«Ҳимояга рухсат этилсин»


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

Тадқиқотнинг мақсади – тренинг машғулотлари асосида педагогика коллежи 
ўқувчиларини ҳамкорликда ишлашга ўргатиш йўлларини аниқлаш ва амалиётга татбиқ 
этиш. 
 
Тадқиқотнинг вазифалари: 
1. Ҳамкорлик педагогикаси мазмуни ва унинг ўзига хосликларини ёритиб бериш. 
2. Тренинг – ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатишнинг муҳим шакли 
эканлигини асослаш.
3. Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини 
ташкил этиш йўлларини кўрсатиб бериш.
4. Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатиш 
самарадорлигини баҳолаш. 
Тадқиқот объекти: педагогика коллежи ўқувчиларида ҳамкорликда ишлашга 
ўргатиш жараёни. 
Тадқиқот предмети – тренинг машғулотлари асосида педагогика коллежи 
ўқувчиларини ҳамкорликда ишлашга ўргатиш мазмуни, имкониятлари ва йўллари. 
 
Тадқиқот методлари: мавзуга оид психологик ва педагогик адабиётларни 
ўрганиш ҳамда таҳлил этиш; муаммо бўйича педагогика колелжларида тўпланган илғор 
тажрибаларни ўрганиш; сўровнома; педагогик эксперимент 
Тадқиқотнинг методологик асоси: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарларидаги 
таълим самарадорлигини оширишга доир ғоялар, ўқувчи шахсини шакллантиришга доир 
қадриятли ёндашувлар, шахснинг биологик ва ижтимоий мавжудот сифатидаги фаолияти 
мазмунини ифода этувчи қарашлар, билиш назарияси, шунингдек, шахс ижтимоий 
онгининг динамик ривожи борасидаги фалсафий ёндашув ҳамда психологик, педагогик 
қонуниятлардан иборат. 
Тадқиқотнинг илмий фарази. Агар: 
- ҳамкорлик педагогикаси мазмуни ва унинг ўзига хосликларини ёритиб берилса; 
- тренинг – ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатишнинг муҳим шакли 
эканлиги асосланса;
- тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини 
ташкил этиш йўллари кўрсатиб берилса;



- тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатишга 
доир методик тавсиялар ишлаб чиқилса, мазкур жараён самарадорлиги ортади. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling