Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг
Download 264 Kb.
|
AR Uzbekistan 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Еттинчи лойиҳа: Қизил Хоч Халқаро Қўмитасининг Минтақавий ваколатхонаси
Олтинчи лойиҳа:
Германия Қизил Хочи ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўрта Осиёда Қизил Ярим Ой Жамиятлари маҳаллий бўлинмалари салоҳиётини мустахкамлаш” лойиҳаси.дастурнинг 3-чи фазаси 2020 йил учун умумий қиймати 119 125,18 Евро. Дастур доирасида Фарғона вилояти ўзбекистон ва Бешариқ туманларида маҳаллаларнинг ФВларга тайёргарлигини ошириш борасида бир қатор ишлар бажарилди. Шу жумладан “Янги қишлоқ” ва “Эски нусрух” каналларининг 2,3 км. масофадаги қирғоқлари мустаҳкамланди. Бажарилган ишлар натижасида 3563 хонадонлардаги 56 102 нафар аҳоли учун сув тошиши хавфи бартараф этилди ва ушбу ишларга 186 412 000 сўм сарфланди. ЎҚЯОЖ Бешариқ туман бўлими учун 72 кв. метр майдонига эга бино ажратилиб, бино қайта таъмирланиб (38 705 336 сўм), у ерда ФВларга захира омбори ташкил қилинди (74 006 380 сўм). ФВВнинг Фарғона вилояти бошқармаси учун дастур доирасида 44 296 400 сўм миқдорида 12 қутқарув ускуналари комплектлари ҳарид қилинди. 6 маҳаллаларда жами 3780 нафар аҳоли учун ФВларда тўғри ҳаракат қилиш мавзусида семинарлар ўтказилди. Туманларнинг ҳар бирида биттадан тиббий-ижтимоий марказлар таъмирдан чиқарилиб, мебеллар билан жихозланиб ҳаражатлар 200 903 000 сўмни ташкил қилди. Булардан ташқари, дастур доирасида 130 500 000 сўм сарфланиб Бешариқ туманидаги “Ворух Дашт” қишлоғида 15м.х25м. майдонига эга мини футбол майдончаси қурилди ва топширилди. Еттинчи лойиҳа: Қизил Хоч Халқаро Қўмитасининг Минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида амалга оширилган "Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва ҳаракат қилиш" дастурининг умумий қиймати 74 млн. 104 минг сўм. Дастур доирасида Ўзбекистон ҚЯОЖ Офатларда ҳаракат қилувчи миллий жамоаси фаолиятини такомиллаштириш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда гуманитар ёрдамни тарқатишга оид амалий кўникмалар ва билимларни шакллантиришга қаратилган тренинг 12-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Машқларда Ўзбекистон Республикаси ФВВ мутахассислари иштирок этдилар. Ўқув дастурига мувофиқ, саф кўриги, ускуналар ва алоқа воситаларини ишлатиш, тўсиқлардан ўтиш, шартли равишда турли хил жароҳатлар билан ярадор бўлганларга биринчи ва руҳий-ижтимоий ёрдамини кўрсатиш, шу жумладан уларни хавфсиз жойга ташиш бўйича ҳаракатлар синовдан ўтказилди. Машғулотлар пойтахтимизда жойлашган Мирзо Улуғбек марказий боғи ҳудудида давом этди. Офатларда ҳаракат қилувчи жамоа аъзолари ФВВ Республика махсус қутқарув маркази ходимлари билан ҳамкорликда қидирув-қутқарув ишларни, шу жумладан сув ҳавзасида қутқарув ишларни махсус техника ва ускуналар ёрдамида ўтказиш ҳаракатлари амалий ишлаб чиқишди. Машқларда жами 52 нафар офатларда ҳаракат қилувчи команда аъзолари иштирок этди. Булардан ташқари дастур доирасида ЎҚЯОЖ Самарқанд вилояти ташкилотининг офатларда ҳаракат қилувчи командаси учун (25 нафар волонтёр) амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, 8,5 млн. сўм миқдорида Офатларда ҳаракат қилувчи команда аъзолари учун ўқув-услубий қўлланма материаллари чоп этилди ва 3 777 600 сўмлик (32 дона матрас) ЎҚЯОЖ марказий омборхонаси учун ҳарид қилинди. Download 264 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling