«Ҳимояга рухсат этилсин»


II БОБ. ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ АСОСИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

II БОБ. ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ АСОСИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ 
ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАШГА ЎРГАТИШНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ 
 
2.1.
Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини 
ташкил этиш йўллари 
 
 
Биз Г.Қ.Мардиева томонидан ишлаб чиқилган ва тизимлаштирилган тренинг 
ишланмалари асосида педагогика коллежларида аудиториядан ташқари ишлар жараёнида 
ўқувчилар билан тренинг машғулотларини ўтказдик. Мазкур жараёнда тренинг 
машғулотларини ташкил этиш йўлларини аниқладик. Қуйида ана шу тренинг 
машғулотларига тўхталиб ўтамиз: 
I. Ахборий-билиш кўринишидаги мослашувга доир тренинглар. Мазкур 
тренинглар ўқувчиларнинг гуруҳ билан фаол мулоқотга киришиши ҳамда уларнинг ўзаро 
бир-бирлари билан танишувини амалга ошириш мақсадида ташкил этилади. Бундай 
танишув ўйинлари сифатида “Қор йиғими”, “Олма”, “Исмлар - фазилатлар”, “Жуфтлик 
асосида танишув” кабилардан фойдаланилади
1

“Қор йиғими”. Тренер кўрсатмасига биноан унинг ўнг ёки чап томонида турган 
иштирокчилардан биттаси ўз исмини айтади. Иккинчиси эса биринчи иштирокчининг ва 
ўзининг исмини айтади. Учинчи иштирокчи эса биринчи, иккинчи иштирокчининг ва 
ўзининг исмини айтади. Шу тариқа охиригача давом этади. Охирги иштирокчи биринчи 
иштирокчидан бошлаб то гуруҳ аъзоларининг ҳаммасини ва ўзининг исмини айтади. 
Гуруҳ аъзоларининг бир-бири билан танишиши ана шу тарзда амалга ошади. 
“Олма”. Қатнашувчилар давра қуриб ўтирадилар. Бошловчи “Менинг исмим... 
Мен ...ни яхши кўраман (хоҳлаган нарса ёки кишини айтиши мумкин)”,  дейди ва олма 
(копток)ни бирон кишига қараб отади. Олма (копток)ни илиб олган иштирокчи ҳам ўз 
навбатида ўзини шундай таништиради ва коптокни бошқа иштирокчига узатади. Ўйин 
барча иштирокчилар ўзларини таништириб бўлгунларига қадар давом этади.
Иштирокчилар таништириш жараёнида айтилиши мумкин бўлган жумлалар: 
Мен ...ни яхши кўраман. 
Болалагимдан яхши кўрган овқатим ... эди. 
Мен ёқтирадиган ранг (гул ёки мева) – ...
1
Қаранг: Исмоилова Н., Абдуллаева Д. Тренинг ўтиш методикаси. – Т.: ТДПУ, 2009.


21 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling