан фаолияти йўлга қўйилган
“
Маданият ва санъат журнали / Журнал культура и искусства / Journal of
Culture and art” илмий-амалий
журналининг 2023/__-сонига мақолалар
қабули эълон қилинади.
Мазкур журналда чоп этиладиган ҳар бир мақолага
махсус DOI рақами
берилиб,
imfaktor.uz
илмий нашрлар порталида PDF
форматида юкланади ва
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация
комиссияси томонидан тавсия
этилган халқаро илмий базаларда индексланади.
Журналга
CАНЪАТШУНОСЛИК (17.00.00) фан тармоғи бўйича мақолалар
юбориш мумкин:
17.00.01 –
Театр санъати;
17.00.02 –
Мусиқа санъати;
17.00.03 –
Кино санъати ва телевидение;
17.00.04 –
Тасвирий ва амалий безак санъати;
17.00.05 –
Дизайн назарияси ва тарихи;
17.00.06 –
Музейшунослик, тарихий–маданий объектларни
консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;
17.00.07 –
Маданият назарияси ва тарихи, маданиятшунослик;
17.00.08 –
Санъат назарияси ва тарихи.
МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
1.
Мақола матни А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см,
ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади.
Мақола MS WORD матн муҳарририда, Times
New Roman шрифтида 12 ёзув
ўлчами катталигида, 1,15 интервалда ёзилади.
2.
Мавзу номи бош ҳарфларда ва қорайтирилган ҳолда, мавзудан сўнг
муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш.,
илмий даражаси ва унвони, иш (ўқиш) жойи тўлиқ
(қисқартмаларсиз), электрон почтаси ва телефон рақами кўрсатилади.
Барча маълумотлар
ўзбек,
рус,
инглиз тилларида бўлиши шарт.