Илмий кенгашга материал
(Магистратура бошлиғи Ярматов Р билдиришномаси ва Бозорбоева З. аризасидан нусха илова қилинади
Download 15.38 Kb.
|
ИЛМИЙ КЕНГАШГА маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ўртача ойлик иш ҳақининг 30 (ўттиз) фоизи миқдорида жарима”
- .(Магистратура бошлиғи Ярматов Р билдиришномаси ва Хатамов А.аризасидан нусха илова қилинади).
.(Магистратура бошлиғи Ярматов Р билдиришномаси ва Бозорбоева З. аризасидан нусха илова қилинади).
Институт ректорининг 2021 йил 2 апрелдаги К-№-111-сонли буйруғи билан Тарих факультети, “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими” кафедраси катта ўқитувчиси Бозорбоева Зухра ўз ишига совуққонлик билан қараганлиги ва юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан масъулиятсизликка йўл қўйган ҳолда меҳнат шартномасида кўрсатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги, институт ички тартиб-қоидаларига риоя қилмасдан меҳнат ва ўқув интизомини қўпол равишда бузганлиги учун унга нисбатан муқаддам интизомий жазо чораси “Ҳайфсан” қўлланилганлиги инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 ва 182-моддаларида кўрсатилган тартибда “ўртача ойлик иш ҳақининг 30 (ўттиз) фоизи миқдорида жарима” интизомий жазо чораси қўлланилган. 2020/2021-ўқув йилининг 2-ярим йиллигида магистратура 5А111601-ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари) мутахассисликда доцент Хатамов А. томонидан “Фалсафада инсон муаммоси” танлов фанидан ажратилган 90 соат (30 соат маъруза, 32 соат амалий, 28 соат) семинар ўқув машғулотлари ўтилмаган. Бу ҳақида доцент Хатамов А. 2021 йил 5 март куни институт магистратура бўлими ариза орқали маълум қилган.(Магистратура бошлиғи Ярматов Р билдиришномаси ва Хатамов А.аризасидан нусха илова қилинади). Институт ректорининг 2021 йил 2 апрелдаги К-№-111-сонли буйруғи билан Тарих факультети, “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти Хатамов Абдунаби ўз ишига совуққонлик билан қараганлиги ва юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан масъулиятсизликка йўл қўйган ҳолда меҳнат шартномасида кўрсатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги, институт ички тартиб-қоидаларига риоя қилмасдан меҳнат ва ўқув интизомини қўпол равишда бузганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 ва 182-моддаларида кўрсатилган тартибда “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган. (Буйруқ нусхаси илова қилинади). 2021 йил 24 май куни соат 15:00 да ўтказилган Жиззах давлат педагогика институти тарих факультети, “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълими” кафедрасининг навбатдан ташқари 12-сонли йиғилиш баённомасида кафедранинг фан ўқитувчилари учун 2020/2021-ўқув йилнинг баҳорги семестри ўқув фанларидан якуний назорат ёзма иш вариант саволларини тузиш тўғрисидаги топшириқ кафедранинг “Фалсафа ТХТ кафедраси” каналига 2021 йил 20 апрель куни жойлаштирилиб, ушбу топшириқнинг ижроси 30 апрель куни ижро этиш белгиланган. Кафедра йиғилишида баҳорги семестр ўқув фанларидан фан ўқитувчилари томонидан ишланган якуний назоратлар маҳокама қилиниб тасдиқланган. Бироқ, юқоридаги топшириқнинг ижро этиш муддатидан 24 иш кун ўтган бўлсада, кафедра доценти Хатамов А. “Фалсафа” фанидан якуний назорат саволларини, катта ўқитувчи Бозорбоева З. “Фалсафа”, “Маънавий тарғибот технологиялари” фанларидан якуний назорат саволларини тайёрлаб бермаганлар. Кафедра мажлиси 2020/2021-ўқув йилнинг баҳорги семестрида ўқув фанларидан якуний назорат ёзма иш вариант саволларини тузиш тўғрисидаги топшириғини ўз вақтида ижро этмаган кафедра профессор-ўқитувчилари Хатамов А. ва Бозорбоева З.ларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси бериш, кафедра қарорини институт раҳбариятига тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилинган.(Кафедранинг 24.05.2021 й.к. 12-сонли йиғилиш баённомаси илова қилинади). Download 15.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling