Илмий адабиётларни мутолаа қилиш
Download 235.77 Kb. Pdf ko'rish
|
2 mavzu ilmiy resurs
11 ИЛМИЙ АДАБИЁТЛАРНИ МУТОЛАА ҚИЛИШ Бу бобда Сиз мустақил билим олиш, илмий дунёқарашингизни янада кенгайтириш ниятида матндан таълим мавзуи, ўзингизни қизиқтирадиган илмий қизиқишлар ва тадқиқотлар мавзулари бўйича зарур ахборотларни олиш мақсадида илмий адабиётлар – журналлар, илмий асарлар ва мақолалар тўпламлари, китобларни мутолаа қилиш йўллари ва улар билан ишлаш кераклигини билиб оласиз. МУТОЛАА ТУРЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ Мутолаа – бу нутқий фаолиятнинг мураккаб тури бўлиб, соф техник жиҳати – мутолаа қилиш ва тез ўқиш малакаларини орттириш ва ижодий жиҳати – матндан зарур ахборотларни олишдан иборат. Мутолаа турлари Мазмунга кириб бориш даражасига кўра мутолаа қуйидаги турларга бўлинади: • кўз югуртириб чиқиш – умумий таассурот олиш учун; • матн билан танишиб чиқиш – умумий мазмунни билиб олиш учун; • ўрганувчи мутолаа – мавжуд маънонинг энг кўп ҳажмини ўзлаштириш учун. Матн билан танишиб чиқиш ва ўрганишдан олдин одатда китобга кўз югуртириб чиқилади. Китобнинг мазмуни, боблар ёки параграфлар номлари, асар муаллифи билан танишиб олиш учун шундай қилинади. Кўз югуртириб чиқишда одатда китобнинг титул варағи, мундарижаси, аннотация, матндаги айрим парчалар ва гаплар билан танишиб олинади. Ана шу ахборотнинг ўзи ушбу манбанинг қанчалик зарур бўлишини белгилашга ёрдам беради. Матн билан танишиб (танланган жойларни ўқиш) бир неча манбалардан айрим масалаларни ажратиб олиш, шунингдек мазкур масала бўйича ўзининг нуқтаи назарини ҳосил қилиш мақсадида олинган ахборотларни қиёслаш ва солиштириш учун қўлланилади. Download 235.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling