Илмий амалиёт ” Ҳисоботи амалиётчи: М1-17 гуруҳ магистранти


Иссиқлик алмашинув аппаратлари хақида умумий маълумотлар


Download 0.53 Mb.
bet4/6
Sana15.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1482349
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Abduraximov D amaliyot xisoboti

Иссиқлик алмашинув аппаратлари хақида умумий маълумотлар.


Иссиқлик ташувчини қиздириш ёки совитиш учун мўлжаланган қурилма иссиқлик алмашинув аппарати (ИАА) дейилади. Иссиқлик ташувчи сифатида суюқлик ёки газ ишлатилади. Иссиқлик ташувчилар иситувчи ва иситиладиган ташувчиларга бўлинади. Масалан, қозон ичида қизиган газ иситувчи иссиқлик ташувчи, қозондаги сув эса иситиладиган иссиқлик ташувчи ҳисобланади. Иситиш радиаторидаги сув иситувчи иссиқлик ташуви, хонага иссиқликни таркатадиган ҳаво эса, иситиладиган иссиқлик ташувчи ҳисобланади.
ИАА ларига буғ қозонлари, конденсаторлар, буғ қиздиргичлар, ҳаво иситкичлар, марказий иситиш асбоблари, радиаторлар ва шу кабилар мисол бўла олади.
ИАА лари ўзининг шакли ва ўлчамлари билан ҳамда ишлатилаётган ишчи жисми билан бир – биридан катта фарқ килади. ИАА лари хилма хил бўлсада, иссиқлик ҳисобининг асосий қоидалари улар учун умумий бўлиб қолади. ИАА лари техникада нихоятда кенг тарқалган, ҳозирги вақтда уларнинг аниқ бир таснифи йўқ. Қуйида келтирилган тасниф энг кўп қўлланилаётган ИАА ларига таълуқлидир. ИАА ларини қуйидаги белгиларига қараб таснифлаш мумкин.


2.1. Иссиқлик алмашинув усулига қараб


Аралаштиргичли. Бундай ИАА ларида иссиқ ва совуқ иссиқлик ташувчи бир – бирига бевосита тегади ва кейин аралашиб кетадилар. Масалан, қозон агрегатидан чиқадиган юқори температурали буғ ё сув совуқ ёки илиқ сув билан аралаштирилади, сўнгра истеъмолчиларга узатилади. Бундай ИАА ларига градирнялар, деаераторлар, скрубберлар ва бошқа қурилмалар киради.

Рекуперативли. Бундай ИАА ларида иссиқлик ажратувчи девор (одатда металл) орқали узатилади. Бундай аппаратларга буғ генераторлари, буғ қиздиргичлари, сув иситкичлари, ҳаво иситкичлари ва турли хил буғлатгич аппаратлари киради.


Ҳозирги пайтда рекуператив аппаратлар энг кўп тарқалган. Улар тузилиши жуда содда, ихчам ва иссиқлик ташувчиларнинг температурасини ҳар доим ўзгармаслигини таъминлайди.
Рекуператив аппаратлар асосан металдан ишланган. Температураси 400-4500 C бўладиган иссиқлик ташувчилар учун эса қувурлар углеродли пўлатдан, температураси 500-700 0C бўладиган бщладиган иссиқлик ташувчилар учун эса легирланган пўлатдан тайёрланади.
Регенеративли. Бундай ИАА ларида иситиш (ёки совутиш) сиртининг узи вақт – вақти билан гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ иссиқлик ташувчи билан ювилиб турилади.
Дастлаб регенератор панелларидан қизиган иссиқлик ташувчи – домно ва мартен печлари, вагранкалар ва бошқалардаги ёниш маҳсулотлари юборилади.
Регенераторнинг иситиш сирти қизиган газлардан иссиқлик олиб исийди, сўнгра бу иссиқликни совуқ иссиқлик ташувчига беради. Бундай ИАА ларига замонавий қозон агрегатларининг ҳаво иситгичлари мисол бўла олади

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling