«Индивидуал лойиҳа» Бажарди: Абдумажидов А
Оптик кабелнинг сочилиш хисобига хосил бўлувчи қўшимча йўқотувчанлик билан боғланган сўниш коэффициентини -
Download 1.13 Mb.
|
Individual Loyoha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Станция кабелларнинг узунлиги бир неча метрдан бир неча юз метргага бўлиши мумкин, хисоблаш учун =
Оптик кабелнинг сочилиш хисобига хосил бўлувчи қўшимча йўқотувчанлик билан боғланган сўниш коэффициентини - каб ташкил этувчилари қуйидаги ифода орқали аниқланади.
каб ≤ 20% ( соч + ют ) , дБ/км (4.4) бу ерда: ют – оптик тола бўйлаб ёруғлик энергиясининг тарқалиш жараёнида энергиянинг ютилиши ҳисобига ҳосил бўлувчи сўниш коэффициенти , дБ/км; соч - оптик тола бўйлаб ёруғлик энергиясининг тарқалиш жараёнидаги энергиянинг сочилиши ҳисобига хосил бўлувчи сўниш коэффициенти , дБ/км. Толали-оптик алоқа линиясининг регенерация участка параметрлари участкада ётқизилувчи бир қанча узунликлардаги кабеллар тавсилотлари билан бирга қурилиш узунликларини бир-бири билан уланган жойларидаги тугунларнинг монтаж ишларининг сифати (қурилиш узунликлардаги толаларни бир-бири билан пайвандлаб уланган жойларидаги йўқотувчанлик) хамда ажралмайдиган улагичлар ҳисобига (разьёмларда) ҳосил бўлувчи йўқотувчанликлардан иборат. Толали оптик алоқа линиясининг ҳисобланадиган регенерация участкадаги сўниш қийматларининг тақсимланиши схемаси 4.1 расмда келтирилган. 4.1.-расм. Регенерация участкасида сўниш қийматини тақсимланиш схемаси. Агар 4.1. расмга назар соладиган бўлсак регенерация участкасидаги сўниш қиймати қуйидаги ифода орқали аниқланади. (4.5) бу ерда: оптик шнур ичидаги оптик толанинг сўниш коэффициенти, 0,22 ,дБ/км; - оптик шнур узунлиги, км. Буюртмачи талаби бўйича оптик шнурлар 10 метр узунликда тайёрланади; − станция кабели ичидаги оптик толанинг сўниш коэффициенти, 0,25, дБ/км. Станция кабелларнинг узунлиги бир неча метрдан бир неча юз метргага бўлиши мумкин, хисоблаш учун = (100 м) қийматларида олиш мумкин; – линия кабели ичидаги оптик толанинг сўниш коэффициенти, дБ/км − регенерация участкасида қўлланган линия кабел узунлиги, км; - ажралувчи улагич (разъём) ҳисобига ҳосил бўлувчи йўқотувчанлик, дБ; (жадвалда берилган); - ажралувчи улагичлар (разъёмлар) сони, дона; (жадвалда берилган); - ажралмайдиган улагичлар ҳисобига ҳосил бўлувчи йўқотувчанлик ёки иккита қурилиш узунликдаги кабелнинг оптик толаларини бир-бир билан пайвандлаб уланган жойида ҳосил бўлувчи йўқотувчанлик, дБ; (жадвалда берилган); - оптик толаларни бир-бири билан пайвандлаб уланган жойлар сони, дона; (жадвалда берилган); − толали-оптик алоқа линиясининг линия трактидаги элемент параметрларини хароратга нисбатан ўзгариши, одатда бу қиймат (1 ), дБ; − аппаратура захираси, ( -1, дБ.) Толали оптик алоқа линиясининг регенерация участка узунлиги фақатгина толали оптик кабел параметрлари орқали эмас, балки линия трактидаги аппаратура параметрларини эътиборга олган ҳолда аниқланади. Оптик кабелдаги оптик сигналнинг максимал рухсат этиладиган сўниш қиймати, регенерация участкасидаги ажралувчи (разьёмлар) ва ажралмайдиган улагичлар ҳисобига хосил бўлувчи йўқотувчанлик, ҳамда аппаратура тугунларидаги бошқа йўқотувчанлик қийматлари толали оптик алоқа узатиш воситасининг энергетик потенциали орқали аниқланади. Аппаратуранинг энергетик потенциали оптик сигнални линия тракти бўйлаб узатиш тезлиги, турли тўлқин узунликлар учун қўлланувчи электрооптик ва оптоэлектрик ўзгартиргич элементларининг техник сатхи ва аппаратурада қўлланувчи нурлантиргич манба элементи турларига боғлиқдир. Аппаратуранинг энергетик потенциали ( Э ), дБ ўлчов бирлигида ўлчанади ва у аппаратурани нормал ҳолда ишлаши учун лозим бўлган сатхларни ўзгариб туришини характерлайди. Одатда энергетик потенциал оптик толага киритилувчи оптик сигналнинг минимал сатхи – Рузат билан ушбу алоқа узатиш тизими учун ўрнатилган тартибда қабул қилгичнинг минимал сезгирлиги регенераторнинг ўрнатилган тартибда хатоликлар коэффициентини сақлаб турган холдаги қувват сатхи – Рқабул орасидаги айирмаси тушунилади (жадвалда берилган): Э = Рузат – Рқабул к (дБ) (4.6) Э=-3-(-25)=25-3=22 дБ Толали-оптик алоқа линиясининг регенерация участкаси учун албатта қуйидаги шарт бажарилиши керак: (4.7) Агар толали-оптик алоқа линиясининг линия трактида сўниш қийматидаги ҳамма йўқотувчанликларни эътиборга оладиган бўлсак, у холда регенерация участка узунлиги - қуйидаги формула орқали аниқланади: , Км Агар юқорида аниқланган синхрон рақамли мультиплексор иккита ишчи тўлқин узунликда ишлайдиган бўлса, у холда юқорида кўриб чиқилган хамма хисоблар хар бир ишчи тўлқин узунлик учун хисобланади. Юқорида хисоблаб чиқилган қийматларни солиштириш тахлили асосида лойихалаштирилувчи регенерация участка узунлиги ни танлаш бўйича хулосалар қилинади. TM- TM- Андижон ADM SLR ADM SLR SLR Фаргона 2M 2M 34M 34M 140M 140M STM-1 STM-1 АНДИЖОН- ФАРГОНА магистрали бўйича мультипленксор ва регенераторларни жойлаштириш схемаси (λ=1,33 мкм тўлқин узунлиги учун). TM- TM- Андижон ADM SLR ADM SLR Фаргона 2M 2M 34M 34M 140M 140M STM-1 STM-1 АНДИЖОН- ФАРГОНА магистрали бўйича мультипленксор ва регенераторларни жойлаштириш схемаси (λ=1,55 мкм тўлқин узунлиги учун). Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling