Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
194 Ҳозирги кунда психология фани эришаѐтган ютуқларидан келиб чиқиб, таълим жараѐнининг энг қисқача таърифини қуйидагича бериш мумкин: таълим жараѐни ўзига хос бошқарув жараѐни ҳисобланиб, бунда таълим объектларига мақсадли йўналтирилган ҳолда таъсир кўрсатилади. Маълум маънода таъкидлаш мумкинки, таълим бериш жараѐнида билимлар ташкил қилинади ва узатилади. Мазкур жараѐннинг муваффақиятли амалга оширилиши учун педагогик жиҳатдан махсус таълим моделлари амалга оширилади. Бўлажак ўқитувчиларда ўз устида ишлаш қобилиятини фаоллаштириш ҳамда шакллантиришнинг педагогик усулларини ишлаб чиқиш ҳолати, илк бор ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларига тўғри келади. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий камолоти ва уларда ўз устида ишлаш кўникмаларининг шаклланиши каби масалаларининг ўзига хос психологик талқини, хориж тадқиқотчиларидан Дж Дьюи асарларида ҳам ўз аксини топган. Муаллифнинг фикрича, тўғри ташкил қилинган таьлим муаммоли бўлмоғи зарур. Аньанавий тизимдан фарқли ўлароқ ўқитувчи янги, қўлланилмаган ечимларни мавзуга киритиши лозим. Демак, таърифга биноан, замонавий педагогик психология фани ―анъанавий таълим‖ нинг ўрнига фаол таълим усулларини киритиш тарафдори бўлиши керак. Бундай ѐндошувга мувофиқ, таълимда энди ўқитувчи фаол ўқитувчига айланади ва у ўқувчиларнинг муаммоларини ҳал қилишга ѐрдам берадиган инноваторга айланади.Н.Д.Левитовнинг айтишича, бўлажак ўқитувчиларнинг ақлий ривожланиши ва мустақил ишлаш қобилияти даражалари қуйидаги мезонлар билан баҳоланади: – Тафаккурнинг мустақиллиги билан; – Ўқув материалини ўзлаштиришнинг тезлиги ва мустаҳкамлиги билан; – Стандарт бўлмаган вазифаларни ҳал қилишда ақлий чамалашнинг тезлиги билан; – Ўрганиб чиқилѐтган ҳодисаларнинг моҳиятига чуқур кириб бориш; – Ақлнинг танқидий қарши баландпарвоз асоссиз мулоҳазаларга мойилликнинг йўқлиги билан. Муаллиф бошқа тадқиқотчилардан фарқли ўлароқ, ўз устида мустақил ишлаш фаолиятидаги муваффаққиятларни билиш жараѐнларнинг ўзига хос хусусиятлари билан тушунтиришга ҳаракат қилган. Умумўрта таълим мактаби бўлажак педагогларида ўз устида ишлаш фаолиятини тарбиялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини янада тўлиқроқ даражада таҳлил қилиш учун олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талабаларнинг ўз устида ишлаш фаолияти ва ўз- ўзини ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини ўрганиш давомида уларнинг статистик мезонлар орқали ўртача қиймат, стандарт оғиш ва ўзаро коррелятлари билан биргаликда ўтказилган сўровномалар бўйича факторли таҳлил услуби ҳам қўлланилган. Олий таълимда таҳсил олувчи бўлажак педагогларнинг ўз устида ишлаш фаолиятини тарбиялаш масаласини ва шахсдаги келиб чиқадиган ижтимоий-психологик хусусиятларни факторли анализ ѐрдамида текшириш учун Гербачевский томонидан ишлаб чиқилган ―Шахс интилиш даражаси‖ методикаси, Дембо- Рубинштейннинг ―Ўз-ўзини баҳолаш‖ сўровномаси, Столин ва Пантелеевларнинг ―Шахснинг ўз- ўзига муносабати‖ сўровномаси Моросанова-Конослар томонидан ишлаб чиқилган ―Ўз хулқ- атворини тартибга солиш услуби‖ методикаларидан фойдаланилган. Факторли таҳлил шундай статистик кўрсатгички, тадқиқотда қўлланиладиган методикалар ѐки сўровномалар шкалалари вазнга эгалиги ѐки ортиқча шкалалар борлигини ва тадқиқотда кўзланган мақсадга эришишда юқори натижани аниқлашда имкон берадиган мезонлардан бири саналади. Download 5.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling