1.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги
ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ жисмоний шахсларга қиймати 5 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган товарларни божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда олиб чиқиш ҳуқуқи берилган.
Божхона қўмитаси ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан олиб борилган мониторинг натижасида маълум бўлишича, соҳа корхоналари томонидан “карго сервис” усулида чарм-пойабзал маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнида маҳсулотлар нархи сунъий равишда 3-4 баробарга камайтириб кўрсатилмоқда (экспорт декларациясида).
Ушбу ҳолат чарм-пойабзал соҳаси экспорт кўрсаткичларининг камайишига ҳамда республикамизнинг умумий ташқи савдо балансидаги шаффофсизликни келтириб чиқармоқда.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига:
республика ҳудудида норезидент жисмоний шахсларга сотилган умумий қиймати 5 минг долларидан ошмаган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари экспорт контракти тузмасдан олиб чиқиш ушбу маҳсулотларни сотган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан ТСОЯЭА тизимига тегишли маълумотларни киритиш орқали амалга ошириш;
“карго-сервис” усулида олиб чиқилаётган маҳаллий саноат ва халқ истеъмоли товарлари, шу жумладан тўқимачилик ва тикув-трикотаж ҳамда пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини бозор қийматида ҳисоблаш ва ҳисобга олиш бўйича қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.
|