Илмий текшириш асослари


Download 171 Kb.
bet11/13
Sana21.06.2023
Hajmi171 Kb.
#1640019
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ИЛМИЙТ~1 ММ Дехкончилик ва илмий текшириш асослари

Хужжатлар ва хисоботлар. Дала ишларини тугри ташкил этиш, олинган натижаларидан тугри хулоса хосил килиш, натижаларни саклаш ва чоп этиш учун хамма агротехник тадбир-чоралар, хисоблашлар, усимликлар устида олиб борилган кузатишлар аник кайд этиб борилиши керак . Илмий тадкикот катъий ва объектив хужжатларга таянади. Бунда, - эсда колади еки эслаш мумкин,- деган тушунчалар булиши мумкин эмас!.
Дала тажрибаси хужжатлари тулик имкониятларга эга булган холда, аник ва объектив, уз вактида амалга оширилади. Хамма кузатиш ва хисоблашлар асосида бирламчи еки дастлабки хужжатлар етади. Дастлабки хужжатлар сифатида хар бир тажрибада дала кундалиги юритилади. Унда кунма кун тарихий сана сифатида, маълум кетма-кетликда узига хос холда хамма дастлабки маълумотлар бевосита даланинг узида кайд этиб борилади. Кайд этиш иш вактида еки иш тугаган захоти амалга оширилади.
Ердамчи дастлабки хужжатлар сифатида иш дафтари юритилади. Унда керакли хисоб-китоблар, оммавий кузатишлар, анализлар езиб борилади. Дала кундалиги еки иш дафтарига хамма езув ва кайдлар катъий равишда оддий кора калам билан езилади.
Сиехли ручкалар ишлатиш катъиян ман этилади. Иш дафтарида шарикли ручкадан фойдаланиш мумкин.
Тажриба утказиш пайтида иш дастури, тажриба шароити, агротехник тадбирларнинг кайдномаси, олинган маълумотлар, хосилдорлик, хулосалар,таклифлар, амалий татбиклар,дала журнали ва бошка маълумот берувчи хужжатлар хисоланиб,булар уз вактида дастлабки маълумотлар асосида кора сиехли ручкалар ердамида кайта езилади ва махсус бинода саклаш учун юборилади. Журналда хамма кайдлар тушунарли, текст еки жадваллар шаклида езиб борилади.
Тажриба журналида тадкикот натижалари маълум шаклда кайд этиб борилади.
Кайдларни намунавий шакллари:
1.Тажрибанинг номланиши, максади, вазифаси.
2.Тажрибанинг жойлашиш схемаси,режаси.
3.Тупрокнинг агрофизик, агрохимик ва бошка тавсифи.
4.Дала тарихи ва тавсифи.
5.Тадкикот дастури ва усули.
6.Олдинги экин хосилидан тажриба экини хосилигача булган ишларнинг тафсилоти.
7.Хамма анализлар, кузатишлар ва бошкаларнинг маълумотлари, таблицалар, чизмалар.
8.Хосилдорлик натижалари: а) пайкалар буйича, б) гектар хисобида, в)стандарт намлик холатига келтириб.
9.Олинган натижаларнинг статистик ишловлари.

  1. Дастлабки хулосалар ва таклифлар.

Тажрибанинг сунгги боскичи бу адабиетлар шархи ва илмий хисобот, макола, диплом иши ва диссертациялар хисобланиб, уларни ишлаб чикаришга татбик килиш унинг энг юкори ютуги хисобланади.



Download 171 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling