Ilmiy jurnal


Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. Замонавий педагогик психология фанида 
―мустақил ишлаш фаолияти‖ тушунчаси тадқиқотчилар томонидан аниқ илмий таърифланиб, у 
қуйидагича изоҳланади. 
– ―Мустақиллик‖ – қўп қиррали педагогик ва психологик жараѐн бўлиб, у оддий феномен 
тушунча эмас, балки шахснинг юқори фикрловчи, сифатли аниқ талабли таълим олиш фаолияти 
саналади. Яъни таълим олувчи аниқ мақсад асосида ўқув вазиятида ҳеч бир кишининг ѐрдамисиз 
мақсадга эришиши ҳисобланади;
– ―Ўзини ўзи фаоллаштириш‖ – субъектив ҳолат бўлиб, у шахсий, индивидуал фаолият олиб 
бориш шунингдек, олий мақсад қўйиш, маънавий эҳтиѐжларни қондириш, имконият мотивларини 
ишга солиш ҳолатлари билан изоҳланади;
– ―Ўз-ўзини фаоллаштириш‖ – бу шахснинг субъектив фаолиятидаги ички мотивлари кураши 
билан изоҳланиб, у орқали билиш жараѐнлари фаоллиги янада ортади; 
– ―Ўз-ўзини ташкиллаштириш‖ – билимларни эгаллашдаги шахснинг ақлий имкониятида 
пайдо бўлиб, у ўқувчининг муаммо олдидаги ақлий, интеллектуал, эмоционал имкониятлари 
шунингдек, муаммони ҳал қилишдаги идрок кучи ва мақсадларни аниқлаш чегараси билан 
изоҳланади;
– ―Ўзини ўзи бошқариш‖ – фаолиятни бошлашдаги психологик таъминланганлик ѐки билим 
ва кўникмалар ҳақидаги дастлабки фирклар. Ушбу ҳолат орқали ўқувчи вазифаларни бажаришда 
жараѐнларни мустақил бошқариб боради;
– ―Ўзини ўзи назорат қилиш‖ – бажарилаѐтган фаолиятнинг энг асосий таркибий қисми 
бўлиб, бунда бажарилган ва ўзлаштирилган билим орқали шахс даражаси аниқланади. 
https://buxdu.uz


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
193 
Мазкур таснифлардан маълум бўладики, мустақил ишлаш фаолияти ҳар бир педагоглар учун 
самарали билим олиш фаолияти бўлиб, у шахснинг ақлий, интеллектуал, эмоционал, юқори 
мақсадли субъектив кечинмалари ривожланишининг педагогик қонуниятларидан саналади.
Таълим жараѐнида муваффаққиятли фаолиятига эга бўлган ҳамда юқори профессионал 
фазилатларга эга ўқитувчиларнинг ўзига хос функциялари ҳам ажратилади. Тадқиқотчи 
Т.Н.Князованинг таклифича, мазкур функциялар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
– Кенг қамровли янги билимларни тўплаш, эгаллаш функцияси; 
– Индикатив функция (маданиятда ва жамиятда ўз ўрнини аниқлаш функцияси); 
– Компенсаторлик функцияси (тўлдирувчанлик яъни ўз камчиликларини бартараф этиш ѐки 
йўқ қилиш); 
– Ўз ўзини ривожлантириш функцияси (ўз дунѐқарашини, онгини, хотирасини
тафаккурини, ижодий хусусиятларини такомиллаштириш); 
– Услубий профессионаллик функцияси (ўз касбини пухта эгаллаш, ўқув-услубий 
ишлардаги устунлик). 
– Коммуникативлик функция (фанлараро, касблараро, касбдошлараро, гуруҳлараро мулоқот 
муносабатларини мустаҳкам ўрната олиш); 
– Креативлик функцияси (касбий фаолиятда ижодийликнинг устунлиги, янги мавзулар
лойиҳалар билан ишлаш); 
– Саломатлик функцияси (ўз ҳаѐтий қадриятларига эътиборлилик, ўз қадр-қимматини 
англаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ҳар қандай қийинчиликларни тез енгиб ўтиш); 
– Психологик функцияси (психотерапевтик вазифа, борлиқнинг тўлиқлигини бутунлигича 
англаш ѐки интеллектуал ривожланишнинг энг юқори даражасига чиқишга интилиш); 
– Геронтологик функция (ўз ҳаѐтий ва касбий тажрибасини ѐшларга улашиш, билим 
беришда юқори толерантлилик). 
Юқорида муаллиф томонидан ажратилган функциялар педагогик фаолиятнинг 
муваффаққиятини таъминлаб, унга эга бўлган ҳар бир ўқитувчилар, ҳар қандай шароитда самарали 
таълим–тарбия бериш малакаларига эга шахслар саналади. Бундан ташқари, Н.В.Клюеванинг 
фикрича, касбий фаолиятда ижодий фаол, барчага ҳар жиҳатдан намунали ўқитувчи шахсининг 
қуйидаги сифатлари мавжуд:
1. Касбга оид махсус адабиѐтлар илмий жиҳатдан таҳлил қила олиш; 
2. Педагогик ҳодисаларни мустақил таҳлил қила олиш қобилияти; 
3. Ўқувчиларни илғор усуллар орқали ўқитиш тажрибасига эга бўлиш; 
4. Ўз-ўзини ички кузата олиш қобилияти; 
5. Ўқувчиларга ҳамдардлик кўрсата олиш қобилияти; 
6. Касбий ўз –ўзини тартиблай олиш хусусияти; 
7. Ўзига ишонч; 
8. Ўзини танқид қила олиш қобилияти ва ҳоказо.
Демак, юқорида қайд этилган сифатлар бўлажак намунали ўқитувчи учун шарт саналган 
касбий хусусиятлар саналиб, уларсиз ҳеч бир ўқитувчи юксак мақсадларга эриша олмайди. 
Қоидага мувофиқ, бўлажак ўқитувчиларда ўз устида мустақил ишлаш малакалари ҳамда 
ижодкорлик хусусиятларини шакллантириш авваламбор, гуруҳий ишлар, индивидуал вазифалар ва 
машғулотлар, уй шароитида бажариладиган вазифалар орқали шакллантирилади. Ушбу
кўникмаларни шакллантириш айрим тадқиқотчиларнинг таклифига кўра, қуйидагича амалга 
оширилади: 
– Вазифаларда аниқ вақтнинг белгиланганлиги; 
– Ўқитувчи томонидан берилган аниқ вазифа ( гуруҳий, индивидуал); 
– Вазифани бажаришда ўқитувчининг иштирок этмаслиги; 
– Мақсадни муваффаққиятли амалга оширишда талабаларнинг ақлий, жисмоний сай-
ҳаракатлари; 
– Иш натижаси ва ҳоказо.
Намунали ўқитувчи ва унинг ижодий фаолияти тадқиқотчи Л.Д.Столяренконинг фикрига 
кўра, беш муҳим психологик сифатлар билан ажратилади:
1.Янги билимларни тадқиқ этиш, мустақил фикрлаш ѐки янги билимнинг ортидан бориш;
2.Билимларни олишдаги қайта ишлаш, мустақил ўқув ва амалий вазифаларни бажариш; 
3.Билимларни англашнинг амалий характери ва унинг шаклланганлиги; 
4. Вазифаларни бажаришда юзага келадиган қийинчиликларни енга олиш қобилияти; 
5. Ижтимоий-психологик функция. 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling