Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
199 
маданият намояндаларининг ақлини безовта қилган. (Н.А. Бердяев, К.Г. Юнг, Ю.М. Лотман ва 
бошқалар). Таниқли психолог З. Фрейд, деструкция муаммосини ниҳоятда муҳимлигини эътироф 
этган. [6. С. 26—80]. У ўзининг прфессионал фаолиятидан келиб чиқиб, доимо деструкциянинг 
кўринишларидан психиканинг бузғунчилик характерига эга бўлган агрессияга дуч келган. Фрейд 
―деструкция‖ ни инсон табиатига муҳрланган сирли, англанилмаган куч деб тушунтирган.
З.Фрейд таълимотида деструкция сифатида психиканинг негатив кўриниши хисобланган
объектга, субъектга ѐки ўз-ўзига қаратилган ―агрессия‖ атамаси қўлланилади. Ажралишлар ва 
оилавий келишмовчиликлар ортиб бораѐтган хозирги даврда оилада деструкциянинг олдини олиш 
ва бартараф этиш ишларини йўлга қўйиш ниҳоятда муҳимдир. 
Бизнинг назаримизда оилавий муносабатлар деструкциясининг сабаблари хилма хилдир. 
Юқорида келтирилган буюк алломаларнинг фикрларида келтирилган жиҳатлар тўла тўкис амалга 
ошмаганда албатта, оилавий муносабатларга путур етади. Шу туфайли оилавий муносабатлар 
деструкциясини тизимлаштирган холда қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин. 
Ёш ва ўрта ѐш оилаларда деструктив муносабат омиллари 
 
Ёш оилаларда 
Ўрта ѐш оилаларда 

Никоҳга тайѐр эмаслик 
Никоҳдан қониқмаслик 

Оила ва никоҳ тўғрисидаги нотўғри 
тасаввурлар 
Шахсий психологик хусусиятлар 

Шахсий деструктив хусусиятлар 
Фарзандсизлик, эр ѐки хотиннинг хиѐнати 

Эр билан хотиннинг вазифаси ва 
бурчларига оид қадриятларни 
қадрламаслик 
Ижтимоий зарарли одатлар (чекиш, 
алкоголизм) 
Энг муҳими оиланинг тинчлиги ва унинг мустаҳкамлиги учун уларни ўрганиш ва тўғри 
йўналтиришдир. 
Хозирги кунда ўзбек оилаларида рўй бераѐтган ажралиш, низо, келишмовчиликларнинг 
асосида оиланинг айрим аъзоларида деструктив хулқ-атворнинг устунлиги ва унга мойиллик 
кабилар сабаб бўлмоқда. Оилавий муносабатлар деструкциясини бартараф этишнинг психологик 
йўлларини ишлаб чиқиш ва амалиѐтда қўллаш орқали унинг салбий оқибатларининг олдини олиш 
мумкин. Қуйида шу каби мақсадларда фойдаланиш учун тавсия этиладиган ―Ўзгаришини 
хохлайман.‖ Номли психологик тренинг машқларини келтирамиз. 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling