Илова электр токидан шикастланганларга ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга учраганларга биринчи ёрдам бериш


Қон оқишини жгут билан бўғиб ёки бурма қилиб тўхтатиш


Download 337.5 Kb.
bet8/13
Sana18.02.2023
Hajmi337.5 Kb.
#1213537
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА

Қон оқишини жгут билан бўғиб ёки бурма қилиб тўхтатиш
Кучли қон оққанда қўл ёки оёқни суяги синганидан, бўғимидан букиш мумкин бўлмаса, жгут билан бўғиш керак.
Жгут сифатида резина трубка, подтяжка ва чўзиладган бошқа тўқималардан фойдаланиш маъқул. Қўл ёки оёқни жгут билан бўғиб боғлашдан олдин юқори кўтариб қўйиш лозим.
Агар ёрдам берувчининг ёрдамчиси бўлмаса, шикастланган кишининг ўзи қонаётган артериясини бармоқлари билан босиб туриши мумкин.
Жгут елка ёки соннинг юқорисидан бўғиб боғланади. Қўл ёки оёқнинг жгут бўғиб боғланадиган жойи бирор юмшоқ нарса, масалан, бир неча қават бинт ёки шунга ўхшаш материал билан ўралади. Жгутни енг ёки шим устидан бўғиб боғласа ҳам бўлади.
Жгутни ўрашдан олдин чўзиб олиш зарур, сўнгра қўл ёки оёқни сиқиб боғлаш керак, ўрамлар орасидан очиқ жой қолдириш ярамайди.
Қўл ёки оёқни жгут билан боғлаганда уни жуда қаттиқ тортиб боғлаш ярамайди, чунки жгут қон оқишини тўхтатадиган даражада томирни сиқиб турса бас, акс ҳолда шикастланган кишининг асаб томирлари сиқилиб қолади. Агар қон оқиши батамом тўхтамаса жгутни яна бир оз тортиб боғлаш керак. Жгутни қўл ёки оёқда бир ярим- икки соатдан ортиқ қолдириш мумкин эмас. Жгут бундан кўп турса қўл ёки оёқнинг жгутдан пастдаги қисми ирийди. Бўғиб боғланган жгут жуда қаттиқ оғритади, шу сабабли баъзан жгутни бироз вақт олиб туришга тўғри келади. Бундай ҳолларда жароҳатга борадиган қон томирини бармоқлар билан босиб, сўнгра жгут ечилади. Шикастланган киши оғриқдан бир оз дам олиб, қўл ёки оёққа қон боргандан кейин жгут қайтадан боғланади. Жгутни бирдан ечмай, аста-секин бўшатиш керак.
Резинка лента каби чўзиладиган нарса бўлмаганда, қўл ёки оёқни галстук, камар, рўмол ёки сочиқ, чизимча, тасма ва шунга ўхшаш чўзилмайдиган нарсалар билан боғлаб бурама қилиш мумкин. Бурама қилинадиган материал юқорига кўтарилган ва бирор юмшоқ нарсага ўралган қўл ёки оёққа бир марта ўралади ва учуни ташқи тамонга чиқариб тугун қилиб боғланади. Шу тугун (ёки тугун таги) га чўп тиқилиб қон тўхтагунча буралади.
Бурмани жуда қаттиқ бураш ҳам ярамайди. Чўпни керагича бурагандан кейин, бўшашиб кетмайдиган қилиб боғлаб қўйилади.
Шикастланган кишининг бурни қонаётган бўлса, уни ётқизиб ёки ўтқазиб қўйиш, бошини сал орқага энгаштириш, ёқасининг тугмаларини ечиш, Қаншарига совуқ примочка қўйиш, бармоқлар билан бурнини сиқиш керак.



Download 337.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling