Илмий текшириш асослари


Download 171 Kb.
bet8/13
Sana21.06.2023
Hajmi171 Kb.
#1640019
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ИЛМИЙТ~1 ММ Дехкончилик ва илмий текшириш асослари

5-мавзу “Дала тажрибасида ишларни режалаштириш”.


Режа : 1.Режалаштириш


2.Дала тажрибасини куйиш
3.Олинган натижаларни жамлаш ва кайта ишлаш
Илмий тадкикот ишлари ва ишланмаларида дала тажрибалари кулланилса у 3 та боскичда амалга оширилади. 1. Режалаштириш. 2. Дала тажрибасини куйиш. 3. Олинган натижаларни жамлаш ва кайта ишлаш.
Режалаштириш- бунга максадни ва тажриба объектини аниклаб олиш ва тадкикот схемасини ишлаб чикиш, ер танлаш ва тажрибанинг оптимал структурасини танлаш ишлари киради.
Бунинг учун аввало : 1) Мавзу танлаш, максад ва тажриба объектини аниклаб олиш. 2) Куйилган масалани долзарблигини урганиш. 3) Ишчи гипотезасини яратиш. 4) Тажрибанинг аник схемаси ва услубиятини ишлаб чикиш.
Сунгра адабиетлар билан танишиш ва шу ишга тааллукли ишларни хулосасини урганиш, тахлил килиш.
Тажриба куйиш учун энг макбул тажриба схемаси ишлаб чикилади. Тажрибанинг дала шароитидаги ва лаборатория шароитидаги ишлари режалаштирилади.
Режалаштиришда бир факторли тажрибаларнинг узига хос хусусиятлари мавжуд. Агар тажрибада 5 та нав еки ишлов беришнинг 5 хил усули урганилса, тажрибада 5 та вариант хосил булади. Тажрибалар бир факторли булиб, А, В, С, Д, Е вариантлар билан белгилаб олиш мумкин. Масалан : Гузанинг Тошкент-1 навини 5 хил угитлаш меъерида кузатсак, 0-угитсиз, 1-N60P60K60: 2-N120P120K120: 3-N180P180K180: 4-N240P240K240 еки Тошкент-1 навини “а” харфи билан белгилаб олсак, а 0: а 1: а 2: а 3: а 4: хосил булади.
Тажрибаларнинг аник схемаси куйдагича булади.
1.Тошкент-1 +(угитсиз фон)-назорат, а 0.
2.Тошкент-1 +N60P60K60-тажриба-1, а 1.
3.Тошкент-1 +N120P120K120-тажриба-2, а 2.
4.Тошкент-1 +N180P180K180-тажриба-3, а 3.
5.Тошкент-1 +N240P240K240-тажриба-4, а 4.
Демак 5 вариантли бир факторли тажриба схемаси хосил булади.
Куп факторли тажрибаларда эса режалаштириш куйдагича булади:
Тажрибада Тошкент-1 нави олиб,
А-фактор а 0 -угитсиз
а 1 -N60P60K60
a 2 -N120P120K120
В-фактор
b 0 - оддий шудгор
b 1 - чимкиркарли плуг билан шудгор
b 2 - чукур отвалсиз шудгор
С-фактор
с 0 - 70-70-60%да сугориш
с 1 - 70-65-60%да сугориш
с 2 - 70-60-60%да сугориш
деб белгиланса, тажрибадаги вариантлар режаси куйдагича булади.



Вариант

А фактор

В фактор

Вариантлар
режаси
3х3

С фактор

Вариантлар
режаси
3х3х3



1 0 0 а0 в0 0 а0 в0 с0
2 1 0 а1 в0 0 а1 в0 с0
3 2 0 а2 в0 0 а2 в0 с0
4 0 1 а0 в1 0 а0 в1 с0
5 1 1 а1 в1 0 а1 в1 с0
6 2 1 а2 в1 0 а2 в1 с0
7 0 2 а0 в2 0 а0 в2 с0
8 1 2 а1 в2 0 а1 в2 с0
9 2 2 а2 в2 0 а2 в2 с0
10 0 0 а0 в0 1 а0 в0 с1
11 1 0 а1 в0 1 а1 в0 с1
12 2 0 а2 в0 1 а2 в0 с1
13 0 1 а0 в1 1 а0 в1 с1
14 1 1 а1 в1 1 а1 в1 с1
: : : : : :
: : : : : :
27 2 2 а2 в2 2 а2 в2 с2

Вариантларни аниклашда уларнинг режасидан фойдланиб топиш осонлашади. Масалан: 13- вариантнинг режаси- а0 в1 с1 яъни : угитсиз, чимкиркарли плуг билан шудгорланган ва 70-65-60% да сугорилган вариант ва хоказо.


6-мавзу.Усимликларнинг усиши ва ривожланиши устида олиб бориладиган фенологик кузатувлар.

Режа:1.Усимиликларнинг усиши ва ривожлданиши устида


кузатиш ишларини уюштириш
2.Гуза устида олиб бориладиган фенологик
кузатувлар

Дехкончилик сохасидаги хамма агротехник тадбирлар шунга каратилган булиши зарурки, у хам булса - усимликларни яхши ривожлантириб, устириш, бунинг натижасида муайян экинлар устириладиган хамма зоналарда хосилни турли хил об-хово хамда тупрок шороитида эрта муддатларда етиштириб, мул ва сифатли хосил олишни таъминлашдир. Янги агротехника усуллари ва тадбирларининг мул хосил етиштиришига курсатадиган таъсирларинигина эмас, балки, усимликлар хаетининг турли даврларида уларнинг авж олиб усишига берадиган таъсирини хам билиш жуда мухимдир.


Усимликларнинг усиши ва ривожланиши устида кузатиш хамда хисобга олиб бориш ишларини уюштириш. Хисобга олиб бориш учун канчалик усимлик купрок олинса, у еки бу даврдаги усиш фазасини еки кузатиш сохасидаги бошка элементларини характерловчи маълумотлар шунчалик аник олинади. Аммо, купчилик холларда пайкаллардаги хисобга олинадиган усимлик микдори баъзи ташкилий сабабларга кура кам микдорда олинади. Шунинг учун хисобот ва кузатиш ишларининг мураккаблиги хамда шу билан бирга бу ишни утказиш учун талаб килинадиган вактнинг катта кичиклигига караб кузатишда хар турдаги элементлар учун усимлик турли микдорда олинади.
Мана шу муносабат билан хар кайси вариантнинг хамма такрорланишида усимлик камида куйидаги микдорда олиниши керак: Катор оралари ишланадиган усимликларда .
а)Шоналашни, гуллаш, етилиш суръатини, конус буйича мева хосил килишини тула равишда хисобга олиб бориш учун - 25 та усимлик.
б) Мева хосил килишни умумий хисоблаш учун - 50 та усимлик.
в) Усимликни буйини улчаш, барглар шохларини хисобга олиш, гуллашни, етилганлигини фоизларда хисоблаш ва бошка кузатишлар утказиш учун камида 100 та усимлик.

Хисобга олинадиган пайкалларда хисобот ва кузатиш ишларини олиб бориш учун унинг 3-4 жойидан махсус майдончалар олинади. Мана шу майдончалар пайкалнинг кундалангига хамма каторларидан еки хеч булмаганда сеялканинг бир марта кириб- чикиш каторларидан ажиратилади. Хар кайси вариант юзасидан кузатиш хамда хисобот утказган вактда бу ишни бир вактнинг узида, бир кун ичида утказмок керак. Баъзи вактлардагина кузатув ишини икки кунга чузиш учун рухсат берилади. Аммо бундай холда шу талабга катъий риоя килиш керакки, кузатиш утказадиган биринчи кунда барча вариантлар буйича битта-иккита такрорий кузатиш ишлари утказиш зарур. Утказилган хамма кузаташлар натижалари белгиланган формадаги дала дафтарлари га бир текис килиб езиб борилиши керак.



Download 171 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling