16 баробарга кўпни такшил этади.
Шунингдек, тайёр чарм, ҳар хил турдаги пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 50 тага яқин йирик инвестиция лойиҳалари, Қорақалпоғистон Республикасидаги “Orient Technology”
ва Тошкент вилоятидаги “Ангрен Чарм Инвест” корхоналарида Италия ҳамда Германия давлатларининг замонавий технологияларига асосланган асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилган, Фарғона вилоятида Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган ва биринчи роботлашган “Водий Шуз” йирик корхонаси, Андижон вилоятидаги “Равон тараққиёт орзуси” кўп тармоқли корхоналари
ва бошқалар ҳам амалга оширилди.
57
БАРОБАР
765 та лойиҳа
57
БАРОБАР
765 та лойиҳа
Бугунги кунга келиб чарм-пойабзал тармоғи корхоналарига берилган имтиёз
ва преференциялар ҳисобига, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам бир қатор лойиҳалар фойдаланишга топширилди.
Жумладан, сунъий чарм, пойабзал қолиплари ва пойабзал таглиги, чарм-пойабзал саноати учун кимёвий маҳсулотлар, ЕВА ва ПВХ хом-ашёлари, желатин, полиуретан, елим ва бошқа бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 70 га яқин янги корхоналар ташкил этилиб, натижада, 151,7 млн.долларлик қўшимча ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда 102,5 млн.долларлик импорт ўрнини босиш имкониятлари яратилди.
Шу билан бирга, халқаро стандартлар сифат сертификатига эга бўлган корхоналар сони 38 тадан 155 тага етказилди.
Бундан ташқари, Европа бозорларига чарм-пойабзал соҳасида тайёр маҳсулотларнинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш мақсадида "Ўзчармсаноат" уюшмаси дунёдаги энг йирик халқаро сертификатлаштириш ташкилотлари саналган Англиянинг Suistanble Leather Foundation (SLF) ва Leather working group (LWG)га аъзоликка қабул қилинди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |