Импорт ўрнини босиш ташқи савдони оптималлаштиришнинг ёрдамчи механизми сифатида
Импорт ўрнини босишдан кўзланган мақсад
Download 24.61 Kb.
|
Хоразм Маъмун академиясига Собитова
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Ўтказиш шарти
- Амалга ошириш хусусиятлари.
- Механизмлари
- Натижалар .
1. Импорт ўрнини босишдан кўзланган мақсад. Ҳозирги вақтда ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида импорт ўрнини босиш сиёсати маҳаллий вазифаларни ҳал қилишга, биринчи навбатда, савдо баланси қолдиғини яхшилаш ҳамда миллий саноат ва қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигининг пасайиши билан боғлиқ импортдан ҳимояланишга қаратилган. Ушбу ҳолат иқтисодий сиёсат тизимида импорт ўрнини босишнинг ролини ҳам белгилайди..
2. Ўтказиш шарти. Янги тармоқларда яратилган маҳсулотлар ҳорижда келган товарларнинг ўрнини босади, натижада харажатларни импортдан миллий иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтириш имкони яратилади. Ҳозирги вақтда МДҲ давлатлари орасида импорт ўрнини босувчи мағсулот ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарор Белорусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Украинада қабул қилинган. Шуни таъкидлаш керакки, бирорта ҳам давлатда импорт ўрнини босиш сиёсати ривожланишнинг асосий унсури сифатида ўрганилмайди, у ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва ташқи савдо муносабатларини оптималлаштириш ҳамда Совет иттифоқи тарқаб кетгандан кейин инқирозга учраган тармоқларни тиклашга ёрдам берувчи механизм сифатида кўриб чиқилади. 3. Амалга ошириш хусусиятлари. Импорт ўрнини босиш иккинчи фазасини амалга ошириш ва шундай маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш инвестиция харажатларини, малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда технологик инновацияларни жалб қилишга харажатларни янада кўпайтириши туфайли, мураккаб ва харажатли вазифа бўлиб ҳисобланади. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон кўп ҳолларда етарли даражада ривожланган саноат салоҳиятига эга, бироқ, уларда импорт ўрнини босишнинг биринчи ва иккинчи фазаларидан босқичма-босқич ўтишга объектив шарт-шароит мавжуд эмас. Ривожланиш йўналишларини танлаш кўп даражада мавжуд рақобат устунликлари ҳамда ички талаб ва харид қилинаётган импорт ҳажми билан белгиланади. Масалан, катта фойдали қазилма бойликлари ва бой пахтачилик анъаналарига эга бўлган Ўзбекистон Республикасида импорт ўрнини босишнинг устувор йўналиши бўлиб енгил ва қайта ишловчи саноат, жумладан, машинасозлик тармоқлари ҳисобланади. 4. Механизмлари. Импорт ўрнини босиш сиёсатини ўтказишнинг дастлабки босқичларида импорт ҳажми давлат томонидан қатъий назорат қилинган. Давлат органларининг алоҳида рухсатномасисиз корхоналарни уларнинг экспорти ҳажмига нисбатан катта суммаларда импорт қила олмайдиган чекловлар киритилди, импортни миқдорий квоталаш қўлланилди. Миллий корхоналар томонидан божхона тарифлари паст ёки ноль фоизли бўлган, экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар киритилган, импорт қилинган товарларга махсус рухсат берилган рўйхатлар келтирилган. Кўпчилик хорижий товарлар учун маҳсулот киритишга тўғридан-тўғри чекловларгача лицензиялаш, тариф ва нотариф чоралар кўринишидаги қатъий чекловлар киритилган бўлиб, уларда қулай нарх ва сифат билан миллий ўхшашликлар мавжуд бўлган. Саноатда импортдан фойдаланиш самарадорлигининг ўсишини рағбатлантириш учун табақалашган божхона тарифлари қўлланилди: хом ашёларга паст, истеъмолчилик талаби ва зеб-зийнат буюмларидан иборат саноат товарларига юқори ва тақиқловчи тарифлар. Ҳатто божхона ставкаларининг умумий пасайишидан кейин ҳам маълум мамлакатлар, биринчи навбатда, бевосита рақобатчи ҳисобланган Осиё мамлакатларидан товарлар импортига чекловлар сақланиб қолди. Кейинчалик, иқтисодиёт ва экспортнинг ўсишига ташқи савдо соҳасидаги чекловлар камайди. Тайёр маҳсулотларга импорт тарифлар ҳажми босқичма-босқич камайди. Иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида импорт маҳсулот учун чекловчи чоралардан фойдаланиш имконияти халқаро савдо шароитларини эркинлаштириш билан боғлиқ равишда анча қисқарди. Шу сабабли импорт ўрнини босиш сиёсатининг устувор воситалари рағбатлантирувчи ҳисобланади. Тегишли давлат ва тармоқ дастурларини амалга ошириш асосий йўналишлардан бири бўлиб чиқади. Россия Федерациясида 1998 йилдаги инқироздан кейин юз берган импорт ўрнини босишнинг биринчи босқичи миллий валюта девальвацияси ва аҳоли реал даромадларининг пасайиши билан белгиланган. Бу эса ички бозорда импорт товарларнинг нисбатан қимматлашишига ва истеъмолчилик талабининг миллий ишлаб чиқарилган товарларга томон силжишига олиб келди[1]. Ҳозир вақтда импорт ўрнини босиш сиёсатини фаоллаштириш “Россия Федерацисида миллий саноат сиёсати тўғрисида” ги Федерал Қонунни қабул қилиш, саноатни, шу жумладан, оғир саноат, машинасозлик, автомобилсозлик, кимё ва нефть-кимё саноати, фармацевтикани ривожлантиришнинг ўндан ортиқ тармоқ стартегияларини амалга ошириш билан боғлиқ. Улар саноатнинг технологик қолоқлигини тугатишга, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган товарлар хилма-хиллигини кенгайтириш ҳамда хорижий рақибларни ички бозордан сиқиб чиқаришга қаратилган[8]. Шу билан бир вақтда, Россия Федерациясида бевосита импорт ўрнини босиш дастури кўзда тутилмаган. Бунинг асосий сабабларидан бири унинг Умумжаҳон савдо ташкилотига (УСТ) аъзолиги ҳисобланади. Ички бозордан хорижий товарларни сиқиб чиқариш бўйича ҳаракатларни тартиблаш ва импорт ўрнини босишни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бевосита декаларациялаш мазкур ташкилотда савдо низоларининг сабаби бўлиши мумкин. Импорт ўрнини босиш босқичма-босқич сиёсати Қозоғистон Республикасида ҳам олиб борилмоқда. Унда 2001-2003 йилларда енгил ва озиқ-овқат саноати тармоқларида импорт ўрнини босиш Дастури[4], Қозоғистон Республикасини 2010-2014 йилларда индустриал-инновацион ривожлантириш бўйича Давлат дастури қабул қилинди[5]. Қирғизистон ҳукумати томонидан Қирғизистон Республикаси экспортини ривожлантириш ва импорт ўрнини босиш Дастури қабул қилинган[6]. Мамлакат ижобий савдо балансига эришиш унинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. 5. Натижалар. Қозоғистон тадқиқотчиси Ж.М.Медетбековнинг кўрсатишича, Қозоғистон Республикасида импорт ўрнини босишнинг биринчи фазаси зарурий иқтисодий самарани таъминламади. Машинасозликнинг шаклланиши ва ривожланиши хом ашё экспорти ҳисобига мазкур соҳада инвестицияларнинг ўсишини таъминлашга лаёқатли мамлакатларда муваффақиятли олиб борилди. Биринчи навбатда, бу Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидир. Кўрсатилган соҳада фарқловчи тенденциялардан бири импорт ўрнини босишни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ҳисобланади. Масалан, Россия Федерациясида чет эл маркасидаги автомобилларни йиғиш ўндан ортиқ заводларда амалга оширилади, амалда барча жаҳон етакчилари ўз ишлаб чиқаришига эга, Renault, GM, Ford Motors, Volkswagen, шу жумладандир. 2012 йилда бундай машиналарнинг ички бозордаги улуши енгил автомобиллар умумий савдосининг 44% ини ташкил этди[7]. Download 24.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling