Илмий адабиётларни мутолаа қилиш
Download 235.77 Kb. Pdf ko'rish
|
2 mavzu ilmiy resurs
Ўрганиш учун мутолаа – мутолаанинг фаол тури. Ўқувчи
томонидан асарни диққат билан, айрим жойлари устида бироз тўхталиб ва ахборотларни мушоҳададан ўтказиб ўқиш ҳолларида бундай тур ишлатилади. 9 * 12 Ўрганиш учун мутолаа матндаги асосий мазмунни, унинг мақсадини ўзлаштириш, далиллар мантиқини англаб олиш, олдингизга қўйган саволларга жавоб топишга қаратилган. Мутолаанинг бу тури материални ўрганишда уни параграфлар, боблар, қисмлар бўйича изчил ўқиб чиқишни талаб қилади, матн ҳақида ўз фикрингизни ҳосил қилишга ундайди, ахборотларни танқидий нуқтаи назардан идрок этиш малакасини шакллантиради. Илмий адабиётларни мутолаа қилиш қоидалари 1. Мутолаа ғоят жиддий ва сермулоҳазали бўлиши керак. 2. Илмий адабиётларни мутолаа қилишда: ¾ ўқиб чиқилган матнни таҳлил этиш керак; ¾ нотаниш атамалар ва тушунчалар маъносини билиб олиш лозим, ¾ ўзингизга аҳамиятли бўлган саволларга жавоб излаш зарур; ¾ ахборотларни маркировкалаш – белгилар қўйиш керак. 3. Сизнинг илмий ишингизда асқотадиган жойларини: қизиқарли фикрлар, фактлар, рақамлар, ҳар хил нуқтаи назарларни кўчириб олиш лозим. 4. Ўқиб чиққандан кейин олинган ахборотларни уларга танқидий нуқтаи назардан, шунингдек сизнинг тадқиқотингиз учун аҳамиятини ҳисобга олиб ёндашган ҳолда баҳолаш. АХБОРОТЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ УСУЛЛАРИ * Керакли ахборотларни излаш ва ажратиш усуллари Белгилар қўйилган хатчўплар Қалам билан тагига чизиш Алоҳида белгили тизим 13 ? МИ Сиз китобдаги ахборотни белгилаб қўйишнинг қандай усулини ишлатасиз? Сизнинг алоҳида белгили тизимингиз борми? Агар Сиз ахборотларни маркировкалашнинг алоҳида белгили тизимини ишлаб чиқишга улгурмаган бўлсангиз, унда бу ҳақда ўйлаб кўринг ва бир неча ўзингизга маъқул усулларни таклиф қилинг Download 235.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling