Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
13 
тажовузкор-зиддиятли мулоқот шакллари, кўринишлари болалар ва ўспиринларнинг гуруҳ ичидаги 
ўзаро таъсирида, шу жумладан, жиддий муаммолар – тизимли тажовузкорлик, девиант хулқ-атвор, 
безорилик, буллинг намоѐн бўлишида кузатилишини таъкидлаш лозим. 
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар. Буллинг инглизча ―bullying‖ сўзидан олинган 
бўлиб, ўзбек тилида ―қўрқитиш‖, ―таъқиб қилиш‖, ―зўравонлик‖ маъноларини англатади. У муайян 
шахс томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан, жамоада раҳбар томонидан, ҳамкасблар томонидан 
уюштирилиши мумкин. Буллинг қурбонда ўзига нисбатан зўравонликни тўхтатишига имкон 
бермайдиган кучлар тенгсизлигини назарда тутувчи ҳаракатдир.
Буллинг жинс, ѐш, насл-насаб, ирқ, миллий мансубликдан қатъи назар ижтимоий гуруҳларда 
ўзини намоѐн қилади. Безориликнинг махсус шакли сифатида буллинг жамоавий безорилик 
(жамоавий буллинг), жамоанинг айрим гуруҳлари томонидан (микросоциум буллинги), мактабда 
ўқитувчилар ѐки ўқувчилар томонидан (мактаб буллинги, болалар буллинги), иш берувчи 
томонидан (моббинг), интернет, ижтимоий тармоқлар, электрон почта, СМС орқали безорилик 
(кибербуллинг), муайян ижтимоий гуруҳга қабул қилинишда таҳқирлаш (хейзинг (ингл. hazing – 
таҳқирлаш)) шаклида содир этилиши мумкин.
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. Мутахассислар шантажни, мунтазам 
ҳақоратларни, таҳдидларни, жисмоний тажовузни, жабрланувчининг фаолиятини доимий равишда 
салбий, танқидий баҳолашни, мунтазам ишончсизлик билдиришни буллингнинг намоѐн бўлиши деб 
ҳисоблайдилар.
Буллингнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд:
- психологик шакли – таҳдидлар, туҳмат қилиш, таҳқирлаш, шахснинг устидан кулиш, 
эътибор бермаслик; 
- жисмоний шакли – тан жароҳати етказиш, зўравон ҳаракатлар, калтаклашлар, зарбалар, 
жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказиш;
- очиқ ѐки кўринмас буллинг

Зўравонликка учрайдиган одамлар асосан баъзи бир хусусиятларда бошқалардан фарқ 
қиладиган одамлардир. 
Маҳаллий ва хорижий тадқиқотлар маълумотлари ўсмирларнинг ўзаро мулоқотлари 
мазмунида безориликнинг юқори даражаси намоѐн бўлишини кўрсатади, яъни мактаб 
ўқувчиларининг тахминан 20-50 фоизи турли хил тажовуз ва таъқибларни бошдан кечирган.
2017 йилги болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги Жаҳон ҳисоботига кўра (ЮНЕСКО) 
айтиш мумкинки, дунѐдаги ҳар ўнинчи замонавий мактаб ўқувчиси буллингга учрамоқда ва бу 
кўрсаткич, афсуски, барча мамлакатларда ҳар йили ошиб бормоқда. Безориликнинг сабаблари ва 
оқибатларини ўрганиш муҳимлигига қарамай, психология фанида бу муаммони ҳал қилишнинг 
ягона ѐндашуви ҳали ҳам мавжуд эмас, ушбу салбий ҳодисанинг тарқалишини тизимли равишда 
олдини олишга имкон берадиган ягона назарий парадигма ишлаб чиқилмаган. Кўпгина тадқиқотлар 
ушбу муаммони қисман ѐритади ва асосан зўравонлик турларини тавсифлайди, аммо буллинг 
жараѐнида одамнинг қурбон бўлиш омиллари ва роль хатти-ҳаракатларига эътибор қаратмайди. 
Шуни таъкидлаш мумкинки, илмий адабиѐтларда тизимли зўравонликни олдини олишнинг аниқ 
усуллари, ушбу ҳодисанинг пайдо бўлишига кўп ўлчовли таъсир, оила, мактаб ва шахс ҳақида 
етарли маълумот берилмаган. Шунингдек, бизнинг фикримизча, буллинг шароитида ролларнинг 
ўзаро таъсири ва инсон хатти-ҳаракатларининг хусусиятларини ўрганишга бағишланган тадқиқот 
ишлари унчалик кўп эмас: инсоннинг ―тажовузкор‖ (buller) ѐки ―жабрланувчи‖ бўлишига ѐки 
―пассив гувоҳ‖ ролини ўйнашига қандай омиллар таъсир қилиши тўлиқ аниқланмаган. 
Муайян миллатга мансублик, ташқи кўриниш, камчиликлар ва баъзи нуқсонлар – таъқиб ва 
таҳқирлашлар учун баҳона, дейиш мумкин. Статистик маълумотларга кўра, ҳамма ҳам 
таҳқирлашларга чидай олмайди ва бу охир-оқибатда, суицидга, ўз жонига қасд қилишгача олиб 
келиши мумкин. Мутахассислар фикрига кўра, буллингнинг бошланғич нуқтаси ҳар доим оила 
ҳисобланади. Мактабда буллинг қурбонларининг асосий қисми уйда ота-оналар томонидан қаттиқ 
танқид қилинади. Ота-оналари таълим-тарбия масалаларида умумий фикрга келмаган ва бевосита 
қарама-қарши усуллардан фойдаланган болалар ҳам азият чекадилар. Мутахассислар бундан 
ташқари, кўпинча мактаб йилларида синфдошларига дўқ-пўписа қилган оталарнинг фарзандлари 
ҳам тенгдошларига нисбатан тажовузкорлик кўрсатишига оид бир генетик, ирсий сабабни ҳам 
аниқладилар. 
Турли ижтимоий гуруҳларда намоѐн бўладиган ―буллинг‖ ҳодисасини тадқиқ этган ишлар ва 
нашрлар кўпайиб бораѐтганига қарамай, ушбу муаммо охиригача ҳал қилинмаган. ―Буллинг‖ 
―можаро‖, ―зўравонлик‖, ―тажовуз‖ тушунчаларидан фарқ қилади, чунки у узоқ вақт давомида 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling