Илова физик – кимёвий катталиклар ва халқаро система (СИ) бирликлари
Download 0.84 Mb.
|
Нефть ва газни кайта ишлашда каталитик жараёнлар ва катализ фани
Риформинг катализаторлари
Риформинг бу паст октанли бензин ёки лигроинларни крекинглаб, юқори октанли бензин – карбюратор ёқилғилари ёки органик синтезда ишлатиладиган ароматик углеводородлар; бензол, толуол, ксилол кабиларни олиш мумкин бўлган жараёндир. Саноатда риформинг жараёни турли хил бўлиб, улар бир-биридан ишлатиладиган катализаторлари, ҳарорати, босими, регенерация усули ва катализаторнинг ҳолати билан фарқ қилади. Булардан энг кенг тарқалгани платформинг жараёни, у водород иштирокида платина катализатори билан тўғри ҳайдалган бензин, лигроин фракциясини қайта ишлашга мўлжалланган каталитик жараёндир.Платформинг катализаторлари алюминий оксидига (ташувчига) платина водород хлорид кислотасининг сувдаги эритмаси билан ютдириш усули орқали олинади.Ташувчилар сифатида - Al2O3 2,8х5 мм ўлчамдаги таблеткаларидан ёки гранулаларидан фойдаланилади.Бундай катализаторлар икки хил актив марказга эга бўлади: Ташувчига ютдирилган майда дисперсли платинани миқдори 0,3-1% бўлган марказлар дегидрирлаш реакцияларига; Бу марказлар изомеризациялаш реакцияларига оид бўлиб кислота – асос гуруҳи бўйича бориб, реакция ароматика ҳосил бўлиш томонига силжийди. Катализатор тайёрлашда (ёювчи сифатида) фторланган ёки хлорланган -Al2O3 дан фойдаланилади.Катализаторни юқорида келтирилган икки функцияси бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда бўлсада, уларнинг биргаликда таъсирини контакт юзасига кокснинг ўтириши билан боғлаш мумкин. Кокс, асосан, алюминий оксид юзасига ўтиради. Платина эса коксни гидрогенизациялайди. Катализатор регенерацияланмаган ҳолда бир неча ой ишлайди. Иш давомида катализаторнинг юзаси ва каталитик активлиги камаяди. Бундан ташқари платина майда кристалларининг йириклашиши, (жипсланиши) металл солиштирма юзасининг камайишига, охир-оқибатда катализатор активлигининг камайишига олиб келади. Платина кристаллари йириклашишининг олдини олиш мақсадида катализаторга рений қўшилади. Бунда платина билан ренийнинг қотишмаси ҳосил бўлиб, тоза платинага нисбатан турғунлиги юқори бўлади. Ренийнинг миқдори платина миқдорига эквивалент нисбатда қўшилади.Катализаторнинг кислотали хусусиятини маълум даражага етказиш учун, унга хлор ёки фтор ионлари киритилади.Шу мақсад учун таблеткаланган (гранулаланган) -Al2O3 ни газ ҳолидаги хлор билан тўйинтирилади ёки хлорид кислота эритмаси билан ишлов берилади, ютдириш жараёни 200С да олиб борилиб, 2 соат давом этади, шундан кейин ҳароратни 70-800С гача кўтариб, таблетка (гранулалар) 1 соат давомида эритмада ушлаб турилади. Катализатор тайёрлашда платина киритиш учун платина водород хлорид кислотасидан, рений учун эса аммоний перренат ёки рений кислотасидан фойдаланилади, Бунда катализатор 0,45 (миқ.) платина ва 0,4 (миқ.) рений сақлаши керак, эритманинг ташувчига нисбати 1,5-1 бўлиши керак.Саноатда риформинг катализаторлирини ишлаб читқариш ҳам худди 21-расмда келтирилган чизма асосида тайёрланади. АПК-2 катализаторини тайёрлашАПК - 2 катализатор суюлтирилган азот кислотаси тайёрлашдаги азот оксидларини, шунингдек бошқа оксидланиш жараёнидаги қолдиқ газлардан тозалашда ишлатилади. Катализатор таркиби 2 0,2% Pd ва 98 2% -Al2O3 дан иборат. Палладий катализаторда майда дисперс ҳолатида бўлади. Унинг кам (2% атрофида) концентрацияси ёювчи юзасини қоплаб, ўртача моноатомни ҳосил қилади. Катализатор АПК-2 катализаторининг хусусиятлари:
Катализатор қуйидаги технологик чизма орқали тайёрланади (26-расм). Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling