Ilmiy jurnal issn 2181 0826 №2/2022 tuproqshunoslik va agrokimyo s oil science and agrochemistry taтi est
И-2010-6 – «Суғориладиган деҳқончиликда
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2-son-jurnal-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган натижалар
И-2010-6 – «Суғориладиган деҳқончиликда
тупроқ унумдорлигини оширишга йўналти- рилган агротехнологиялар тизимини фер- мер хўжаликлар шароитида амалиётга жорий қилиш» (2010-2011 йй.) мавзусида ин- новация лойиҳаси бажарилди. (Лойиҳа раҳбари: М.Тошқўзиев). Инновацион лойиҳа доирасида ушбу йиллар- да таклиф этилаётган агротехнологиялар бўйи- ча 2010 йил баҳор ва куз ойларида ғўза экинида, 2010 йил куз ҳамда 2011 йил ёзида кузги буғдой билан, шу йили ёз, кеч кузида такрорий экин- лар – маккажўхори дуккаклилардан мош экили- ши орқали олиб борилди. (Лойиҳа ижрочилари: М.Тошқўзиев, А.А.Каримбердиева, А.Шербеков, Т.Бердиев, С.Очилов, Ф.Эшбекова, Д.Юнусова, А.Ходжаев, С.Уралова, Н.Шодиева ва бошқалар). Олинган натижалар: асосий экинлар-ғўза ва кузги буғдой, такрорий экинлар-маккажўхори мош билан бирга экилганда уларнинг вегета- цияси давомида минерал ўғитлар меъёри 1,5-2 марта камайтириб турли миқдор-20 ва 40 т/га органик ўғитлар ва биогумус 5 т/га қўлланилган- да тупроқда гумус ва азотнинг умумий миқдори дастлабки ҳолатдагига нисбатан ҳайдалма ва ҳай- дов ости қатламларида 1,2-1,3 марта ошганлиги аниқланди. Тупроқдаги ўсимликлар ўзлаштира оладиган нитрат ҳолидаги азот миқдори дастлаб- ки ҳолатига нисбатан 4-5 марта, фосфор ва калий миқдори 2-3 марта ошган, тупроқда ўсимликлар ривожланиши учун мақбул шароит яратилган. Қўлланилган агротехнологиялар ҳамда турли миқдордаги ўғитлар, биогумус асосий ва такро- рий экинларнинг ривожланиши ва органик масса тўпланишига ижобий таъсир этди. Натижада етиштирилган асосий ва такрорий экинларни ўсиши, ривожланиши, ҳосил тўпла- ши (маҳсулдорлиги)даги ижобий кўрсаткичлар уларнинг ҳосилдорлигида намоён бўлди. Ғўзада назорат вариантида ўртача ҳосил 31,8 ц/га бўл- гани ҳолда, минерал ўғитлар меъёри 1,5-2 марта камайтириб 20 т/га ҳисобида гўнг қўлланилган вариантда 5,9 ц/га миқдорида, 40 т/га ҳисобида гўнг қўлланилган вариантда 9,0 ц/га ва 5 т/га ҳи- собида биогумус қўлланилганда 1,2 ц/га қўшимча ҳосил олинган. Кузги буғдойдан назорат вариан- тида 42,3 ц/га ҳосил олиниб, технологиялар қўл- ланилган органик ўғитли вариантларда назоратга нисбатан 6,1-12,4 ц/га қўшимча ҳосил олинди. Маккажўхори бўйича назорат вариантида дон ҳо- сили 49,4 ц/га, кўк масса 250 ц/га бўлгани ҳолда органик ўғитли вариантларда қўшимча 9,2-24,8 ц/ га дон ҳосили ва 6,0-33,0 ц/га кўк масса олинган. Тадқиқотлар олиб борилган фермер хўжали- гининг 1:5000 миқёсида тупроқ харитаси тузи- либ, аввалгиси янгиланди. Шунингдек, шундай миқёсда биринчи марта хўжаликни гумус, ҳа- ракатчан фосфор ва алмашинувчи калий бўйича харитограммаси тузилиб, фермер хўжалигида ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Ҳисобот дав- рида халқаро ва республика илмий-амалий кон- ференциялари тўпламларида 18 та илмий мақола чоп этилди. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling