Импорт ўрнини босиш ташқи савдони оптималлаштиришнинг ёрдамчи механизми сифатида
Download 24.61 Kb.
|
Хоразм Маъмун академиясига Собитова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар.
- Ключевые слова.
- Keywords.
- Мавзунинг долзарблиги ва ҳозирги холати.
- Тажриба қисми (тадқиқотни амалга ошириш).
ИМПОРТ ЎРНИНИ БОСИШ ТАШҚИ САВДОНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШНИНГ ЁРДАМЧИ МЕХАНИЗМИ СИФАТИДА Р. С. Собитова, ўқитувчи, Термиз давлат университети, Термиз Аннотация. Мақолада импорт ўрнини босишнинг мазмун-моҳияти, ундан кўзланган мақсад, мамлакат иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти масалалари устида фикр юритилган. Калит сўзлар. Импорт ўрнини босиш, маҳаллийлаштириш, саноат, диверсификациялаш, божхона тарифлари. Аннотация. В статье рассматривается сущность содержания импортозамещения, его назначение, значение в экономическом развитии страны. Ключевые слова. Импортозамещение, локализация, промышленность, диверсификация, таможенные тарифы. Abstraсt.. The article discusses the essence of import substitution, its purpose, its importance in the economic development of the country. Keywords. Import substitution, localization, industry, diversification, customs tariffs. Кириш. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш иқтисодиётнинг барқарор ва изчил ривожланиши, унинг ташқи омилларга тобелигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги самарали технологияларнинг татбиқ этилишини жадаллаштириш бу йўналишдаги муҳим жиҳатлардан биридир. Мавзунинг долзарблиги ва ҳозирги холати. Саноат ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш сиёсати доирасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар яратишнинг рағбатлантирилиши мамлакат ҳудудида нафақат янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва иш ўринлари яратиш, балки иқтисодиётнинг илғор соҳаларини ривожлантириш, биринчи навбатда, стратегик аҳамиятга молик тармоқларнинг халқаро даражадаги рақобатбардошлигини ва унинг миллий назоратини кафолатлайди. Тажриба қисми (тадқиқотни амалга ошириш). Импорт ўрнини босиш сиёсати миллий маҳсулот рақобатбардошлиги, бозорларни эркинлаштириш ва иқтисодий тизимларни ислоҳ қилиш шароитида ташқи савдо мувозанатида юзага келадиган муаммолари билан боғлиқдир. Мазкур жараённинг жаҳон тажрибасини ўрганаётганда ушбу иқтисодий сиёсатнинг мақсади, ўтказиш шартлари ва амалга ошириш хусусиятларини таснифлаш мумкин. ХХ асрнинг 40-70 – йилларида Лотин Америкаси ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатларида ҳамда ҳозирги ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида унинг механизмлари аниқланган, эришилган натижаларни баҳолаш амалга оширилган. Бу эса импорт ўрнини босиш сиёсатининг мақсадга мувофиқлигини белгиловчи асосий омилларни аниқлаш имконини беради: Download 24.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling