Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм. Синалувчиларнинг аниқловчи ва назорат тажриба натижаларига кўра стрессга барқарорлик кўрсаткичлари
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
153 копинг стратегиянинг бу усулини қўлловчи талаба ўзи қўллаган усулдан сўнг муаммонинг ўша-ўша ечимсиз турганлигини кўриб, баттар асарбийлашиши ва кучлироқ стрессга тушиши мумкин. Экспериментал ва назорат гуруҳлари синалувчиларида шакллантирувчи тажрибадан сўнг стрессга барқарорлик даражасининг кўрсаткичларида ҳам фарқлар кузатилди (1-расм). 1-расм. Синалувчиларнинг аниқловчи ва назорат тажриба натижаларига кўра стрессга барқарорлик кўрсаткичлари 1-расмдан кўриниб турибдики, экспериментал гуруҳ ва назорат гуруҳларининг стрессга барқарорлик кўрсаткичларида фарқ мавжуд. Яъни экспериментал гуруҳда шакллантирувчи тажриба ўтказилмасдан олдинги аниқловчи тажриба натижалари М 1 =47,5ни кўрсатган, яъни бу экспериментал гуруҳ синалувчиларининг стрессга барқарорлик даражаси паст бўлганлигини кўрсатади. Улар билан махсус тузилган тренинг дастури асосида ўтказилган тренинг машғулотларидан сўнгги назорат тажриба натижалари синалувчиларнинг стрессга барқарорлик кўрсаткичлари ўртача М 2 =30,1га ўзгарганлигини кўрсатган, яъни экспериментал гуруҳ синалувчиларининг стрессга барқарорлик даражаси махсус тузилган тренинг дастури асосида ўтказилган тренинг машғулотларидан сўнг паст даражадан ўрта даражага ўзгарган. Бу эса тадқиқот жараѐнида ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилган тренинг дастурининг имкониятлари юқори эканлигини асослайди. Хулоса. Юқоридаги маълумотлар ва таҳлилларга таяниб хулоса қилиш мумкинки, талабаларда стрессга барқарорликка таъсир этувчи детерминантларга психологик таъсир ўтказиш орқали уларда стрессга барқарорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда уларнинг стрессга барқарорлигини оширишга эришиш имконияти мавжуд. Шунга кўра биз олий таълимда фаолият юритаѐтган тютор ва психологларга қуйидаги тавсияларни беришни лозим топдик. Гуруҳ тюторлари ОТМ психологи билан ҳамкорликда 1-курсга қабул қилинган талабаларни диагностика қилиши, улар орасидан ижтимоий мослашувчанлиги ва стрессга барқарорлиги паст бўлганларни аниқлаши ва улар билан шу йўналишда тренинг машғулотларини ташкил этиши мақсадга мувофиқ. Бу машғулотларда уларнинг ўз-ўзига баҳосини адекватлаштириш, фрустрaцион толерантлигини ошириш, копинг стратегиянинг ―муаммони ҳал этиш‖ ва ―ижтимоий қўллаб- қувватлашга интилиш‖ стратегияларидан фойдаланиш усулларини қўллашга ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Адабиѐтлар: 1. Амирхан Д., Зимбардо Ф., Бойд Дж. Парадокс времени. Новая психология времени, которая улучшит вашу жизнь.– СПб.: Речь, 2010. – 112 с. 2. Исмоилова Н.З. Талабаларда стрессга барқарорликни оширишнинг психологик детерминантлари //дис автореферати (PhD) 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси. – Тошкент, 2020. – 48 б. 3. Корыстов Ю.Н. Эмоции, стресс, курение, потребление алкоголя и рак – корреляционные и причинные связи //Журнал ВНД им И.П.Павлова. 2007. - № 4. - С -627. 4. Райгородский Д.Я. Практическая психодиагностика. Методики и тесты. Учебное пособие. - Самара: Издательский. Дом «БАХРАХ-М», 2001. - 672 с. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling