Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм. Мингбулоқ тумани суғориладиган ер фондининг тавсифи (майдони фоиз ҳисобида).
- Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар
Tuproqshunoslik va agrokimyo
Soil science and аgrochemistry Почвоведение и агрохимия 39 ISSN 2181 - 0826 2/2022йил вегетация даврида кўтарилиб кетиши натижа- сида, шўрланган ерлар майдонини кенгайиши ҳамда шамол эрозияси натижасида тупроқда деф- ляция жараёнларини ривожланиши тупроқ унум- дорлигига салбий таъсирини кўрсатган. Натижа- да эса қишлоқ хўжалиги экинларидан олинадиган ҳосилни камайиб кетишига олиб келган [2]. Ҳозирги кунда туманда суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар 29,6%, ўтлоқи саз тупроқлар 15,0%, ўтлоқи тупроқлар 28,5% ва ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар 0,3% ни ташкил этади (1-расм). 1-расм. Мингбулоқ тумани суғориладиган ер фондининг тавсифи (майдони фоиз ҳисобида). Суғориладиган тупроқларнинг механик таркиби турлича бўлиб уларда оғир қумоқли тупроқлар 8,9%, ўрта қумоқли 17,3%, енгил қумоқли 18,5%, қумлоқли 17,4% ва қумли 11,4% ва бошқа ерлар 26,5% ни ташкил этган. Туман тупроқларининг мелиоратив ҳолатида шўрланмаган тупроқлар уч- рамайди. Кучсиз даражада шўрланган тупроқлар 34,7% ўртача шўрланган 31,7% ва кучли ва жуда кучли шўрланган тупроқлар 6,0%, шўрхоклар 1,1% ва бошқа ерлар 26,5% ни ташкил этади [6]. Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар туманда жаъми ер майдонининг 29,6 фоизини ташкил этиб, Сирдарёнинг I-II қайир усти тер- расаларида кенг тарқалган. Бу тупроқларни ме- ханик таркиби тупроқ профили бўйича серқат- ламлилиги билан ажралиб туради. Янгидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларни механик таркибининг шаклланиши таҳлил этил- ганда, йирик қум заррачалари миқдори ўртача 11,1-40,4%, чанг заррачалари ўртача 34,0-85,6% ни ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлардан, ҳудуд суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларини ҳайдов қатламида қум заррачаларига нисбатан чанг заррачалари миқдори кўп миқдорда ша- клланганлиги қайд этилди. Бу ҳолатни ушбу ер майдонларининг суғориш сувларига яқинлиги, лойқали сувлар билан узоқ йиллар суғорилганли- ги ҳамда деҳқончилик маданияти билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, суғориладиган ўтлоқи ал- лювиал тупроқларни литологик тузилиши билан бевосита боғланган. Яъни, қадимдан дарё сувла- ри остида (тўқай, ботқоқ ёки кўллар шаклида) турганлиги натижасида, ҳудудда маълум миқдор- да тупроқлар шаклланганлигидан дарак беради. Бу ҳолат тадқиқот жойида шаклланган эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларнинг механик таркибида ҳам кузатилди ва унга кўра қум заррачалари 28,9%, чанг заррачалари 48,8% ташкил этади [3]. Бундан ташқари, суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда ил заррачаларини шакл- ланган миқдори ҳам суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларга нисбатан юқори кўрсаткични ўртача 6,21%, ташкил этади. Ваҳоланки суғориладиган ўтлоқи саз аллювиал тупроқларда ўртача 0,72% ташкил этганлиги қайд этилган. Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларни механик тарки- бини шаклланишида нафақат антропоген омил- 40 ISSN 2181 - 0826 2/2022йил лар балки, жойнинг литологик тузилишига ҳам боғлиқ эканлиги аниқланди. Суғориладиган ўт- лоқи аллювиал тупроқларни механик таркибини жадал шаклланиш даври, ҳудуддагидек бўлган. Й.Охунбобоев номли канални қурилиши ва сув би- лан мунтазам таъминланиши даврларидан бошлан- ган. Каналнинг ўнг ва чап томонларига яқин ер май- донларида юқоридаги тупроқлар кенг тарқалган. Шу билан бирга суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларни кесими ўрганилганда ҳайдов қат- ламидан қуйи қатламлар томон тупроқларни механик таркиби алмашиб яъни, қатлам-қатлам тарзида жойлашганлиги ва ушбу қатламларда ен- гил ва ўрта механик таркибли тупроқ қатламла- рини шаклланганлиги кузатилади. Хулоса қилиб айтганда, суғориладиган ўтлоқи саз аллювиал тупроқларга нисбатан суғориладиган аллювиал тупроқларда қум ва чанг заррачаларини шаклла- ниш жадали давом этмоқда. Туман ҳудудидаги суғориладиган ўтлоқи аллю- виал тупроқларнинг 65,0 фоизи кучсиз даражада, 22,2 фоизи ўртача, 9,0 фоизи кучли ва 3,8 фоизи жуда кучли даражада шўрланган ерлар тоифасига киради (2-расм). Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling