Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЛАРНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ Қаландаров Назимхон Назирович
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
- Key words
Tuproqshunoslik va agrokimyo
Soil science and аgrochemistry Почвоведение и агрохимия 37 ISSN 2181 - 0826 2/2022йил ТУПРОҚ МЕЛИОРАЦИЯСИ ВА СУҒОРМА ДЕҲҚОНЧИЛИК УДК: 631.626.87 МИНГБУЛОҚ ТУМАНИ СУҒОРИЛАДИГАН ГИДРОМОРФ ТУПРОҚЛАРИ ҲОЛАТИ ВА УЛАРНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ Қаландаров Назимхон Назирович, б.ф.ф.д. (РhD), катта илмий ходим, E-mail: nazimxon-1984@mail.ru Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Аннотация. Мақолада Мингбулоқ туманида тарқалган суғориладиган гидроморф тупроқларнинг ҳозирги ҳолати ёритилган. Мелиоратив ҳолатига оид маълумотлар келтирилиб, яхшилашга доир тав- сиялар берилган. Калит сўзлар: Мингбулоқ тумани, гидроморф тупроқлар, механик таркиб, ер фонди, минераллаш- ганлик, ер майдонлар, шўрланиш даражаси. Аннотация. В статье освещено современное состояние орошаемых гидроморфных почв Мингбу- лакского района. Предоставлена информация о мелиоративном состоянии и даны рекомендации по улучшению. Ключевые слова: Мингбулакский район, гидроморфные почвы, механический состав, земельный фонд, минерализация, площади земель, степень засоления. Annotation. The article describes the current state of irrigated hydromorphic soils in the Mingbulak region. Information was provided on the state of reclamation and recommendations for improvement were given. Key words: Mingbulak region, hydromorphic soils, mechanical composition, land fund, mineralization, land areas, degree of salinity. Мавзунинг долзарблиги. Кейинги йиллар- да қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан фойдаланишда инсон омилларининг жадал таъ- сири ортиб бормоқда. Хусусан, мустақилликдан кейинги йилларда майда табақалашган, ихти- сослашган фермер хўжаликларини ташкил эти- лиши натижасида, антропоген таъсирларни роли янада яққол кўринмоқда. Маълумки, суғориш– тупроқ ҳолати ва хоссаларини ўзгартиради. Бун- да тупроқда кечаётган барча жараёнлар: намлик, чириндининг ҳосил бўлиши, ҳаво алмашину- ви, тупроқ ҳарорати, микробиологик жараёнлар, озиқа моддаларини тўпланиши ва уни сарфи каби кўплаб жараёнларда тубдан ўзгариши юзага кела- ди. Суғорилаётган тупроқларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинлари талабларидан келиб чиқиб, унинг сув режими белгиланади ва суғо- риш тизими ишлаб чиқилади. Муттасил суғориш натижасида, тупроқда оқар сувлар билан кириб келган ва она жинслар таркибидаги тузларни эриб тупроқ таркибига ўтиб бориши натижасида, кўплаб ҳудудларда суғориладиган ерларни мели- оратив ҳолатида салбий жараёнлар келиб чиқа- ди. Хусусан, Марказий Фарғона шимолий қисми суғориладиган гидроморф тупроқларида ер ости сувларини кўтарилиши, минераллашувининг ортиб бориши, тупроқ профилида заҳарли туз- ларни тўпланиши, гипсли, арзиқли қатламларни пайдо бўлиши шу билан бирга суғоришлар таъ- сирида оқар сувлар билан келтирилган лойқалар- ни секин-аста тупроқ қатламлари билан арала- шиб бориши натижасида ҳамда ерларга доимий ишловлар бериб бориши жараёнида агроиррига- цион қатламлар вужудга келади. Бу жараён узоқ йиллар муттасил давом этган ерларда, тупроқлар тадрижий (эволюцион) ўзгаришларга учраб, ин- сон фаолияти таъсирида маданийлашган тупроқ гуруҳлари ривожланишида кузатилди. Наманган вилояти Мингбулоқ тумани суғориладиган гидро- морф тупроқлар ҳам худди шундай жараёнлар 38 ISSN 2181 - 0826 2/2022йил таъсирида ривожланаётган тупроқлар ҳисоблана- ди. Ҳозирги кунда тумандаги суғориладиган 50% дан ортиқ ер майдонларининг унумдорлигини қайта тиклаш ва мелиоратив ҳолатини комплекс яхшилаш бўйича агротехник, агромелиоратив ва агрокимёвий тадбирлар ўтказишни талаб этади. Туманда кейинги йилларда суғориладиган ерлар у ёки бу даражада шўрланишга учраган. Бунинг сабаби сизот сувлари сатҳини кўтарилиб бора- ётганлиги, уларнинг минераллашганлиги ортиб, тупроқлар кесимида шох ва арзиқларни юзага ке- лаётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling