Импорт ўрнини босиш ташқи савдони оптималлаштиришнинг ёрдамчи механизми сифатида
-жадвал Маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни ташкил қилиш асосий шакллари[3]
Download 24.61 Kb.
|
Хоразм Маъмун академиясига Собитова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган натижалар тахлили ва хулоса.
1-жадвал
Маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни ташкил қилиш асосий шакллари[3]
Олинган натижалар тахлили ва хулоса. Импорт ўрнини босиш тавсифларининг таҳлили асосида қуйидагича хулосага келдик. 1. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг мазмуни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан чет эл корхоналари учун янгитдан ташкил қилинган ёки аввалдан мавжуд ишлаб чиқаришлар негизида мамлакат ичкарисида тайёрланган бутловчиларни етказиб беришдан иборат. Қуйидагилар маҳаллийлаштириш учун асосий шароитлар бўлиб ҳисобланади: капиталдан фойдаланиш, технологиялар, ишлаб чиқариш қувватлари ва сотиш бозорларининг мавжудлиги. 2. Ҳозирги вақтда импорт ўрнини босишга бўлган қизиқиш кўп жиҳатдан саноатни реструктуризациялаш, ташқи савдонинг мувозанатлашганлиги ва ички бозорни ҳимоялашга эришиш заруратидан иборат ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатлар олдида турган вазифалар билан белгиланган 3. Импорт ўрнини босиш давлат сиёсати жаҳондаги кам тараққий этган мамлакатларнинг нисбатан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётига боғлиқлигини камайтириш заруратига асосланади. Истиқболда унинг ёрдамида саноатни ривожлантириш, тўлов баланси кўрсаткичларини яхшилаш, инвестициялаш даражасини ошириш ва бандликни таъминлаш учун молиялаштиришнинг зарурий ҳажмини баҳолаш ва моделларини тузиш мақсадларига устувор йўналтирилади. 4. Импорт ўрнини босиш ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва ташқи савдо оқимларини оптималлаштиришнинг ёрдамчи механизмлари ҳисобланади. Шу билан бир вақтда, турли меҳнат, капитал ва фан сиғимкорлигига эга янги маҳсулотларни ўзлаштириш имконияти ҳамдир. Ташқи савдо шароитларининг эркинлаштирилиши билан боғлиқ равишда, имтиёзли кредитлаш ва солиққа тортиш, давлаттомонидан тартибга солиш каби рағбатлантирувчи тадбирлар импорт ўрнини босишнинг устувор механизмлари бўлиб ҳисобланади. Download 24.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling