Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
155 
ҳаракат қилиш ва шу билан биргаликда стрессли ҳолатларни бартараф қилиш орқали инсонни 
ижтимоий ҳаѐт талабларига иложи борича мослаштиришдан иборатдир. Стресс билан курашиш 
учун ҳар бир киши ўзининг шахсий тажрибаси (шахсий ресурслар - копинг ресурслари) асосида 
ўзининг копинг стратегияларидан фойдаланади [2]. 
Хорижий мутахасисларнинг фикрига кўра копинг хулқ-атворинг турли хил стратегиялари 
мавжуд бўлиб, инсонлар улардан қийин хаѐтий вазиятларга дуч келгандагина фойдаланадилар. 
Бундай вазиятлар ногиронлиги бўлган шахсларда кўп учраб туради. Ногиронлиги бўлган шахсларда 
чекланган соғлиқ имкониятларининг мавжудлиги улар хаѐтида стрессли вазиятларнинг келиб 
чиқишига сабаб бўлади. Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш эса уларнинг айнан қандай копинг 
стратегияларини танлашига боғлиқдир. Кимдир ушбу жараѐнда муаммони ҳал қилувчи 
стратегияларни танласа, бошқаси муаммодам қочувчи ѐки муаммони четлаб ўтувчи копинг 
стратегияларни танлайди. Шу жараѐнларни тўлиқ ўрганиш эса бизларга келажакда ногиронлиги 
бўлган шахслар билан юзага келиши мумкин бўлган муаммоли стрессли вазиятларни олдини 
олишимизга ѐрдам беради. 
Копинг услуби стрессли вазиятга шахсларнинг жавоб бериш реакциясини уч турга ажратади: 
инсон хатти - ҳаракатларига келсак, улар 
- таслим бўлиш,
-қочиш,
-ортиқча компенсация [3].
Копинг стратегиялари кўпгина чет эл адабиѐтларида енгиш стратегияси номи билан аталади. 
Бу одамларни стресс ва муоммоли вазиятни енгишга ѐрдам беради. Стрессни энгиш учун 
ишлатиладиган билим, ҳиссий ва хулқ-атвор стратегияларини ва умуман, кундалик ҳаѐтнинг 
психологик қийин вазиятларини бирлаштиради дейилади. Ушбу контсептсия Россия психологик 
мактабида кенг қўлланиладиган ва чуқур ривожланган тушунча саналади. 
Асосий қисм. Копинг стратегиялари узоқ ва мураккаб тарихга эга кенг тушунчадир. Копинг 
стратегиялари хорижий ва маҳаллий психологияда ХХ асрнинг 50-60 йилларида ўрганила 
бошланди. Копинг тушунчаси биринчи марта R. Lazarus va S. Faulkman томонидан стресснинг 
транзакцион модели доирасида киритилди. Ушбу моделга кўра, стресс ва ҳис-туйғулар атроф-муҳит 
жараѐнлари ва одамларнинг ўзаро таъсири натижасидир. (R. Lazarus va S. Faulkman, 1984, п. 141) . 
Фактор таҳлилининг натижаларига кўра, икки турдаги копинг ажратилди: муаммоли (стресснинг 
манбасини енгишга қаратилган) ва ҳиссий йўналтирилган (стрессор туфайли юзага келган 
ҳиссиѐтларни бартараф этишга қаратилган). 
Шу билан биргаликда шахс бузилишларида копинг стратегияларни аниқлашга оид 
тадқиқотларни чет эл олимларидан J.Perru, P.Cramer, рус олимларидан Ф.Б.Бассин, В.А. Ташлыков, 
Ф.Е. Василюк, А.А. Налчаджян, Л.И. Анцыферова, Н.А. Сирота, Л.Беллак, С.Беллак, Е.С.Рамонова, 
Л.Р.Гребенников, Р.М.Грановскаяларда кузатиш мумкин. Бундан ташқари соғлом болалар ва 
ривожланишида нуқсони бўлган болалардаги шахсий хусусиятларни ривожланиши бўйича 
қарашларни Б.Г.Ананьев, Л.И.Бажович, А.Н.Леонтьевни тадқиқотларида кузатиш мумкин.[7] 
Бу йўналишдаги тадқиқотлар қаторига қуйидагиларни ҳам киритишимиз мумкин. Жумладан 
Е.С. Зайцева и И.Г. Маракушина ДЦП ташхиси қўйилган ўспиринларда копинг стратегиялари,[4] 
С.Л. Богомаз и С.Ф. Пашкович– мушак-скелет тизими муаммолари бўлган одамларнинг копинг 
стратегиялари муаммоси.[5] В.Н. Дворак, С.А. Станибулы асарларида ўсмирлар ва ногирон 
талабаларнинг энгиш хатти-ҳаракатлари масалалари кўриб чиқилган., Чет эл психологиясида N.G. 
Reguera, P.A. Parmelia ногирон одамларда депрессия пайдо бўлишини башорат қилиш нуқтаи 
назаридан энгиш хатти - ҳаракатлари муаммосини кўриб чиқдилар, 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling