Илмий кенгашга материал
Download 15.38 Kb.
|
1 2
Bog'liqИЛМИЙ КЕНГАШГА маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- (Буйруқнинг асли тақдим этилади)
ИЛМИЙ КЕНГАШГА МАТЕРИАЛ Мана бугун институт Илмий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси топшириғига кўра тузилган ишчи гуруҳнинг 2020 йил октябрдаги 02-1365-сонли маълумотномаси ҳамда Жиззах давлат педагогика институти ректорининг 2021 йил 2 февралдаги 73-У-сонли буйруғи билан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими” кафедраси мудири, профессор Б.М.Очилова ва шу кафедра доценти А.Хатамовларнинг аризаларида кўрсатилган важларни ўрганиш юзасидан тузилган маълумотномасига асосан Тарих факультети, “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти Абдунаби Хатамов ва катта ўқитувчи Бозорбоева Зухраларнинг 2019/2020 ва 2020/2021-ўқув йилларидаги меҳнат фаолияти салбий баҳоланганлиги ҳолатини, ўқитувчилар А.Хатамов ва З.Бозорбоевалар меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармаганликлари, институт ички тартиб қоидаларига риоя қилмасдан меҳнат ва ўқув интизомини бузганлиги учун муқаддам интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида такроран интизомий ножўя қилмиш содир этганликлари учун улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш масаласи киритилган. Институт ректорининг 2021 йил 24 февралдаги К-№55-сонли буйруғи билан институт Тарих факультети, “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими кафедраси” катта ўқитувчиси Бозорбоева Зухрага : 2021 йил 11 ва 16-февраль кунлари сабабсиз равишда магистратура бўлими 1-курс талабаларига дарс ўтмаганлиги сабабли ҳамда Hemis тизимига таълим ресурсларини киритмаганлиги учун - ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари Д.Қурбоновнинг ҳамда магистратура бўлими бошлиғи Р.Ярматовларнинг билдиришномаси, далолатномалар Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси берилган.(Буйруқнинг асли тақдим этилади), Катта ўқитувчи Бозорбоева Зухра 2021 йил 11 март куни Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига Жиззах давлат педагогика институтининг 2021 йил 24 февралдаги К-№-55-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиш ва бекор қилиш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2021 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори билан Даъвогар Бозорбоева Зухранинг Жиззах давлат педагогика институтига нисбатан буйруқни ғайриқонуний деб топиш ва бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби рад қилинган.(Суднинг ҳал қилув қарори илова қилинади). 2020/2021-ўқув йили учун “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими “ кафедраси томонидан катта ўқитувчиси Бозорбоева Зухра ва доцент Хатамов Абдунабиларга “Фалсафада инсон муаммоси” дарс тақсимоти тақдим этилган. 2020/2021-ўқув йилининг 1-ярим йиллигида магистратура 5А111601-ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари) мутахассислигида Бозорбоева Зухра томонидан “Фалсафада инсон муаммоси” танлов фанидан 76 соат (22 соат маъруза, 26 соат амалий, 28 соат семинар) дарс машғулотлари сабабсиз ўтилмаган. Шу сабабли институт ўқув бўлими ушбу соатларни баҳорги семестрга ўтказишга мажбур бўлган. З.Бозорбоева ўтилмай қолган дарс соатларини ўтмаслиги ҳақида 2021 йил 11 март куни институт магистратура бўлими ариза орқали маълум қилган Download 15.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling