Ilmiy jurnal
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ВОЗМОЖНОСТИ ПОВЫШЕНИЯ У СТУДЕНТОВ УСТОЙЧИВОСТИ К СТРЕССУ Аннотация
- Ключевые слова
- PSYCHOLOGICAL POSSIBILITIES OF INCREASE STABILITY TO STRESS IN STUDENTS Annotation
ТАЛАБАЛАРДА СТРЕССГА БАРҚАРОРЛИКНИ ОШИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ Аннотация: Мазкур мақолада бугунги кун талабаларида стрессоген вазиятлардан чиқиб кетиш учун қўлланиладиган копинг хулқнинг моҳияти, стрессга барқарорликни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган дастур компонентлари ҳамда шу асосда олиб борилган ишлар самарадорлиги таҳлил қилиб берилган. Калит сўзлар: талаба, тренинг, когнитив, аффектив, конатив, компонент, копинг стратегия, муаммони ҳал этиш, қўллаб-қувватлашни излаш, муаммодан қочиш, ўзига баҳо бериш. ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ВОЗМОЖНОСТИ ПОВЫШЕНИЯ У СТУДЕНТОВ УСТОЙЧИВОСТИ К СТРЕССУ Аннотация: В данной статье анализируются характер копинг-поведения, используемого современными студентами для выхода из стрессовых ситуаций, компоненты программы, направленной на формирование стрессоустойчивости, и эффективность проводимой на этой основе работы. Ключевые слова: студент, обучение, познавательный, аффективный, конативный, компонент, стратегия выживания, решение проблем, поиск поддержки, избежание проблем, самооценка. PSYCHOLOGICAL POSSIBILITIES OF INCREASE STABILITY TO STRESS IN STUDENTS Annotation: This article analyzes the nature of coping behavior used by today's students to get out of stressful situations, the components of the program designed to build resilience to stress, and the effectiveness of the work carried out on this basis. Keywords: student, training, cognitive, affective, conative, component, coping strategy, problem solving, support seeking, problem avoidance, self-evaluation Кириш. Мамлакатимизда ѐшларнинг фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб шаклланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат сиѐсатининг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда. Қабул қилинган меъѐрий ҳужжатларнинг аксариятида ―... ѐшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш‖ 3 каби муҳим вазифа белгиланган. Бу вазифа ѐшларни ҳар томонлама соғлом ўстириш билан биргаликда уларнинг психологик саводхонлигини ошириш ва айнан стрессга нисбатан барқарорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Ю.Н.Користовнинг таъкидлашича: ―Биз инсондаги касалликларнинг 90% и стресс билан боғлиқ ҳолда юзага келаѐтган мураккаб бир даврда яшаяпмиз. Cтресс юрак-қон томир касалликлари, ошқозон-ичак касалликлари, турли хилдаги неврозлар, ҳатто турли юқумли касалликларнинг ортишининг сабабчиси бўлиб қолмоқда. Айни пайтда кўплаб тадқиқотчилар бир фикрни тасдиқлашмоқда, яъни низоли ва имконсиз вазиятлар юзага келганда ҳамда депрессия, умидсизлик, тушкунлик кайфияти билан биргаликда кечадиган ҳаддан ортиб кетган стресслар турли хил хавфли ўсимталарнинг пайдо бўлишини тезлаштиради‖. Бундан ташқари стресс психологияси масаласида иш олиб бораѐтган деярли барча мутахассислар стресс бугунги кунда ―аср касаллиги‖ бўлиб қолганлигини таъкидлайдилар. Америка психологлар ассоциaциясининг берган маълумотларига кўра, мактабларнинг 9-12- синф ўқувчилари ва талабаларнинг саломатлиги учун стресс катта зарар эканлиги таъкидланган. 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017. – 6 (766)- сон. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling