Индивидуал лойиха ишини тайёрлаш бўйича


Линия регенераторларини жойлаштириш


Download 1.54 Mb.
bet19/26
Sana08.05.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1445198
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
Индивидуал лойиха мен 1

8. Линия регенераторларини жойлаштириш

Каттадан катта узунликдаги линия тармоқлари учун терминал мультиплексорлар – ТМ орасидаги масофа толали оптик кабелларнинг рухсат этиладиган максимал сўниш нуқтаи назаридан тавсия этиладиган масофадан ортиқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда линия трактидаги мультиплексорлар орасида сўниб борувчи оптик сигнални қайта тиклаш учун (регенерация учун) регенераторлар жойлаштирилади.


Каттадан катта масофалардаги SDH тармоғини бир қанча секциялар кетма кет равишда уланган кўринишда бўлиб, у ITU-T G.957 ва G.958 тавсияларига жавоб беради.
Учта турдаги стандартлаштирилган участка (секция) мавжуд:

  • оптик секция – электро-оптик ўзгартириш нуқтасидан опто-

электрон ўзгартириш нуқтасигача бўлган секция;

  • мультиплексорлаштириш участка;

  • регенерация секция (8.1-расм).


8.1-расм. Катта масофадаги SDH тармоғи ва унинг сегментлари.

Оптик секция узунликлар бўйича нормаллаштирилади ва унда учта категория ажратилади.


I(inside) – станция ичидаги секция, узунлиги 2 км гача;
S(short) – кичик станциялараро секция, узунлиги 15 км;
L(long) – узун станциялараро секция, узунлиги 40 км (1330 нм тўлқин узунликда) ва узунлиги 80 км (1550 нм тўлқин узунликда).
Маршрут ва мультиплексорлаштириш секция одатда транспорт тугунлари (мультиплексорлар ораси) орасидаги тракт участкаси бўлиб, у автоматик равишда тармоқ бошқаруви ёрдамида бошқарилади.
Регенерация секцияси одатда иккита регнераторлар орасидаги ёки регенертор ва тармоқнинг бошқа элементи (мультиплексор, коммутатор) орасидаги тракт участкаси. Регенерация участкасининг максимал узунлиги деганда оптик сигнални қайта тикламасдан узатилувчи масофа бўлиб, унда рухсат этилган ҳатолар эҳтимоллиги ва рухсат этиладиган сигнал/шовқин нисбатига эришилади.
Лойихалаштирилувчи магистралда бўлган регенераторлар сонини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
(8.1)
бу ерда;
L- лойихалаштирилувчи магистрал узунлиги, км
ру- танланган аппаратура учун лойихалаштирилувчи регенерация участка узунлиги, км

Хисоблаб чиқилган натижалар ва 8.1-жадвал маълумотлари асосида лозим бўладиган регенераторлар ва мулътиплексорларни транспорт тармоғининг участкасида ташкил этиш учун аниқлаш мумкин.


Лозим бўлган мулътиплексорлар ва регенераторлар ҳақидаги маълумотларни 8.2-жадвалга жойлаштирилади.

8.2-жадвал.



Участка номи



Узунлик, км



Мулътиплексорлар ва регенераторлар сони

TM

Регенератор

1










2










...











Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling