Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est


Концепцияда келтирилган муҳим масалалар


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/85
Sana31.01.2024
Hajmi1.13 Mb.
#1817565
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85
Bog'liq
2-son-jurnal-pdf

Концепцияда келтирилган муҳим масалалар 
қуйидагилардир:
-Республикамиз қишлоқ ва сув хўжалигида туб 
ислоҳотларни амалга оширишни ҳамда ер ресур-
сларидан самарали ва оқилона фойдаланишни 
ташкил этиш учун илм-фан ютуқларини ва илғор 
ишлаб чиқариш технологияларини тадбиқ этмоқ 
энг зарур вазифалардан ҳисобланади. Бунинг 
учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг мин-
тақавий ва регионал тизимларини илмий жиҳат-
дан ишлаб чиқиш ва уларни мавжуд тупроқ-иқ-
лим шароитларига мос ҳолда қўллаш кераклиги 
келтирилган.
-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдала-
нилаётган асосий ер майдонларидаги тупроқлар-
нинг унумдорлигининг пасайиб бораётганлиги, 
бизнингча, жуда катта майдонларда айрим экин 
турларининг якка ҳокимлиги (монокультура); 
чуқур ишлов бериш фонида суғориш (ғоваклик-
ни камайтиради); айрим ерларда экинлардан 
юқори ҳосил олиш мақсадида фақат минерал 
ўғитлар қўллаш (макро ва микро озиқа элемент-
лар тупроқдаги мақбул нисбатини кескин ўзгар-
тириб юборади) ҳамда ер тузишни ҳамма илмий 
ютуқлари билан тўлиқ амалда қўлламасликлар 
сабаб бўлмоқда.
-Тупроқда микробиологик ва биологик жара-
ёнларга яхши шароит яратилиб, уларга юқори 
миқдорда энергетик материал (бизнинг тажриба-
мизда органик ўғит) ҳамда намлик билан доимо 
таъминланиб турилса тупроқда гумификация (гу-
мус ҳосил бўлиш) жараёнига шароит яратилиб, 
минерализация жараёни тезлиги камайиши ҳисо-
бига тупроқда органик модда (гумус)ни тўплани-
ши (ҳосил бўлиши) интенсив кетади. 
Шуларни ҳисобга олиб айтиш ўринлики, ҳар қан-
дай типдаги тупроқларда ҳам деҳқончилик тизи-
мини тўғри йўлга қўйиш орқали гумус миқ-
дорини орттириб бориш имкониятлари мавжуд. 
Шунинг учун ҳам суғориладиган деҳқончиликда 
фойдаланишдан аввал гумусга камбағал оч тусли 
бўз тупроқлар шароитида оқилона қўлланилган 
агротехника воситалари ва юқори деҳқончилик 
маданияти орқали юқори гумусли (4% га яқин) 
унумдор тупроқлар ҳосил бўлишига эришилган.
Юқоридагилардан келиб чиқилгани ҳолда,
Тупроқ кимёси, физик-кимёси ва минералогия-
си бўлими томонидан тупроқларнинг кимёвий 
таркибини оптималлаштириш ва уларнинг унум-
дорлигини ошириб боришнинг назарий асосла-
ри концепцияси асосида бир қатор илмий изла-
нишлар лойиҳалар доирасида амалга оширилди, 
илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган муҳим тав-
сиялар берилди ва натижалари ишлаб чиқаришга 
жорий қилинди.


56
ISSN 2181 - 0826
2/2022йил

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling