Илмий кенгаш денов тадбиркорлик ва педагогика институти якубова диларам таджиевна


Download 1.11 Mb.
bet12/23
Sana18.06.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1572456
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
Yaqubova Dilaram Tadjiyevna dissertation

II бобга хулосалар
Хулоса қиладиган бўлсак, Сурхон воҳаси ерларини ўзлаштиришва йирик суғориш иншоотларини қуриш чор Россияси давридаёқ режалаштирилган эди. Совет тузуми даврида бу ишлар давом эттирилиб, ирригация ва мелиорация тадбирларига катта эътибор берилди. Бу борада тажриба етарли эмаслиги ҳисобга олиниб, йирик гидротехник қурилишлар асосан Сурхон дарёсининг юқори ҳавзасидаги Денов туманида амалга оширилди. Негаки, мазкур ҳудудда аҳоли зич, суви кўп, тупроғи унумдор, қилинган харажатлар жуда тез қопланар эди. Шу боис воҳадаги илк совхозлар айнан Сурхон дарёсининг юқори ҳавзасидаги унумдор ва сувлаш учун қулай бўлган ерларда ташкил этилди. Янги каналларнинг қазилиши натижасида Денов, Шўрчи, Қумқўрғон ва Жарқўрғондаги минг-минглаб гектар ерларга сув чиқариш имконияти вужудга келди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Марказ талаби билан Ўзбекистонда, шу жумладан, Сурхондарё вилоятида ҳам янги ерларни ўзлаштириш жадал суръатлар билан олиб борилди. 1950-60 йилларда Учқизил, Дегрез, Жанубий Сурхон сув омборлари, Шеробод магистрал канали қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу даврнинг яна бир муҳим янгилиги, Амударёдан насослар ёрдамида сув чиқарилиши бўлди. Бажарилган улкан ишлар натижасида Сурхон воҳасининг сув билан таъминланиши анча яхшиланди. Сурхон-Шеробод воҳасида йирик пахтакор районлари ташкил топди.
Шу билан бирга,Ўзбекистонда янги ерларни ўзлаштириш маъмурий-буйруқбозлик асосида ташкил этилган эди.Қаттиқ марказлаштирилган тизим маҳаллий аҳолининг иқтисодий манфаатлари, маиший турмуш даражасини ҳисобга олмаган эди. Пахтачилик билан боғлиқ суғориш иншоотларнинг кўплаб қурилиши ва янги ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида шу қадар кўп муаммо пайдо бўлдики, уларни совет давлати бартараф этолмай қолди. Албатта уларни ҳал этиш мумкин эди. Бунинг учун катта маблағ ҳамда кўп вақт зарур эди. Лекин совет режими муаммоларни ҳал этишни кейинга суриб, уларни яшириш учун мафкуравий тарғиботни кучайтирди. Кучли тарғибот машинаси одамлар онгига коммунистик партиянинг улуғлиги, узоқ келажакдаги бахтли ҳаёт ҳақидаги ишончни сингдириши лозим эди. Аммо реал ҳаёт бу ёлғонларни чиппакка чиқарди. Одамлар совет тузумининг ёлғон ваъдаларига ишонмай қолишди.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling