Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
15 3. Қизиғи шундаки, ота-оналарнинг ҳаддан ортиқ тергашга мойиллиги "қурбон" ролини танлаш хавфини оширади, бола учун назорат ва талабларнинг етишмаслиги "тажовузкор" ролини танлаш хавфини кучайтиради. Ака-ука ва опа-сингилларнинг шафқатсизлиги кўпинча "қурбон" ролини башорат қилувчи омилга айланади. 4. Ўсмирнинг тенгдошлари билан мулоқот қилиши ва ижтимоий ўзаро таъсирининг ўзига хос хусусиятлари ўсмир шахсини шакллантиришда катта роль ўйнайди. Умуман олганда, ўсмирлар намунасида синфдошларига нисбатан аниқ ифодаланган муросасизлик, бошқа одамларнинг камчиликлари ва бошқаларга дош бера олмаслик намоѐн бўлади. 5. Мактабда тенгдошлари билан ўзаро муносабати шароитида ўспириннинг ижтимоий хулқ- атвори моделларини шакллантиришни тушунишда оилавий муносабатлар биринчи ўринга чиқади. Тарбия услуби, интизом усуллари, оила аъзолари ва тенгдошлари томонидан жабр кўриши бола шахсиятининг ривожланишида из қолдиради. 6. Оилавий анъаналарнинг йўқлиги, номувофиқлик, ота-оналарнинг бегоналашуви, жазоларнинг шафқатсизлиги, шунингдек, тўлиқ келишиш ва ҳамма нарсага рухсат бериш болаларнинг мактаб ичидаги ўзаро муносабатлар шароитида ―буллер‖ ва ―жабрланувчи‖ ролларини бажаришга мойиллигини шакллантиради. 7. Ўсмирларнинг ўзлари кўпинча тенгдошларидаги зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш йўлларини кўрмасликлари мумкин, аммо улар синфдошлари ва катталарнинг (ота-она, ўқитувчилар, мактаб психологлари) ѐрдамига муҳтож. 8. Мактабда мақсадли ташкил этилган иш ѐрдамида мактаб шароитида буллинг эҳтимолини камайтириш учун шароит яратиш мумкин. Бу таълим ташкилотининг психологик хизмати томонидан ташкил этилган психологик ишларни талаб қилади. Масалан, ижтимоий-психологик тренинглар жабрланиш хавфини камайтиришда кўплаб салбий кўринишларни бартараф этиши мумкин. Адабиѐтлар: 1. БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси. 1989 йил 20 ноябрь. 2. Гришина Т.Г., Нестерова А.А. Предикторы школьной травли в отношении детей младшего подросткового возраста со стороны сверстников // Вестник Московского государственного областного университета. Серия: Психологические науки. 2018. №3. С. 97-114. DOI: 10.18384/2310- 7235-2018- 3-97-114. 3. Гришина Т.Г. Виктимизация подростков в травле и ее взаимосвязь с семейными факторами // Национальное здоровье. 2019. № 4. С. 79-88. 4. Кон И. С. Школьное насилие: буллинг и хейзинг // Мальчик — отец мужчины. — М.: Время, 2010.— ISBN 978-5-9691-0527-0. 5. Петросянц В.Р. Проблемные переживания старшеклассников, участников буллинга в образовательной среде, и их связь с жизнестойкостью // Современная психология: актуальные проблемы и тенденции развития: материалы Международной заочной научно-практической конференции, Новосибирск, 2010. С.156-161 - 0,4 п.л. 6. Петросянц В.Р. Психологическая безопасность и защищенность от психологического насилия в образовательной среде // Вестник Коми государственного педагогического института. Выпуск 8. 2010. С.106-112 - 0,4 п.л. Download 5.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling