Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
14 объектив равишда мавжуд бўлиб, изоляция ва қўрқитиш мақсадида ўқувчиларга тизимли ҳужумлар (масалан, ҳафтада бир неча марта) сифатида белгиланади. Буллинг ўзига хос гуруҳ динамикасини (роллар, ҳолатлар, гуруҳ нормалари, қадриятларни белгилаш билан) ва жамоанинг барча аъзолари бевосита ѐки билвосита иштирок этадиган вазиятни ўз ичига олиши исботланган. Буллинг ҳолатига тушганларнинг учта асосий роли мавжуд: таъқиб қилувчи; қурбон; гувоҳ. Буллер (таъқиб қилувчи) – бу бошқа одамларга нисбатан агрессив, тажовузкор, бузғунчи хатти-ҳаракатларни намойиш этадиган киши. Буллингнинг одатий қурбони – бу зўравонликка жавоб бериш учун етарли даражада ривожланган ижтимоий ва алоқа кўникмаларига эга бўлмаган болалардир. Қурбонлар хавотир, жисмоний заифлик, ўзига ишончи кам, дўстларининг озлиги билан ажралиб туради. Соҳага оид тадқиқотлар, фанларни ўзлаштиришда қийинчилик, диққат етишмаслиги, сурункали касалликларга чалинган болаларнинг буллинг қурбонига айланиш хавфи мавжудлигини кўрсатади. Буллинг иштирокчиларининг учинчи гуруҳи гувоҳдир. Тадқиқотларга кўра, гувоҳлар роллари вазиятдан вазиятга ва гуруҳга қараб қурбон ѐки таъқиб қилувчига ўзгариши мумкин. Буллинг, қисқа муддатли таъсирлардан ташқари, инсоннинг бутун ҳаѐти истиқболида жиддий оқибатларга олиб келади, шунинг учун қурбонлик ва ижтимоий ўзига хосликнинг деформациясини бартараф этишга ѐрдам берадиган омилларни батафсилроқ ўрганиш керак. Ўсмирларнинг ролли хулқ-атвори социализация ва турли хил ўзига хосликларни шакллантириш жараѐнининг муҳим қисми бўлиб, бу зўравонлик вазиятидаги хатти-ҳаракатларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиришга ижтимоий-психологик ѐндашувни талаб қилади. Безорилик ҳолатида ўсмирнинг хулқ-атвори ролининг барча омилларини шартли равишда қуйидагиларга бўлиш мумкин: шахсий омиллар, оилавий омиллар, ижтимоий ва ижтимоий-маданий омиллар. Сўнгги йилларда шахснинг жабрланиши муаммоси ижтимоий-психологик нуқтаи назардан тобора кўпроқ кўриб чиқилмоқда. Бу борада турли хил тадқиқотлар мавжуд бўлса ҳам, мактабнинг ўзаро таъсирида ―буллер‖ ѐки ―қурбон‖ ролини танлаш хавфи ва сабабларини аниқлайдиган ижтимоий-психологик омиллар психология фанида ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Ўсмирларнинг безориликда роль ўрнини танлаш тажрибасини таҳлил қилганимизда, уларнинг кўпи ―қурбон‖ бўлганлиги маълум бўлди (44%). Болаларнинг 35% га яқини синфда зўравонликка ―гувоҳ‖, 21% болалар ―зўравон‖ ролида бўлган. Кўпгина ўсмирлар ўз ўқитувчиларига ѐки ота- оналарига безорилик фактлари ҳақида айтмаган. Натижаларга кўра, бир вақтнинг ўзида ―қурбон‖ ва ―зўравон‖ тажрибасига эга бўлган ўспиринлар 6,8% ни ташкил қилди. Бу ―жабрланувчи/таъқиб қилувчи‖ безорилик иштирокчилари тоифасини жорий этган хорижий муаллифларнинг тадқиқотлари натижаларига мос келади. Кейинги ўринларда фақат иккита роллар гуруҳи ўрганилди: ―зўравонлар‖ ва ―қурбонлар‖. Роль позицияларининг гендер хусусиятларига келсак, бизнинг тадқиқотимизда қизларга қараганда ўғил болалар орасида буллинг кўпроқ учраши ва ―зўравон‖лар асосан ўғил болалар эканлиги маълум бўлди. Жабрланувчилар барча турлари орасида ―қурбонлар‖ кўпинча қарамликка, ўз-ўзига зарар етказадиган хатти-ҳаракатларга мойил бўлади, аммо уларда тажовузкор хатти-ҳаракатлар ҳам учраб туради. Буллерлар кўпинча тажовузкор хатти-ҳаракатларни ифодалайдилар, шу билан бирга улар ҳам ўзларига зарар етказишга мойил бўладилар. ―Буллерлар‖ ―жаҳлдорлик‖, ―юқори даражада ифодаланган тажовузкорлик‖, ―бошқа одамнинг индивидуаллигини нотўғри тушуниш‖ каби аниқ индивидуал-психологик хусусиятлар билан ажралиб туради, улар бошқа одамларнинг уларга ―ўхшамаслиги‖га чидашга тайѐр эмаслар. Статистик таҳлил маълумотлари шуни кўрсатдики, тажовузкорларнинг коммуникатив бағрикенглиги ―қурбонлар‖ никига қараганда анча паст. Хулоса. Тўпланган маълумотларни қайта ишлаш ва кузатишлар натижасига кўра қуйидаги хулосаларни тақдим этмоқдамиз: 1. Тенгдошларга нисбатан зўравонлик ва қурбонликнинг барча шакллари (жисмоний, оғзаки, ижтимоий, мулкка тажовуз) ўғил болалар орасида кўпроқ учрайди. Шу билан бирга, қизларнинг буллерга айланиш эҳтимоли бироз кўпроқ (бу, айниқса, синфдошларни оғзаки таъқиб қилиш ва ижтимоий изоляция қилиш билан боғлиқ). 2. Биродарлар билан ѐмон муносабатлар, ака-ука ва опа-сингилларнинг психологик шафқатсизлиги кўпинча жабрланувчининг юқори даражасини олдиндан белгилаб беради ва у мактабда психологик босим ва изоляция қурбонига айланади. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling