Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/85
Sana31.01.2024
Hajmi1.13 Mb.
#1817565
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85
Bog'liq
2-son-jurnal-pdf

Tuproqshunoslik va agrokimyo
Soil science and аgrochemistry
Почвоведение и агрохимия
63
ISSN 2181 - 0826
2/2022йил
тупроқни 0-30 см ли қатламида умумий гумус 
миқдори дастлабки ҳолатига нисбатан ортганли-
ги кузатилди ва ўртача 0,841% ни ташкил этди. 
Минерал хомашёлардан 800 кг/га миқдорида гла-
уконит ва 3 т/га ҳисобида бентонит қўлланилган 
вариантларида гумус миқдори дастлабки ҳолати-
га нисбатан 0,223-0,167% га ортган, 20 т/га гўнг 
қўлланилган вариантда гумус миқдори нисбатан 
юқори бўлиб, 0,325% ни ташкил этди. 
Ҳосилдорлик натижаларга кўра, фақат мине-
рал ўғитлар қўлланилган 1-вариантида ғўза ҳо-
сили ўртача 24,6 ц/га бўлган. Минерал ўғитлар 
меъёрини 25% га камайтириб органоминерал ва 
органик ўғитлар қўлланилган 2-4 вариантларда 
ўртача ҳосилдорлик, мос равишда, 25,3; 26,8 ва 
28,8 ц/га ни ташкил этди. Ғўзанинг ҳосилдорлиги 
тўла меъёрли минерал ўғитлар қўлланилган на-
зорат вариантига нисбатан энг юқори миқдорда 
гектарига 3,0 тонна ҳисобида бентонит ва 20 т/
га миқдорида гўнг қўлланилган вариантларида 
кузатилди ва қўшимча ҳосил 2,13 ц/га ва 4,2 ц/га 
ни ташкил этди. 
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида
«Оролбўйи ҳудудида деградацияга учраган
тупроқлари унумдорлигини тиклаш, сақлашга 
ва экинлар ҳосилдорлигини оширишга доир ре- 
сурстежамкор агротехнологияларни қўллаш»га 
доир Тавсиянома ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқил-
ган тавсияномада бўлим томонидан таклиф эти-
лаётган агротехнологияни юритиш тизими, маз-
муни ва моҳияти, қўллаш бўйича кўрсатмалар 
келтирилган.
Тадқиқотларда ишлаб чиқилган тавсиялар, 
таклиф этилаётган агротехнология юритиш
ишлаб чиқаришга жорий ҳамда тижоратлашти-
риш бўйича 2019 йил 21 ноябрь куни Хўжайли 
тумани Дўстлик мавзесида кўргазмали семинар 
тренинг ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғи-
стон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, 
«Давергеодезкадастр» Қўмитасининг ҳудудий 
бошқарма мутахассислари, туман ҳокимияти ва-
киллари, кластер мутахасисслари ҳамда фермер 
хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Ҳисобот 
даврида халқаро ва республика илмий-амалий 
конференцияларида қатнашиб, 14 та илмий мақо-
ла чоп этилди.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling