Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
2016-2017 йилларда КХИ-5-047-2016 «Карбо-
натли тупроқларда ўзлаштирилиши қийин бўлган фосфатларни фаоллаштириш ва ўғит фосфорини тупроқда мустаҳкам боғланишини камайтириш усулини ишлаб чиқиш» мавзуси доирасида инновацион лойиҳаси институтнинг «Агрокимё» бўлими билан биргаликда бажа- рилди [15]. (Лойиҳа раҳбари: А.Каримбердиева, масъул бажарувчи: М.Тошқўзиев, бажарувчилар: Т.Бердиев, С.Очилов, Н.Ҳалилова). Кўмир қолдиқларидан бактериал ишлов берил- ган фосфорли гумин ўғити, биогаз олиш техно- логияси чиқиндиси бўлган органик ўғит, биогу- мусларни тупроқдаги ва асосий озиқа моддалари, фосфор мобилизациясига бўлган таъсири ғўза, кузги буғдой ва такрорий мош экинида дала ишлаб чиқариш тажрибаларида синалди. Минерал ўғитлар меъёрини 25% га камайтириб таклиф этилган органик ўғитлар қўлланилган- да, тупроқдаги минерал шаклдаги нитрат азоти, ҳаракатчан фосфор ва калий миқдорлари ошган, ғўза ҳосилдорлиги 2,7-4,6 ц/га ва ундан кўп миқ- дорга ортган. Органик, органоминерал ўғитлар қўлланилиб кузги буғдойдаги кузатув ва унинг маҳсулдор- лигини аниқлашга доир изланиш натижаларига кўра, буғдойнинг ҳосилдорлиги бўйича 54,4-58,7 ц/га ҳосил олинган. Ишлаб чиқаришда қабул қи- линган назорат 1-вариантига нисбатан таклиф этилаётган органик, органоминерал ўғитлар ҳи- 62 ISSN 2181 - 0826 2/2022йил собига кузги буғдойдан 3,1 ва 7,4 ц/га қўшимча ҳосил олинган. Такрорий экин мошнинг ҳосилдорлигига кўра, 1-назорат вариантига нисбатан минерал ўғитлар меъёри камайтирилиб, 2 т/га бактериал ишлов берилган фосфорли гумин ўғити қўлланилган вариантда 0,3 ц/га, минерал ўғитлар меъёри ка- майтирилиб, 2,5 т/га BMG органик ўғити қўл- ланилган 5 вариантда 2,8 ц/га, 2,5 т/га биогумус ўғити қўлланилган вариантда 5,7 ц/га қўшимча ҳосил олинди. Минерал ўғитлар меъёри камай- тирилган 2-назорат вариантига нисбатан эса, 2 т/га бактериал ишлов берилган фосфорли гумин ўғити қўлланилганда 3,1 ц/га, 1,5-2,5 т/га BMG органик ўғити қўлланилганда 2,8 ва 5,6 ц/га, 2,5 т/ га биогумус ўғити қўлланилганда 8,5 ц/га қўшим- ча ҳосил олинди. Икки йил давомида ишлаб чиқариш шароити- да тупроққа фосфорни фаоллаштирувчи органик ўғитлар – BMG, биогумус ва бактериал ишлов берилган фосфорли гумин ўғитини асосий экин- лардан ғўза ва кузги буғдой, такрорий экинлар- дан мошга қўллаб олиб борилган тадқиқотларда ушбу экинлар вегетацияси давомида ўғитлар тар- кибидаги органик модда ҳамда гумин моддалари бўлишлиги ҳисобига тупроқдаги умумий фосфор ва азот элементлари миқдорини сезиларли, улар- ни ҳаракатчан шакли юқори миқдорда ошириш мумкинлиги аниқланди. Шунингдек, тупроқда алмашинувчи калий миқдорининг ҳам ошгани- лигига кўра, тупроқдаги фосфорни фаоллашти- риш ва унинг озиқа режимини ҳам яхшилашга эришилганлигига доир янги илмий-амалий аҳа- миятли натижалар олинди. Бундай ижобий ҳолат етиштирилаётган экинларнинг ўсиши, ривожла- ниши ва ҳосилдорлигига ижобий таъсир қилган. Ҳисобот даврида халқаро ва республика илмий- амалий конференцияларида қатнашилиб, 8 та ил- мий мақола чоп этилди. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling