2007-2011 йилларда фундаментал тадқиқот-
лар доирасида БВ-Ф4-006 «Тупроқдаги органик
моддаларини бошқаришнинг илмий асослари-
ни яратиш» мавзусида тадқиқотлар олиб борил-
ди [9]. (Лойиҳа раҳбари: М.Тошқўзиев; масъул
бажарувчилар: Л.Т.Турсунов, Н.Шадиева, С.Очи-
лов, Т.Бердиев, Д.Юнусова, М.Саидовалар).
Унда тупроқ гумуси, унинг таркиби ҳамда
тупроқда ўсимликлар қолдиғи трансформацияси
ва гумус ҳосил бўлиш жараёнлари бўйича мавжуд
манбалар ва тупроқда органик моддани максимал
миқдорига доир олдинги ҳамда сўнгги йилларда-
ги маълумотлар таҳлил этилди.
Республика тупроқлари шароитида гумус ҳосил
бўлиши ва гумусли ҳолатини кўрсатадиган шу
кунгача мавжуд бўлган илмий тадқиқотлар таҳ-
лил қилинди. Тупроқларда гумус ҳосил бўлиши
ҳамда тупроқ органик моддасини бошқариш-
нинг илмий асосларига доир маълумотлар етарли
эмаслиги аниқланди.
Республика бўз ва саҳро минтақаси шароитида
тупроқларнинг кимёвий хоссалари, гумуснинг
тарқалиши, унинг таркиби бўйича изланишлар
натижалари умумлаштирилди. Суғориладиган
тупроқларда кечаётган салбий жараёнлар ‒ дегу-
мификация, саҳроланиш кабиларнинг сабаблари
ўрганилди.
Тупроқда органик моддани бошқаришга йўнал-
тирилган ғўза – кузги буғдой экинлари тизимида
бўлимда ишлаб чиқилган тупроқни органик мод-
дага бойитишга доир агротехнологиялар тизими-
ни юритиш бўйича махсус дала тажриба тадқиқот
ишлари Қашқадарё вилояти бўз минтақаси
тупроқлари шароитида олиб борилди. Дала
тажриба-тадқиқот ишлари орқали тупроқни
органик моддага бойитишга доир ечимлар шу
тупроқлар учун тадбиқ қилинди. (Маълумотлар
С.Очилов диссертацияси (2019) да келтирилган).
Олинган натижалар: Қашқадарё ҳавзаси асосий
суғориладиган тупроқларининг гумусли ҳолати
Do'stlaringiz bilan baham: |