Илмий текшириш асослари


-мавзу “ Илмий агрономиянинг асосий услуби, дала


Download 171 Kb.
bet4/13
Sana21.06.2023
Hajmi171 Kb.
#1640019
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ИЛМИЙТ~1 ММ Дехкончилик ва илмий текшириш асослари

2-мавзу “ Илмий агрономиянинг асосий услуби, дала
тажрибасининг хусусиятлари” .

Режа: 1.Дала тажрибаси хакида тушунча


2.Дала тажрибаси турлари
3.Стационар ва ишлаб чикариш тажрибалари
4.Ягона ва ялпи тажрибалар хакида тушунча
Илмий агрономияда кулланиладиган тажриба усулларидан асосийси дала тажрибаси хисобланади. Хамма тажрибалар сингари дала тажрибасида хам кузатиш олиб борилади. Кузатиш - бу тадкикотчи томонидан кизиктирган, режалаштирилган ходисаларни сифат ва микдор жихатидан кайд этиш демакдир. Буларга мисол килиб: бегона утларни хисобга олиш, озука элементларини кузатиш, тупрок намлигини кузатиш, усимликларни хар хил нокулай омилларга чидамлилигини кузатиш, гуллаш суръатини кузатиш ва хоказо. Буларни оддий холларда хам кузатиш мумкин. Лекин тадкикотчи томонидан махсус тажриба ( эксперимент ) куйиб, унда олиб бориладиган кузатишлар узига хос характерга эга булиб, бу актив кузатиш дейилади.
Эксперимент (тажриба) - тадкикотчи томонидан ходисаларни сунъий хосил килиш йули билан, шароитларни сунъий яратиш усуллари билан объектлар ( навлар еки бошкалар) ни синаб куриш демакдир. Тажриба - бу тадкикотчининг етакчи услубидир. Тажриба - назорат ва тажриба вариантларида иборат булади .
Вариант- бу урганиладиган усимликнинг тури, нави, етиштириш шароити, агротехникавий усул еки уларни бирга кушиб олиб боришдир. Тажриба вариантлари солиштириладиган вариант назорат еки стандарт дейилади. Тажриба ва назорат вариантлари биргаликда тажриба схемасини ташкил этади.
Дала тажрибаси - усимликлар хаетини далада, ишлаб чикаришга якин шароитда урганиш усулидир. Усимликлар устида тажриба куйилганда уларга таъсир этувчи хар хил омиллар хисобга олинганда, албатта уларнинг усимликларга таъсири урганилади. Кишлок хужалиги экинларини етиштириш, дехкончиликни бошка сохаларида барча амалий тавсиялар тузишда ва агротехникавий усулларнинг илмий асослашда ана шу тажриба натижаларига таянилади.
Дала тажрибалари махсус ажратилган майдонларда утказилади. Бундай тажриба утказишдаги асосий вазифа - уларнинг вариантлари уртасида фаркнинг аниклашдан, хает омилларининг, парвариш килиш шароити ва усулларининг усимликлар хосили ва унинг сифатига таъсирини микдор жихатидан бахолашдан иборат.Барча дала тажрибалари агротехникавий ва нав синаш тажрибаларига булинади.
Агротехникавий тажрибалардан асосий максад - хар хил хаетий омилларнинг, экинларни парвариш килиш шароити ва уларнинг хосилга хамда унинг сифатига таъсирини киесий бахолашдан иборат. Бу тажрибаларда экин экиш нормаси , муддатлари , усуллари, ерни ишлаш, усимликларни парвариш килиш, угитлаш усуллари ва нормалари, утмишдош экинлар, бегона утлар, касалликлар ва зараркунандаларга карши кураш, хар хил устириш регуляторларини таъсири ва бошкалар урганилади.
Нав синаш тажрибаларида эса бир хил шароитда генетик жихатдан хар хил булган усимликлар таккосланади. Усимликлар навлари ва дурагайларига объектив бахо берилади. Нав ва дурагайлар хосилдорлигига ва хосилнинг сифатига караб бахо берилади.
Урганиладиган фактор ( омил )ларнинг сонига, тажриба канча давом этишига ва тупрок иклим шароитига кура дала тажрибалари бир факторли ва куп факторли, киска муддатли ва куп йиллик, географик еппасига олиб бориладиган ва бошка тажрибаларга булинади.
Дала тажрибаси якин майдондаги ( хужаликлардаги) ишлаб чикариш даласида утказилади. Дала тажрибасидан асосий максад - агротехникавий зоналар буйича урганиш йули билан кишлок хужалигидаги хосилдорликни ошириш ва махсулот сифатини яхшилашдан иборат.
Тажрибалар утказиш жойига караб стационар ва ишлаб чикариш тажрибаларига булинади.

Download 171 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling