Илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига


Download 24.11 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi24.11 Kb.
#1631869
TuriДиссертация
Bog'liq
Улугбек Абсоатовга такриз1


Абсоатов Улуғбек Қодировичнинг “Контекстли-эмпирик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.01- “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига
Т А Қ Р И З
Республикамизда сўнги йилларда олий таълим сифатини ошириш, бўлажак тарбиячиларнинг ўқув тарбия фаолиятида, касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш, ўқитиш самарадорлигини оширишнинг дидактик шартларини такомиллаштириш меъорий асослари яратилмоқда. Натижада ташкилий шаклларни такомиллаштириш дидактик хусусиятлари, аниқлаштириш, жараённи амалга оширишнинг ташкилий модели ва механизмларини такомиллаштириш шароитларини кенгайтиради.
Тадқиқот ишининг долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети кўрсатилган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий йўналишларига мослиги белгиланган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ҳамда диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Абсоатов Улуғбек Қодирович томонидан бажарилган ушбу тадқиқот иши ҳам юқорида санаб ўтилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муаян ҳизмат қиладиган ишлар сирасига киришини таъкидлаб ўтилган.
Диссертациянинг асосий жиҳатларидан бири, унинг долзарблигида ҳамда тадқиқот олдига қўйилган мақсад ва вазифаларда, хусусан, контекстли-эмпирик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик касбий компетентлигини ривожлантиришда таълимни ташкил этишни самарали методларни танлаш ва уни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича яратилган услубий механизми, тадқиқот мобайнида муаллиф методикасини амалга ошириш жараёни учун муҳим аҳамиятга эга бўлган контекст-эмпирик ёндашув воситасида ривожлантириш имкониятлари ижтимоий-иқтисодий шароитларга мослаштириш, инновцион ғояларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда замонавий ахборот маконида шахсий, касбий вазифаларга вариатив уйғунлашишга қулай интелектуал таълим муҳитига интеграциялаш таълим шакллари илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ўз аксини топган.
Диссертация ишида, назарий ва амалий таҳлил, олий таълим таълимда ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш, шунингдек, Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаларини Компьютер таъминоти фанидан маруза, амалий ва мустақил таълимни ташкил этишни такомиллаштиришнинг амалий технологик модели яратилган.
Тадқиқот ишида билиш назарияси методологияси (билишнинг дидактик методи, ўқув фанлари, табиат ва жамият ҳодисаларининг таҳлил қилинишига инновацион ёндашув) ҳамда педагогик таълим соҳасидаги мамлакатимиз ва хорижий давлатлар олимлари, шунингдек, амалиётчи ўқитувчиларнинг ишларига асосланилганлиги, тадқиқот вазифаларига мос келувчи ўзаро бир-бирини тўлдириб борувчи тадқиқот методларининг қўлланилганлиги, таҳлил ва тадқиқот тавсифининг миқдор ва сифат жиҳатдан таъминланганлиги ўз аксини топган.
Тaжрибa-cинoв ишлaри 2020-2022 йилларда Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институти ва Гулистон давлат педагогика унверситети талабаларида oлиб бoрилди ҳaмдa caмaрaдoрлик кўрcaткичлaри аниқланди.
Тажриба-синов ишларининг статистик тахлили қисмида тажриба ишларида олинган натижаларнинг статистик тахлили ва унинг хаққонийлиги ва ўзлаштириш самарадорлиги аниқлаш мақсадида ўтказилди. Жадваллар асосида маълумотларни қайта ишлашни математик статистик функциялар асосида амалга оширилади. Шунинг учун олинган маълумотларни статистик тахлил ишларини Стюдент ва Фишер критерияси асосида ўтказилди.
Тадқиқотчи Абсоатов Улуғбек Қодировичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси илмий жиҳатдан инновацион характерга эга, ишнинг илмий янгилигини қуйидагиларда қўриш мумкин:
бўлажак ўқитувчиларининг касбий компетентлигининг контекст-эмпирик ёндашув воситасида ривожлантириш имкониятлари ижтимоий-иқтисодий шароитларга мослаштириш, инновцион ғояларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда замонавий ахборот маконида шахсий, касбий вазифаларга вариатив уйғунлашишга қулай интелектуал таълим муҳитига интеграциялаш асосида аниқланган.
бўлажак ўқитувчиларининг касбий компетентлигининг контекст-эмпирик ёндашув воситасида ривожлантириш модели вазиатли контекстни хотирада сақлаш, касбий компетенцияларни фаолиятга боғлиқ ҳаётий мақсадларга йўналтириш жараёнларини умуммиллий қадриятларга мослаштириш ҳамда касбий фаолият, маданий компетенцияларни уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигининг ривожлантириш технологиялари ўқитишнинг мунтазамлиги ва изчиллиги, ўқув материалларини умумлаштирилганлиги ўқитувчи ва талабалар орасида индивидуал психологик мухит яратилганлиги ҳамда билимларнинг ахамияти, мухимлиги, зарурлиги, ўқув билиш фаолиятининг касбий контекстини ва таълим олиш мативини босқичма-босқич шакиллантириш асосида такомиллаштирилган.
бўлажак ўқитувчиларининг касбий компетентлигининг ривожлантириш тамойиллари ахборотни моделлаштириш ва статистик қайта ишлаш, мутақил фаолиятни рағбатлантириш, дидуктив мулоҳаза юритиш, рационал фикирлаш ҳамда ўқитишни индивидуаллаштириш, вариатив шахсга қаратиш ҳамда шахсий хусусиятларини типологик ва индивидуал хоссаларига адаптивлигини, мослашувчанлигини субъект-субъект фаолияти асосида такомиллаштирилган.
Тадқиқотчининг ишини ижобий бахолаб қуйидаги фикрларни билдириш мумкин:
1.Тадқиқотчи Абсоатов Улуғбек Қодировичнинг “Контекстли-эмпирик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация мустақил бажарилган ва пухта ишланган;
2.Тадқиқот иши структураси ҳамда унда баён этилган илмий натижалар даражасига кўра Ўзбекистон Республикаси ОАК нинг 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича мавжуд талабларга жавоб беради.
3.Диссертация автореферати ва чоп этилган илмий ишлар диссертация мазмунини тўлиқ ифодалайди.
Тадқиқот ишида олинган илмий натижаларни ижобий баҳолаш билан бир қаторда айрим тавсия ва камчиликларни кўрсатиб ўтишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман:
1. Адабиётлар рўйхатини ОАК талаблари асосида қайта шакллантириш, диссертация ва автореферат матнини тўлиқ қайта таҳрир қилиш лозим.
2. Боблар бўйича хулосалар янгиликларга мувофиқ қайта ишлаб чиқилиши лозим.
3. Диссертация мундарижасидаги боб ва параграфлар мавзулари, уларнинг саҳифалари диссертация матнида турли хил.
4. Тадқиқот жараёнида яратилган ўқув қўлланманинг методик жиҳатлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Юқорида кўрсатилган камчиликлар диссертациянинг илмий-амалий қимматига ва асосий натижаларига салбий таъсир кўрсатмайди. Ушбу камчиликлар ҳисобга олинса диссертация ишининг салмоғи янада ошишига хизмат қилади.
У.Қ.Абсоатовнинг 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича “Контекстли-эмпирик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси мустақил ёзилган, якунланган, илмий-амалий аҳамиятга эга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Коммиссиясининг шу тоифадаги илмий ишларга қўйиладиган талабларига тўлиқ жавоб беради. Уни камчиликларни бартараф этиш шарти билан кейинги босқичга тавсия этиш мумкин.


Жиззах давлат педагогика университети
Педагогика таълими назарияси
кафедраси (PhD) доценти Рахматова Ф.А.
Download 24.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling