«Ҳимояга рухсат этилсин»
ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАШГА ЎРГАТИШНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
tryening mashg\'ulotlari
ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАШГА ЎРГАТИШНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
2.1. Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш йўллари................................................................................................................................22 2.2. Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатиш самарадорлиги..............................................................................................................................37 Хулоса..........................................................................................................................................43 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.........................................................................................45 5 Кириш Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов “Юксак билимли ва интеллектуал ривжланган авлодни тарбиялаш мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида ҳозирги кунда дунёдаги деярли мутлақ кўпчилик давлатлар 2008 йилда бошланган, глобал миқёсдаги янги рецессия тўлқинларини келтириб чиқариш хавфини туғдираётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсири остида қолиб келаётган бир пайтда юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг муҳим шарти эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтадилар: “Бугунги кунда умумий эътирофга кўра, XXI аср глобаллашув ва чегараларнинг барҳам топиш даври, ахборот- коммуникация технологиялари ва интернет асри, жаҳон майдонида ва дунё бозорида тобора кучайиб бораётган рақобат асрига айланиб бораётганини исботлаб беришга ҳожат йўқ, албатта. Бундай шароитда инсон капиталига йўналтирилаётган инвестиция ва қўйилмаларнинг ўсишини, ҳозирги замонда демократик тараққиёт, модернизация ва янгилаш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини доимо ўзининг асосий устувор йўналишлари қаторига қўядиган давлатгина ўзини намоён эта олиш мумкин” 1 . Ҳаётимизнинг барча соҳалари каби таълим тизимини ҳам модернизация-лаш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Инновацион таълим муҳитини яратиш, уни халқаро андозаларга тўлиқ мослигини таъминлаш бугун тез ўзгарувчан ижтимоий ҳаётга ёшларимизни мувафаққиятли ижтимоийлаштиришининг муҳим омилидир. Мазкур вазифанинг самарали ҳал этилиши ўз навбатида таълим жараёнининг яхлит тизими сифатида модернизациялашни тақозо этади. Таълимнинг инновацион йўналганлигининг энг муҳим параметрларидан бири ўқувчиларни таълим жараёни субъекти сифатида ўз фаолиятининг ижодкорига айланишини таъминлашдир. Мазкур мақсадга эришиш ўз навбатида ўқувчиларни 1 Каримов И.А. Юксак билимли ва интеллектуал ривжланган авлодни тарбиялаш мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти. // “Маърифат” газетаси, 2012 йил. 6 гуруҳларда, кичик гуруҳларда ва жуфтликларда ҳамкорликдаги ишларини ташкил этишни талаб этади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим тизимининг “Юксак умумий ва касб- ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларни илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга” 1 йўналтирилиши алоҳида таъкидлаб ўтилган. Мазкур талаб педагогика коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлашда педагогик инновациялардан самарали фойдаланишни шарт қилиб қўяди. Ана шу нуқтаи назардан тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатиш ўзида муҳим педагогик муаммони акс эттиради. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling