Илова электр токидан шикастланганларга ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга учраганларга биринчи ёрдам бериш


Шикастланган кишини кўтариб ёки транспортда олиб бориш


Download 337.5 Kb.
bet12/13
Sana18.02.2023
Hajmi337.5 Kb.
#1213537
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА

Шикастланган кишини кўтариб ёки транспортда олиб бориш
Шикастланган кишини кўтарганда, ташиганда ёки транспортда олиб борганда уни эҳтиёт қилиш, яъни азоб бермаслик учун силкитншдан ва ноқулай ёки хавфли ҳолатда ётқизишдан сақлаш керак. Бироз имконият бўлар экан ёрдамчилар топиб шикастланган кишини тегишли материалдан қилинган носилкада кўтариб бориш керак. Шикастланган кишини бирдамлик билан яхшиси саноқ ёки буйруққа мувофиқ оҳиста кўтариб носилкага солиш лозим. Бунинг учун шикастланган кишининг бир томонига (соғ томонига) тиз чўкиб турилади ва қўлни унинг орқаси ва тақими тагига солиб (қўл бармоқлари иккинчи томондан чиқиб туриши керак) кўтарилади.
Айни вақтда шикастланган кишини носилкагача кўтариб боришнинг керак эмас, шикастланган кишини тиз чўккан ҳолда ердан бир оз кўтариб, шу вақтда бошқа киши унинг тагига носилкани суриб қўяди.
Шикастланган кишининг бирон суяги синган бўлса, бунинг айниқса катта аҳамияти бор. Бундай ҳолларда шикастланган кишининг суяги синган жойидан бир оз авайлаб ушлаб туриш ҳам керак. Шикастланган кишининг умуртқа поғонаси синган ёки. пастки жағ суяги синиб, нафас олиши буғилаётган бўлса уни юмшоқ носилкага юз тубан ётқизилади.
Шикастланган кишини текис жойдан олиб бораётганда оёғи олдинга қилиб қўтарилади, баландликка ёки зинага чиқишда боши олдинга қилиб кўтарилади. Бундай вақтда носилка қияланмаслиги учун, паст томондаги киши носилкани юқорироқ кўтаради.
Юргакда носилкани силкитмаслик учун қадамни баравар ташламасдан, тиззани бир оз букиш, оёқни мумкин қадар баланд кўтармай юриш керак.
Шикастланган кишини қандай қилиб носилкага солинган бўлса, уни шу усулда носилкадан авайлаб олинади.
Шикастланган кишини узоқроқ жойга кўтариб борганда носилканинг дасталарига тасма бойлаш ва тасмани елкага солиб кўтариш керак.
Оғир шикастланган кишини транспортда олиб борганда иложи бўлса уни носилкаси билан транспортга ортиш керак, бунда носилканинг тагига похол, ўт ва шу кабилар солинади. Шикастланган кишини силкитмаслик учун транспортни эҳтиёт қилиб ҳайдаш лозим.



Download 337.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling