Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
воҳаси суғориладиган тупроқларининг унум-
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
воҳаси суғориладиган тупроқларининг унум-
дорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини ях- шилашга йўналтирилган самарадор агротех- нологияларни ишлаб чиқиш» ҳамда КА-07-005 «Ноанъанавий маъдан хомашёларни қўллаб ғўза парваришлаганда тупроқнинг асосий хос- саларига ҳамда микроэлементлар таркибига таъсирини ўрганиш» лойиҳаларига доир 2 та лойиҳа ишлари амалга оширилди [10,11]. 1.КХА-7-004 «Мирзачўл воҳаси суғорилади- ган тупроқларининг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилашга йўнал- тирилган самарадор агротехнологияларни ишлаб чиқиш» номли (2012-2014 й) амалий лойиҳа доирасида тадқиқот ишлари олиб борил- ди. (Лойиҳа раҳбари: М.Тошқўзиев, масъул бажа- рувчилар: М.Тошқўзиев, А.Шербеков, Т.Бердиев, С.Очилов, Д.Юнусова, С.Уралова ва б.) Мирзачўл ҳудуди Сирдарё ва Жиззах вилоятла- ри суғориладиган тупроқларининг 72 фоизида гу- мус миқдори 1 фоизгача бўлиб, 32 фоизида унинг миқдори 1,1-1,6 фоиз атрофида, сингдириш сиғи- ми юқори эмас, 7-15 мг-экв. 100г. тупроқда, кўп- гина ҳолларда сингдирилган кальцийни улушини камайиши ҳисобига магнийнинг улуши ортиши, тупроқлар шўрланишига боғлиқ ҳолда кучсиз шўртобланиш жараёни содир бўлиши аниқлан- ди. Натижалар асосида тупроқлар ҳолатини ях- шилашга йўналтирилган агротехналогияларни қўллаш зарурлиги илмий асосланди. Сирдарё вилояти Боёвут тумани «Гараша» фер- мер хўжалиги кучсиз шўрланган ўтлоқи-бўз тупроқларида 3 йил давомида турли хил органик ўғитлар минерал ўғитлар меъёрини 30-40% га камайтириб асосий ва такрорий оралиқ экинла- рида қўллаб олиб борилган агротехнологиялар натижасида тупроқлар шўрсизланиб, унинг тар- кибида гумус, озиқа моддаларининг ҳаракатчан шакллари миқдорининг ортиши, экинларнинг ўсиши, ривожланиши яхшиланиб бориши ҳисоби- га уларнинг ҳосилдорлигига ижобий таъсир қи- лиши аниқланди. Сирдарё вилояти Боёвут-2 ва Боёвут-3 мавзела- ридаги 2 та фермер хўжалигида кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқларда уларни мелиоратив ҳола- тини яхшилаш, унумдорлигини тиклаш, экинлар ҳосилдорлигини оширишга доир ишлаб чиқариш дала синовлари ўтказилиб, жорий этиш бўйича тавсиялар берилди. Бўлимда ишлаб чиқилган агротехнологияни қўл- лаш орқали яъни, «ғўза-ғалла» экинлари тизмида экинларни навбатлаб экиш, юқори миқдорда (20- 30 т/га) органик ўғитлар фонида минерал ўғитлар меъёрини 30-40% га камайтириш, экинлар ҳо- силдорлигини (ғўзада 2-6,6 ц/га, кузги буғдойда 5,9-11,6 ц/га) ортиши, тупроқларнинг хоссалари- ни, мелиоратив ҳолатини яхшиланиши ҳисобига иқтисодий самарадорлик ортишига эришилди. Олинган маълумотлар асосида кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқлар ҳолатини яхшилаш, орга- ник моддага бойитиш орқали «ғўза-ғалла» экин- лари етиштиришда тупроқ унумдорлиги, экинлар 60 ISSN 2181 - 0826 2/2022йил ҳосилдорлигини оширишга доир агротехнологи- яларни тупроқ шароитини ҳисобга олган ҳолда фермер хўжалигида кенг майдонда синаш на- тижалари асосида тавсиялар ишлаб чиқилди ва жорий қилиш таклифлари берилди. Ҳисобот дав- рида халқаро ва республика илмий-амалий кон- ференцияларида қатнашиб, 11 та илмий мақола чоп этилди. Яна бир амалий тадқиқот Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling