Илова электр токидан шикастланганларга ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга учраганларга биринчи ёрдам бериш
Download 337.5 Kb.
|
1 ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА
Сунъий нафас олдириш йўллари
Биринчи усул. Агар ёрдам берувчи киши бир ўзи сунъий нафас олдирадиган бўлса, биринчи усулни қўлланиш маъқул. Биринчи усулнинг афзаллиги шундаки, бу усул оддий ва енгил бўлиб, уни озроқ машқ қилиш билан осонгина ўрганиб олиш мумкин. Биринчи усулда шикастланган кишини қорни билан ерга ётқизилади, боши ён томонга қаратилиб тирсагидан букилган қўли устига қўйилади, иккинчи қўли боши томонига узатилади, бошининг тагига бирор нарса ёзилади. Иложи бўлса, шикастланган кишининг тили тортиб чиқарилади, бироқ уни ушлаб туриш зарур эмас, чунки тил тортиб чиқарилгандак кейин шу ҳолича тураверади Ёрдам берувчи шикастланган киши икки оёқ орасига олиб тиз чўкади, бунда унинг юзи шикастланган кишининг боши томонига қараган бўлади. Кафтлар шикастланган кишинииг орасига пастки қовурғалар устига қўйилади ва жуфтлаштирилган бармоқлар билан биқинидан ушланади. “Бир, икки, уч” деб гавда билан олдинга аста-секин энгашилади ва гавданинг бутун оғирлигини қўлларга ташлаб шикастланган кишининг пастки қовурғаларига босилади (шикастланган киши нафас чиқаради), кафтларни шикастланган кишининг биқинидан олмай, гавда орқага ташланади (шикастланган киши нафас олади). “Тўрт, беш, олти” деб санагандан кейин яна “бир, икки, уч” деб, аста-секин энгашилади ва гавданинг оғирлигини қўлларга тушириб, шикастланган кишининг пастки қовурғаларига босилади, ва шундай ҳаракатлар такрорланаверади. Иккинчи усул. Ёрдамчилар бўлса иккинчи усулни қўлланган маъқул, чунки бу усул яхшироқ натижа беради. Бироқ бу усулда ёрдам беручилар тез чарчаб, уларни алмаштириш керак бўлади. Иккинчи усулда, шикастланган кишини чалқанча ётқизиш, бошини орқага ташламоқ учун кураги тагига кийимини ўраб қуйиш ва оғзини шилимшиқдан тозалаш, тилини чиқариб пастга, иякка қараб сал тортиш ва шу ҳолда ушлаб туриш лозим. Ёрдам берувчи шикастланган кишининг бош томонига тиз чўкади, унинг иккала қўлини тирсаги яқнидан ушлаб кўкрак қафасининг ён томонларига аста-секин босади (бунда шикастланган киши нафас чиқаради). “Бир, икки, уч” деб шикастланган кишининг қўллари юқорига кўтарилади ва орқа томонга тортилади (бунда шикастланган киши нафас олади), “тўрт, беш, олти” деб қўллар яна кўкрак қафасининг ён тамонларига аста секин босилади ва шу ҳаракат такрорланаверади. Ёрдамчилар бўлса, иккинчи усулда икки киши сунъий нафас олдиради. Буларнинг ҳар бири шикастланган кишининг ён томонида бир оёқ билан тиз чўкиб, унинг бир қўлидан ушлайди ва санаб туриб бир вақтда мос ҳаракат қилади. Учинчи киши шикастланган кишинииг тилидан ушлаб туради. Сунъий нафас олдириш тўғри ўтказилаётган бўлса кўкрак қафасини босганда ва қўйиб юборганда кекирдак орқали ҳаво ўтиши туфайли бир ҳил (инграганга ўхшаган овоз) чиқади. Овоз чиқмаганлиги шикастланган кишининг тили орқали кетиб ҳалқумига тиқилиб қолганини ва ўпкага ҳаво кирмаганини кўрсатади. Бундай ҳолларда шикастланган кишининг тилини кўпроқ чиқариш керак. Шикастланган кишининг қўли ёки ўмров синган бўлса, иккинчи усулни қўлланиш ярамайди. Сунъий нафас олдиришнинг ҳар иккала усулида ҳам шикастанган кишининг кўкрак қафасини жуда каттиқ. босиш ярамайди, чунки унинг қовурғасини синдириб қўйиш мумкин. Бундан ташқари иккинчи усулда хусусан қорин қаттиқ босилса, меъдадаги овқат сиқиб чиқарилиши ва унинг ҳаво йўлларига тиқилиб қолиш эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, иккинчи усулда шикастланган кишининг қўлларини куч билан қаттиқ силташ ҳам ярамайди, чунки бундай ҳолларда қўлни чиқариб, ҳатто синдириб қўйиш мумкин. Сунъий нафас олдиришнинг ҳар иккала усулида ҳам шикастланган киши баданининг совқотишига йўл қўйиш, уни ерга, тош, бетон ёки темир полга бирор иссиқ нарса ёзмасдан ётқизиш ярамайди. Шикастланган кишини иситиш учун танасига ва оёқларига иссиқ сувли шиша, иситилган ғишт ёки тош қўйиб устига бирор нарса ёпиш керак. Шиша, ғишт ёки тош шикастланган кишининг баданини куйдириб қўймаслиги учун, бирор нарса билан ўраб қўйилади. Бу ишларни жуда тез, суньий нафас олдиришни тўхтатмай, нафас олиш пайтида, яъни қўлларни (биринчи усулда ёрдам берувчининг қўллари ёки иккинчи усулда шикастланган кишининг қўллари) шикастланган кишининг кўкрак қафасидан 2-З секундга олганда қилиш керак. Download 337.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling