Илмий педагогика ишидан


Индивидуал илмий тадқиқот


Download 39.8 Kb.
bet2/4
Sana09.03.2023
Hajmi39.8 Kb.
#1254503
1   2   3   4
Bog'liq
ИПИ 2023

Индивидуал илмий тадқиқот: (бакалавр битирув иши, магистрлик ва докторлик диссертацияси, реферат ва мақолалар, курс иши, монография). Диссертациялар билан ишлаш амалиёти. Автореферат матнини учинчи шахс номидан тайёрлашнинг зарурати.
Индивидуал илмий тадқиқот - якка тартибда амалга ошириладиган ва кашфиёт ёки инновацион ихтиро натижалари учун шахсан о‘зи жавоб бериши ко‘зда тутилган тадқиқотдир.Индивидуал илмий тадқиқотда олимнинг шахсий қизиқишлари доирасида мақсадли фаолият амалга оширилади. Зеро, фанда олимларнинг профессионалашув жараёни уларнинг меҳнатга муносабати, интеллектал салоҳияти нуқтаи назаридан индивидуаллашиб боради. Олимнинг фаолияти фаннинг фақат бир тармоғидаги фаолиятда намоён бўлади, ишнинг аниқ йўналиши ажратиб олиниб, эгалланган билимлар селексия қилинади. Мавзунинг тўғри танланиши билимлар селексияси билан боғлиқ бўлса, муаммонинг эчимини топиш йўлидаги илмий изланиш шу билимларни такомиллаштиришни талаб қилади. Шу тарзда олим мутахассис сифатида шаклланади ва пировард натижада том маънодаги олимга айланади.
Индивидуал тадқиқотнинг ўзига хом хусусияти унда ворисийликнинг амал қилишидир. Зеро, тадқиқотчи илмий рфтуаммо бўйича изланиш олиб бориш учун дастлаб илмий раҳбарининг иш юритиш услубини ўрганади, илмий адабиётларнинг таҳлилига мурожаат қилади, муҳим ва номуҳим маълумотларни саралайди ва масаланинг моҳиятини ўзининг интеллектуал салоҳияти даражасида таҳлил қилади.
Бакалавр битирув иши, магистрлик диссертацияси, докторлик диссертацияси ҳимоялари, баъзи монографиялар индивидуал тадқиқотнинг ёрқин маҳсулидир. Барча турдаги индивидуал тадқиқот ишида албатта билим даражаси ва тадқиқотчининг қизиқишлари доираси муҳим омил бўлади.
Магистратура олий маълумотли юқори малакага эга бўлган кадрларни тайёрлаш тизимининг таркибий қисми сифатида Ўзбекистон олий таълим тизимига кирган. Шунинг учун магистрлик даражасини тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва о ‘рта махсус та ’lim вазирлиги томонидан о‘рнатилади.
Илмий даража тақдим этилиши учун илмий унвон (аwал магистр, фан номзоди, сўнг фан доктори) олиш мақсадида мустақил тайёрланган ва тугалланган илмий иш тайёрланиши ва унинг ошкора ҳимоя қилиниши асос бўлиб хизмат қилади. Бакаларв битирув иши Магистрлик диссертацияси комиссияси йиғилишларида, докторлик диссертациялари Илмий Кенгаш- ларда ҳимоя қилиниб, талабгоминг илмий иши савияси нуфузли олимлар жамоасининг яширин овоз бериш орқали баҳоланади. Диссертацияларга қўйиладиган талаблар ва илмий даражаларни ҳимоя қилиш ва уларни тақдим этиш тартиби ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий Аттестация комиссияси (ОАК-ВАК) томонидан белгиланади. Аксарият мамлакатларда илмий даражаларни таълим муассасалари Илмий Кенгашларининг ўзи тақдим этади ва тасдиқлайди.
Ўқув муассасалари ходимлари учун катта илмий ходим, доцент ва профессор, Фанлар академиясининг илмий муассасалари ходимлари учун кичик ва катта илмий ходим илмий унвонлари белгиланган. Кичик илмий ходим унвони лавозимни эгаллаганлиги бўйича берилса, катта илмий ходим унвони эса муассасалар Илмий Кенгашлари тавсиясига биноан фан доктори даражасига эга бўлган илмий ходимларга ОАК (ВАК) қарори билан берилади. Одатда, доцент унвони фан номзоди даражаси тақдим этилган ва шу тўғридаги дипломни олиб улгурган, илмий ва ўқув-услубий ишларига эга бўлган фан номзодларига, профессор унвони эса шогирдлар тайёрлаган, монография, дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр қилган талабгорларга берилади.
Бадиий ижод соҳаси вакилларига профессор унвони улар ишларининг умумаҳамиятлилиги ва илмийлиги мезонлари асосида кўриб чиқилади.
Тадқиқотчи илмий атамалардан тегишли жойда меъёрида фойдаланиш малакаларини эгаллаган бўлиши лозим, тажрибасизлик оқибатида фикрини мураккаб атамалар ёрдамида ифодалашга ҳаракат қилади, аслида ҳақиқий олимнинг фазилатларидан бири - унинг энг мураккаб нарсалар то ‘г ‘рисида содда тил билан ёзиши ва сўзлай олишидир. Айни пайтда илмий матннинг мутлақ соддалаштирилиши натижасида илмийлик мезонлари бузиши ҳам мумкин, шу боис олим илмийлик ва соддалик ўртасида мувозатнатни сақлаши лозим.
Ҳамкорликдаги илмий тадқиқотнинг ўзига хос хусусияти; буюртма асосидаги ҳамкорлнк фаолияти, фундаментал, инновацион ва амалий тадқиқот ишлари ҳамкорликдаги фаолият маҳсули.
Ҳамкорликдаги илмий тадқиқот Илмий буюртма асосидаги мақсадли фаолият ҳамкорликдаги фаолиятдир. Ҳамкорликдаги илмий тадқиқотда муайян мақсад ва уни амалга оширишнинг йўллари аниқ ко‘рсатилади. Ҳисоботларда жамоанинг иштироки аниқ о‘з ифодасини топиши лозим.
Масалан, ҳозирги кунда Қуёш энергиясидан фойдаланиш бо ‘йича ҳамкорликда илмий тадқиқот олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳозирги кунда ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга бўлган фундаментал, амалий, инновацион тадқиқот дастурлари ҳам ҳамкорликдаги ижод маҳсули бўлади, зеро, уларда ишлаб чиқилган режа асосида жамоа аъзоларининг вазифалари фаолият тури бўйича аниқ белгиланган.
Санъат соҳасида ҳамкорликдаги ижод деб номланган ижоднинг махсус шакли ажратиб ко‘рсатилади. Бундай ҳамкорлик томошабин ёки тингловчига санъат асарида ифодаланган ҳодисаларнинг ортида яширинган чуқур мазмунни (контекст - текст - тубмаъно) англаш имконини беради.

Download 39.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling