Ilmiy jurnal
PSYCHO PREVENTIVE MEASURES CARRIED OUT WITH TEENAGERS
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
PSYCHO PREVENTIVE MEASURES CARRIED OUT WITH TEENAGERS Annotation: The article deals with psychoprophylactic measures taken with adolescents, the need to form additional psychological factors in the problem of suicide - personal characteristics of people, values, their worldview, faith, meaning of life for them, self-esteem features, eliminate the problem of suicide in adolescents, identified opportunities search for new theoretical solutions aimed at deepening scientific research to improve and improve the quality of psychological services. Key words: the problem of suicide, psychological factors, personal characteristics, values, worldview, beliefs, meaning of life, self-esteem, psychological service, theoretical solutions. Кириш. Республикамизда сўнгги йилларда ўсмирлар орасидаги ўз жонига қасд қилишнинг сабабларини ўрганиш, аҳоли руҳий саломатлигини сақлаш, норматив-хуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишга оид вазифаларни бажариш учун зарур асослар яратилмоқда: «Ўтган вақт мобайнида аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш миллий хизматини такомиллаштириш, руҳий ҳолати бузилишидан азият чекувчи шахсларни аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларида муайян ишлар амалга оширилди». Суицид муаммосида кўпроқ психологик омиллар - инсонларнинг шахсий хусусиятлари, қадриятлари, уларнинг дунѐқараши, эътиқоди, улар учун ҳаѐтнинг мазмуни, ўз-ўзини баҳолаш хусусиятларини шакллантириш зарур бўлиб, ўсмирлардаги суицид муаммосининг бартараф этилиши психологик хизмат сифатини ошириш ҳамда такомиллаштириш юзасидан илмий тадқиқотларни чуқурлаштиришга қаратилган янгича назарий ечимларни топиш имкониятлари яратилди. Ўзини ўзи ўлдириш барча тадқиқотчилар томонидан шахснинг низоларни кечириш шароитидаги ижтимоий психологик дезодаптацияси оқибати сифатида қаралган. Бунда суицид ўзида шахснинг фавқулодда вазиятлардаги хулқ-атворининг вариантларидан бирини намоѐн этади, шу билан бирга вазиятнинг суиқасдга мослиги билан эмас, балки субъектнинг ўзига хосликлари, унинг ҳаѐтий тажрибаси, интеллекти, шахсий алоқаларининг мустаҳкамлиги билан аниқланади. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling